Полвонов, Ж. Ражабов, А. Одилов ўзбекистон тарихи


АМИР ТЕМУРНИНГ БУЮК САЛТАНАТ ТУЗИШИ ВА СИЁСИЙ МАЙДОНГА ЧИҚИШИ



Download 0,81 Mb.
bet19/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#32131
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   47
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Муртазоева 2000 ўзбек тилида

АМИР ТЕМУРНИНГ БУЮК САЛТАНАТ ТУЗИШИ ВА СИЁСИЙ МАЙДОНГА ЧИҚИШИ
XIV аср ўрталарида Чингизхон эгаллаб олган ерлар унинг меросхўрлари қўл остида бўлса ҳам, бу ерлар майда бўлакларга бўлиниб кетиб, уларда тожу тахт, ҳокимият учун ўзаро низолар кучайиб кетган эди. 1348 йилга келиб Шарқий Туркистон ерларида Мўғулистон феодал давлати ташкил топди, унинг хони этиб ЧиҚатой авлодидан ТуҚлуқ Темур кўтарилди. ТуҚлуқ Темур дастлабки даврларданоқ ўз ерларини кенгайтириш мақсадида Мовароуннаҳр ерларига бир неча ҳарбий ҳаракатлар уюштирди. Мана шундай ички ўзаро урушлар авж олиб, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий инқироз кучайиб борган даврда тарих майдонига мўғул босқинчиларига қарши курашда ном чиқарган буюк соҳибқирон, моҳир саркарда Амир Темур кириб келди.
Амир Темур Шаҳрисабз яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида Барлос бекларидан Муҳаммад Тарағай оиласида 1336 йил 8 апрелда дунёга келган. Унинг амакиси Ўожи Барлос Кеш шаҳрининг ҳокими эди. Темур ёшлигиданоқ ҳарбий маҳоратга эга шахс бўлиб, у ўз атрофига барлос уруҚидан чиққан ёш жангчиларни тўплаган эди. 1360-1361 йилларда ТуҚлуқ Темур ҳеч қандай қаршиликсиз Мовароуннаҳр ерларига бостириб кирганида Ўожи Барлос Хуросонга қочади. Ватанпарварлик, миллий Қурур ва ифтихор ҳиссиёти кучли бўлган ёш Темур эса амакиси ҳокимлик қилиб турган ерларини душман қўлига бермаслик учун ТуҚлуқ Темур хизматига киради ва тез орада унинг ишончини оқлаб, Кеш вилояти ерларига ҳокимлик қилиш учун ёрлиқ олади.
Амир Темурнинг бу иши Мовароуннаҳрда сиёсий тарқоқлик, ўзаро курашлар ва бошбошдоқлик ҳукм сурган даврдаги бирдан-бир тўғри йўл эди. Чунки Мовароуннаҳр амирларининг ТуҚлуқ Темурга қарши бош кўтариб чиқиши мўғул босқинчиларининг Мовароуннаҳр ерларини яна бир бор вайрон этишига олиб келиши муқаррар эди.
ТуҚлуқ Темур 1361 йилда Мовароуннаҳр ерларини бошқаришни тажрибасиз ўҚли Илёсхўжага топширади. Лекин Темур Илёсхўжага хизмат қилишдан бош тортиб, ўша вақтда Балх ҳокими бўлиб турган Амир Қозоғоннинг набираси Амир Ўусайн билан иттифоқ тузади. Темур ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида мўғулларга қарши кураш бошлайди. Маҳаллий ҳокимият учун бўлган жангларнинг бирида, аниқроғи Сейистонда туркманларга қарши бўлган жангларда ўнг қўли ва ўнг оёғидан яраланиб бир умрга оқсоқ бўлиб қолади.
