Полвонов, Ж. Ражабов, А. Одилов ўзбекистон тарихи


-мавзу. ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАҲОН ҲАМЖАМИЯТИ



Download 0,81 Mb.
bet45/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#32131
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Муртазоева 2000 ўзбек тилида

18-мавзу. ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАҲОН ҲАМЖАМИЯТИ
Тинчликсевар ташқи сиёсат асосларининг ишлаб чиқилиши, унинг муҳим тамойиллари
ХХ асрнинг охирги ўн йиллиги инсоният тарихига буюк ўзгаришлар даври бўлиб киради, чунки ер юзида вазият, кучлар нисбати кескин ўзгариб, бир-бирига қарама-қарши бўлган СССР ва АЖШ етакчилик қилган икки ижтимоий-сиёсий тузум, икки ҳарбий-сиёсий блок барҳам топди. Лекин эндиликда совуқ урушлар муносабатларини туҚдирадиган кучларнинг янги ўчоқлари вужудга келмоқда. СССРнинг парчаланиши ва социалистик система ҳалокати натижасида дунёда янги мустақил давлатлар вужудга келди.
Мустақил Ўзбекистон халқаро алоқаларни йўлга қўйиши ва ўз тараққиёт истиқболлари учун қулай географик-стратегик имкониятларга эга. Ўрта Осиёда географик-сиёсий жиҳатдан марказий ўрин тутган Ўзбекистоннинг ушбу минтақада кучлар нисбати ва мувозанатини сақлаш, барқарорликни таъминлаш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари бор.
Мустақилликнинг дастлабки кунларидаёқ Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига мос келадиган пухта ташқи сиёсий йўлни белгилаш; жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш, хорижий мамлакатлар билан сиёсий, дипломатик, иқтисодий, илмий-техникавий, маданий алоқалар ўрнатиш масалалари долзарб вазифалар деб белгиланди. Чунки иттифоқ даврида Ўзбекистон тўғридан-тўғри алоқа қила олмайдиган мамлакат бўлиб, ташқи сиёсат юритиш тажрибасига ҳамда бу соҳадаги кадрларга эга эмас эди.
Президент И. Каримов ўзининг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» китобида мустақил ташқи сиёсатини назарий ва амалий жиҳатдан асослаб берди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17-моддасида мамлакатимиз ташқи сиёсатининг қоидалари қонунлаштирилди. Бу қоидалар «Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий тамойиллари тўғрисида»ги, «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги, «Хорижий инвесторлар ва инвестицияларга кафолат бериш тўғрисида»ги, «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги ҳужжатларда ўз ифодасини топди.
Ўзбекистон Президенти И. Каримовнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясини 48 (1993) ва 50-юбилей (1995) сессияларидаги нутқларида мустақил Ўзбекистон ташқи сиёсатининг бош йўналишлари белгилаб берилди.
Ўзбекистон ҳукумати республика ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

  1. мафкуравий қарашлардан қатъий назар ҳамкорлик учун очиқлик, умуминсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни сақлашга содиқлик;

  2. давлатларнинг суверен тенглиги ва чегаралар дахлсизлигини ҳурмат қилиш;

  3. бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;

  4. низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш;

  5. куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик;

  6. ички миллий қонунлар ва ҳуқуқий нормалардан халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари ва нормаларининг устуворлиги;

  7. давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиш, ҳамдўстликларга кириш ва улардан ажралиб чиқиш;

  8. тажовузкор ҳарбий блоклар ва уюшмаларга кирмаслик;

  9. давлатлараро алоқаларда тенг ҳуқуқлик ва ўзаро манфаатдорлик, давлат миллий манфаатларининг устунлиги;

  10. ташқи алоқаларни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама келишувлар асосида ривожлантириш, бир давлат билан яқинлашиш ҳисобига бошқасидан узоқлашмаслик.

Ташқи сиёсатдаги очиқ-ойдинлик, тенг ҳуқуқлик, демократик принципларига содиқлик, умуминсоний қадриятларини улуғлаш, республика ижтимоий ҳаётидаги демократик жараёнга таъсир қилиш билан бирга Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳамжамиятида мавқеини ҳам ошириб бормоқда.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish