«Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури
Истиқлол йўлида қадам ташлаб бораётган Ватанимиздаги мавжуд маънавий, маданий омилларга эътибор бериш билан бирга фан, маориф, таълим-тарбия ишларига ҳам эътибор кучайтирилди.
«Таълим-тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб, онгни ўзгартириб бўлмайди. Онгни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб эса, биз кўзлаган олий мақсад-озод ва обод жамиятни барпо этиб бўлмайди», — дейди И.А. Каримов.
Республикамизда таълимнинг янги тизимини амалга оширишда, Ўзбекистон ҳукумати тарихимиздаги таълим жараёнларини ўрганиб чиқиб, таълимни ислоҳ қилиш дастурини тайёрлади. Барча эътибор таълим тизимларини демократик ва инсонпарварлик тамойиллари асосида такомиллаштириб, унинг моддий техника базасини, замон ва давр талаблари даражасига кўтариш ва Ўзбекистоннинг маърифий салоҳиятини кучайтиришга қаратилди. Шу мақсадда 1997 йил 2 августда Республикамизда «Таълим тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.
Таълимни ислоҳ қилиш қуйидаги тамойиллар асосида олиб борилади:
- таълим тарбиянинг инсонпарварлиги ва демократиявийлиги;
- таълим тизимининг узлуксизлиги, изчиллиги, илмийлиги ва дунёвийлиги;
- таълимда умуминсоний ва миллий-маданий, маънавий қадриятларнинг устуворлиги;
- эътиқоди, динидан қатъий назар барча фуқаролар учун таълим олиш имкониятлари яратилганлиги;
- таълим муассасаларининг сиёсий партиялар ва ҳаракатлар таъсиридан холилиги.
1993 йил Республикамиз Президенти томонидан «Ўзбекистонда ўқувчи ёшларни раҚбатлантириш чоралари тўғриси»даги фармонига биноан талаба ва аспирантлар учун махсус стипендиялар белгиланди. Улар учун ҳатто ривожланган давлатлардаги университетларда таълим олиш, улардаги илмий марказларда ишлаш, малакаларини ошириш учун шароитлар яратиб берилди.
Ўзбекистон мустақиллигига эришган дастлабки кунлардан бошлаб энг муҳим масалалардан бири эски тафаккур, эътиқодидан қутулган истиқлол учун, ўз она юрти учун хизмат қиладиган кадрлар тайёрлаш масаласи турди. Эски тузумни аста-секин таг-томири билан тугатиб, батамом янги, жаҳоннинг илҚор тараққий этган мамлакатлари йўлидан борадиган ҳақиқий демократик жамият қуриш эндиликда янгича фикрлайдиган қуйидан тортиб юқори тоифадаги кадрларга боғлиқ бўлиб қолди.
Собиқ Иттифоқда катта-кичик раҳбар ходимлар ҳар хил даражадаги партия ва комсомол мактабларида, коммунистик мафкура тарҚиботчиси ва ташвиқотчиларини тайёрлайдиган Университет ва академияларда тайёрланган бўлса, эндиликда бу ўқув юртлари, табиийки, тарих саҳнасидан тушиб қолди.
Бозор муносабатларига асосланган янги жамиятда раҳбар кадрларни тайёрлаш мақсадида Президент қошида «Давлат ва жамият қурилиши академияси», «Жаҳон иқтисодиёти дипломатияси университети», айрим вазирликлар қошида академияларни ташкил этилиши катта аҳамият касб этади.
Президентимиз Республика ва вилоятларнинг раҳбар ходимлари билан учрашувларида ҳокимиятлар, ҳуқуқ органларининг айрим ходимлари томонидан тартиб-интизомнинг, қонунчилик-нинг бузилаётгани тўғрисида ҳар гал куйиб-пишиб гапиради ва уруҚ-аймоқчилик, маҳаллийчилик, нопоклик каби ўтмиш қолдиқларидан тоза эл-юрти ва халқига ҳалол хизмат қиладиган ёш кадрларни тайёрлаш, уларга йўл очиб бериш зарурлигини қайта-қайта такрорлаб кўрсатади.
Ўзбекистон мустақиллигининг келажаги юқори малакали, маърифатли, эл-юртига садоқатли мутахассисларни тайёрлашга бевосита боғлиқ. И.А. Каримов мухбирларнинг: «Сизнинг сиёсатингизда таълим-тарбия масаласига катта эътибор берилишининг сабаблари нимада?» деб сўраган саволига онгни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб янги жамият қуриб бўлмайди, онг, Қоя, тафаккур таълим-тарбия билан узвий боғлиқ, бир-бирини тўлдиради деб жавоб беради.
Таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш бир қанча муҳим натижаларга олиб келади:
жамият қиёфасини ўзгартириб, янги муҳитни вужудга келтиради;
ёш йигит-қизларимиз жамиятда ўз ўрнини топади;
мустақил фикрловчи, эркин шахснинг шаклланишига шароит яратилади;
жамият юқори даражадаги тараққиётга эришиб ўтиш даврига хос бўлган кучли давлат функцияларини кучли фуқаролар жамияти зиммасига ўтказиш учун ижтимоий-сиёсий вазиятни вужудга келтиради.
1997 йил 29 августда Республика олий Мажлисининг IX сессиясида И.А. Каримовнинг «Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори» маърузаси асосида «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» қабул қилинди.
Истиқлол йилларида мактабгача тарбия муассасаларда, бошланҚич синфларда ўқув-тарбия ишларига эътибор кучайтирилиб, ўрта-махсус ва олий ўқув юртлари тизимида лицейлар, коллежлар, бизнес мактаблари очилди, 8 та институтлар асосида университетлар ташкил қилинди. 2000 йил бошларига келиб, мамлакатимизда 59 та олий, 258 та ўрта-махсус ўқув юртлари, шу жумладан 75 та коллежларда 360 мингдан ортиқ талабалар билим олмоқда. Иқтидорли ёшларга эътибор кучайиб, уларнинг хорижий мамлакатлардаги етакчи ўқув юртларида илм-фан чўқ-қиларини эгаллашини ташкил қилиш учун «Улуғбек» (1993 й.), «Камолот» (1996 й.), «Умид» (1997 й.) жамҚармалари ташкил этилди.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий тамойиллари аниқ белгилаб кўрсатилди:
узлуксизлик: таълим-фан-ишлаб чиқариш;
мутахассисларга талаб истиқболини ўрганиш;
ўқитувчи ва мураббийларни қайта тайёрлаш;
ўқувчи ёшларни Ватанга садоқат, юксак ахлоқли, маънавиятли ва виждонли этиб тарбиялаш;
корхоналарда мактаб-институтлар базасини мустаҳкамлашдан фойдаланиш;
чет эл сармояларидан фойдаланиш.
Таълим тўғрисидаги янги қонунга кўра, узлуксиз таълим бир неча босқичларда амалга оширилиши зарур:
Мактабгача — оила ва боғча тарбияси.
БошланҚич таълим 1-4 синфлар.
Умумий таълим мажбурий бўлиб, 5-9 синфларда умумий билим асослари, дунёқараш шаклланади.
Мажбурий-ихтиёрий тусдаги ўрта-махсус билим ва касб-ҳунар ўқув юртлари: 3 йилга мўлжалланган академик лицейлар, махсус касб-ҳунар коллежлари.
Олий таълим: бакалавр-4 йил, магистратура-2 йил ўқиш муддати, кейинчалик илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун аспирантура — 3 йил, докторантура — 2 йил муддатга белгиланган.
Таълим-тарбия, илм-фан соҳасидаги ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилиши зарур.
1997-2001 йй. Ўтиш даври.
2000-2005 йй. Ислоҳотни кенг миқёсда амалга ошириш даври.
2005 йилдан кейин кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш даври.
Ўтган қисқа 3 йиллик давр ичида «Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурини» амалга оширишдаги натижалар кўзга кўринарли даражададир.
Давлатимиздаги устувор вазифа аҳоли соҚлиҚини сақлаш борасидаги тадбирлардир. Шу мақсад учун 1999-2000 йилларга мўлжалланган Давлат дастури ишлаб чиқилди. СоҚлом авлод масаласи асосий мақсадга айланди. Ёшларни жисмоний ва маънавий баркамол қилиб тарбиялаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш муҳим вазифа бўлиб қолди.
Мамлакатда «соҚлом авлод» дастури ишлаб чиқилди. Жисмоний соҚломлик, баркамол инсонни тарбиялаш одоб-ахлоқ масалалари билан боғлаб олиб борилади. Республикамиздан чиққан кўплаб спортчиларимиз Осиё ва жаҳон чемпионатларида иштирок этиб келмоқдалар ва Қолибликни қўлга киритмоқдалар. Улар учун бир қанча стадионлар, спорт майдонлари, футбол, волейбол, баскетбол майдончалари, спорт комплекслари қурилиб, қайта таъмирланиб, фойдаланиш учун топширилди.
Республикада биринчи бўлиб «СоҚлом авлод учун» ордени таъсис этилди. 1998 йил «Оила йили», 1999 йил «Аёллар йили», 2000 йили «СоҚлом авлод учун» йили деб эълон қилинди.
Шу мақсадда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш борасида бир қанча тадбирлар ўтказилди. Янги имкониятларга эга бўлган шифохоналар қурилиб, замонавий технология билан таъминланди. Бепул даволаш йўлга қўйилиб, республика вилоятларида дам олиш ва соҚломлаштириш масканлари бунёд этилди.
Умуман, Ўзбекистон ўзининг қисқа вақтдаги мустақиллик йиллари давомида иқтисодий-ижтимоий борадаги ютуқлари билан бир қаторда, маънавий, маданий ишларга ҳам эътиборни кучайтириб, жаҳоннинг ривожланган давлатлари орасида ўз нуфузи ва обрўсини юқори кўтармоқда.
Таянч тушунчалар
Маънавий мерос, маданий тараққиёт, «Олтин мерос» жамғармаси, «Маънавият ва маърифат» маркази, Миллий қадриятларнинг тикланиши, Миллий истиқлол мафкураси, миллий ғоя, таълим-тарбия тизими.
Мустақил иш мавзулари
Истиқлол йилларида миллий — диний қадриятларнинг тикланиши.
Миллий мустақиллик мафкурасининг шаклланиши.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, унинг амалга оширилиши.
Адабиётлар
Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т. «Ўзбекистон», 1992.
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсаҚасида. Хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлар. Т. «Ўзбекистон», 1997.
Каримов И.А. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Т. «Ўзбекистон», 1997.
Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин. Т. «Ўзбекистон», 1998.
Каримов И.А. Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз. «Туркистон» газетаси мухбири саволларига жавоблари. «Туркистон», 22 январ, 1999.
Каримов И.А. Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман. «Фидокор» газетаси мухбири саволарига жавоблари. «Фидокор», 8 июнь, 2000.
Каримов И.А. Олий Мажлис II-÷àқèðиқ 1-сессияси 2-йиҚилишида сўзлаган нутқи. «Ўзбекистон овози», 12 феврал, 2000.
Каримов И.А. СоҚлом авлод тарбияси-барчамизнинг муқаддас инсоний бурчимиз. «Тафаккур», 2-сон, 2000.
Ўзбекистон Республикаси. Энциклопедия. Т. «Ўзбекистон». 1997.
Do'stlaringiz bilan baham: |