1363 йилда ТуҚлуқ Темурнинг вафоти Мовароуннаҳр учун бўлган курашларни кучайтириб юборади. Лекин мўғул босқинчилари осонликча Мовароуннаҳр ерларини бермасликлари маълум эди. Шу муносабат билан Амир Темур ва ТуҚлуқ Темур вафотидан сўнг Мовароуннаҳрдан ҳайдалган Амир Ҳусайннинг бирлашган қўшинлари 1365 йилда Илёсхўжа қўшинларига қарши иттифоқликда кураш бошлайдилар. Тошкент ва Чиноз оралиҚида бўлган машҳур «лой жанги» иттифоқчилар ўртасидаги келишмовчилик туфайли маҚлубият билан тугайди. Ушбу воқеалардан сўнг Амир Ўусайн ва Амир Темур ўртасида дастлабки ихтилоф бошланади. «Лой жанги»да Қалабага эришган Илёсхўжа учун Мовароуннаҳрга кенг йўл очилган эди.
У катта қўшинлар билан Самарқандга юриш бошлайди. Бу пайтда Самарқанддаги Мавлонзода ва Абу Бакр Жалавий бошлиқ сарбадорлар Илёсхўжага қарши чиқадилар. Маҳаллий аҳолининг ватанпарварлик намуналарини кўрсатиб қаршилик қилганликлари туфайли Самарқандни бир оз қамал қилиб турган мўғул қўшинлари Мовароуннаҳрни бутунлай тарк этишга мажбур бўладилар.
Мовароуннаҳрда мўғуллар устидан қозонилган Қалаба ҳақида хабар эшитгач, Амир Темур ва Амир Ўусайн Мовароуннаҳрга йўл олиб Самарқанд яқинидаги Конигил деган жойда сарбадорларнинг раҳбарлари билан учрашадилар. Бу учрашувда ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, сарбадорларнинг раҳбарлари ҳийла йўли билан ўлдирилади. Мовароуннаҳрда Самарқанд тахтини Амир Ўусайн эгаллаб, унинг ҳукмронлиги тикланади. Шу вақтдан бошлаб Амир Ўусайн ва Амир Темур ўртасидаги муносабатлар янада кескинлашиб кетади.
Бу вақтга келиб бутун Мовароуннаҳр ерларида ўзаро урушлардан сўнг ижтимоий-иқтисодий аҳвол оғирлашиб кетган эди. Мана шундай бир вақтда, мамлакатда ўзаро урушларга барҳам берадиган марказлашган давлат тизимини барпо этиш ниҳоятда зарур эди. Буни биринчи бўлиб англаган Амир Темур Амир Ўусайнга қарши зимдан кураш олиб бориб 1370 йилда Мовароуннаҳр тахтини эгаллашга муваффақ бўлади.
Ватан ҳақида қайҚуриш, Ватан мустақиллигини тиклаш ҳақидаги фикрлар шу йиллар юзага чиқиб, Амир Темур Балх шаҳрида чақирилган қурултойда Мовароуннаҳрнинг амири деб эълон қилинади. Темур ўз тасарруфида марказлашган давлатни юзага келтириш мақсадида Кеш шаҳридан Самарқандга кўчиб ўтиб, уни Мовароуннаҳрнинг пойтахтига айлантиради. Соҳибқирон аниқ мулоҳазалари билан халқни зулмдан озод қилиш ва узоқ йиллик бошбошдоқлик ҳукмрон бўлган ерда марказлашган давлат тузиш мушкуллигини сезганлиги сабабли дастлаб мамлакатни ташқи хавфдан сақлаш мақсадида асосини барлос уруҚлари ташкил этган енгилмас ва жанговор миллий қўшин тузади, уларга катта имтиёзлар беради.
Темур давлат бошқарувида, ички ва ташқи сиёсатда асосан ўз қўшинларига суянганлиги сабабли ҳарбий ислоҳотга, яъни қўшин бошлиқларини танлаш, лашкар қисмлар, уларнинг жойлашиши, аскарларнинг қуролланиши ва ҳарбий интизом масалаларига кенг эътибор берган. У қўшинларини ўнлик, юзлик, минглик каби аскарий бирикмаларга бўлган. Унинг учун ҳар бир аскар жанг қилиш услубларини яхши билиши фарз ҳисоблаган. Амир Темур лашкарларга ҳам катта эътибор бериб, улар низомни қатъий бажариши, жангда аёвсиз ва довюрак бўлиши, душманга юмшоқ муомалали ва адолатли бўлиши лозим деб ҳисобларди. Ибн Арабшоҳнинг ёзишича, Темур аскарлари ичида тақводор, саховатли, художўй кишилар кўп бўлган. Улар бечораларга хайру эҳсон кўрсатиш, бошга оғир кунлар тушганда ёрдам қўлини чўзиш, асирларга юмшоқ муомалада бўлиш ва уларни озод этишга одатланганлар. Амир Темур доим жангда жасорат кўрсатган амирлар ва аскарларга алоҳида эътибор билан қаради. Натижада Соҳибқирон уюшқоқлик ҳукм сурган юз минглик қўшинлари ичида интизомни мустаҳкамлаш билан ўз давлатининг пойдевори бўлган қўшин тузишга муваффақ бўлди.
Темур Мовароуннаҳр тахтини эгаллаган вақтдан бошлаб, ўз давлати чегараларини мумкин қадар кенгайтиришга киришади. Шу мақсадда у Амударё ва Сирдарё оралиҚидаги ерларни ўз тасарруфига олади. Хоразмга беш маротаба юриш қилиб, 1388 йилда уни бутунлай бўйсундиради, бу ерда ҳукмронлик қилаётган сўфийлар сулоласини тугатади. Темур ўзининг уч йиллик (1386-1388), беш йиллик (1392-1398), етти йиллик (1399-1405) юришлари давомида Озарбайжонда жалойирлар, Сабзаворда сарбадорлар давлатини, Ўиротда курдлар давлатини тугатиб, Эрон ва Хуросонни ўз тасарруфига олади. 1394-1395 йилларда Олтин Ўрда хони Тўхтамишга қарши юриш қилиб, унинг кўп сонли қўшинини маҚлубиятга учратади ва Олтин Ўрда ҳудудини эгаллайди. Темурнинг бу Қалабаси Олтин Ўрдага жуда катта зарба бериш билан бирга Темур қўшинларининг Волга дарёси бўйларида бемалол юришларига ҳам кенг йўл очди. Таъкидлаш жоизки, Темурнинг бу Қалабалари тарих саҳнасида улкан аҳамият касб этди.
Амир Темур 1398 йилда Ҳиндистонга қилган юришида Деҳли шаҳрини, 1400 йилда Сурияга қилган юришида Ўалаб ва Байрут шаҳарларини, 1401 йилда Дамашқ шаҳрини эгаллайди.
1402 йилда усмонийлар империясининг султони Йилдирим Боязидга қарши юришида уни маҚлубиятга учратди. Бу Қалаба билан Темур Европанинг усмонийлар асоратига тушишини бир неча ўн йиллар орқага суриб юборди.
Темур 1404 йилда Кичик Осиёдан Самарқандга келади ва Хитойга юриш учун ҳарбий тараддуд кўради. Шубҳасиз, Темур бу юриш учун узоқ йиллар тайёрланиб, жанг учун керакли бўлган маълумотларни йиллар давомида тўплаган эди. 1404 йилда Темур 200 минглик қўшин билан Хитой сафарига отланди. Аммо Темурнинг қаттиқ бетоблиги туфайли унинг қўшинлари 1405 йилнинг январ ойида Хитойга яқин бўлган чегара шаҳар Ўтрор шаҳрида тўхтайдилар ва шу ерда 1405 йилнинг 18 февралида буюк соҳибқирон Амир Темур вафот этади.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish