Полвонов, Ж. Ражабов, А. Одилов ўзбекистон тарихи


XIV-XV асрларда Ўрта Осиёда моддий-маънавий маданият равнақи



Download 0,81 Mb.
bet18/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#32131
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   47
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Муртазоева 2000 ўзбек тилида

XIV-XV асрларда Ўрта Осиёда моддий-маънавий маданият равнақи
XIV асрнинг 50-60-йилларида Ўрта Осиёда феодал тарқоқлик Қоятда кучайиб, улар қонли урушларга айланди. Амир Баён Сулдуз Самарқандда, Амир Хожи Барлос Кешда, Амир Боязид Жалоир Хўжандда, Ўлжойту Сулдуз Балхда, Муҳаммад Хўжа Яздий Шибирғонда ўзларини мустақил ҳисоблаганликлари сабабли улар ўртасида доимий низолар бўлиб турди. Натижада давлатни бошқарув ишлари ва хўжалик ҳаёти бутунлай издан чиққан эди.
Амир Темур ҳокимият тепасига келганидан кейин (1370 й.), у ва унинг авлодлари даври мамлакатимиз тарихи турли тарихий, ижтимоий ва маданий жараёнларга бой давр бўлди. Бу даврда Ўрта Осиёда узоқ муддат давом этган мўғуллар истибдодига барҳам берилди. Хусусан, бу даврда илмий-маданий ҳаётнинг гуркираб ривожланганлигини кузатишимиз мумкин. Амир Темур тиббиёт, математика, астрономия, тарих, адабиёт, тилшунослик, диний илмларга катта эътибор берди. Унинг саройида Мавлоно Абдужаббор Хоразмий, Мавлоно Шамсуддин Мунший, Мавлоно Абдулло Лисон, Мавлоно Баҳриддин Аҳмад, Алоуддин Коший, Жалол Хокий каби алломалар фаолият кўрсатишган. Амир Темур ҳарбий юришлар, давлатни бошқариш ишларидан ташқари жуда кўпгина меъморий обидалар қуриш ишларини ҳам олиб борди. Айниқса, Самарқандда жуда кўплаб меъморий обидалар, боғлар, саройлар бунёд этилди. Хусусан, Бибихоним масжиди, Шоҳизинда мақбараси, Боғи Дилкушо, Боғи Нав, Боғи Биҳишт, Боғи Шамол каби боғлар, Кўксарой ва Бўстонсарой каби қароргоҳлар шулар жумласидандир.
Амир Темур Шаҳрисабзда Оқсарой ва мақбаралар, Туркистонда Аҳмад Яссавий мақбараси, Тошкентда Зангиота мақбараси, Табризда масжид, Шерозда сарой, Бағдодда мадрасалар барпо эттирди. Бутун Ўрта Осиё ҳудудларида қишлоқлар, карвонсаройлар, ҳаммомлар, мадрасалар, мақбаралар қурилиши ўша давр учун мисли кўрилмаган даражада олиб борилди.
Амир Темурдан сўнг унинг авлодлари жаҳоннинг моддий-маънавий маданияти хазинасига улкан ҳисса қўшдилар. Хусусан, Улуғбек даврида фан ва маданиятга ҳомийлик қилиш, бу соҳаларнинг гуллаб яшнаши ва қурилиш ишлари янада авж олди. Улуғбек замонида Самарқанд, Бухоро, ўиждувон, Шаҳрисабзда масжид ва мадрасалар, саройлар бунёд этилди. 1428-1429 йилларда Самарқандда расадхона бунёд этилди. Бу расадхонада Улуғбек билан ўз даврининг машҳур олимлари Жозизода Румий, ўиёсиддин Жамшид, Али Жушчилар ҳам фаолият кўрсатиб астрономия соҳасида улкан ишларни амалга оширдилар. Расадхона ёрдамида Улуғбек машҳур астрономик жадваллар — «Зижи Кўрагоний»ни тузди.
Бу даврда тарихий фанлар соҳасида ҳам кўпгина ишлар қилинди. 1424-1425 йилларда Шарофиддин Али Яздий «Зафарнома»ни тугатди. Ўофизи Абру «Тарихий йилномалар», «Бутун жаҳон тарихи» асарларини ёзди. Абдураззоқ Самарқандий ўзининг «Матлаъи ус-садаъйн ва мажмаи ул-баҳрайн» асарида Шоҳруҳ даври тарихини ёритиб берди. Шунингдек, Мирхонд, Хондамир каби тарихчиларнинг ҳам ижоди гуллаб яшнади.
Бу даврда адабиёт соҳасида ҳам самарали ишлар қилинди. Бу жараёнда шоир ва давлат арбоби бўлган Алишер Навоийнинг хизматлари катта бўлди. Ундан ташқари Жомий, Лутфий, Саккокий кабилар ўлмас асарлар яратдилар. Камолиддин Беҳзоднинг рассомлик фаолияти ривожланди. XIV-XV асрлар Ўрта Осиёда мусиқа санъати тараққиётида ҳам янги маҳсулдор босқич бўлди. Маҳоратли созандалар, бастакорлар, ҳофизлар орасидан Абдуқодир Найий, Жулмуҳаммад Шайхий, Ҳусайн Удий, Шоҳқули ҳижжакий, Жосим Раббоний, Дарвиш Аҳмад Жонуний ва бошқалар етишиб чиқдилар. Умуман олганда темурийлар давридаги маданий тараққиёт «Темурийлар уйҚониши (ренессанси)» атамасига мувофиқ келади. Бу ҳақиқатан ҳам турли маданий доиралар — фан, адабиёт, бадиий ижоднинг ягона Ўрта Шарқ заминида ўзига хос уйғониши эди.
Таянч тушунчалар
Сомонийлар, девонлар, ер эгалиги турлари, «Байт ул ҳикма», машҳур алломалар, мўғул босқини, сиёсий тарқоқлик, Амир Темур даврида илм-фаннинг тараққий этиши, Улуғбек фаолияти, ренессанс.

Мустақил иш мавзулари


Сомонийлар даври маданияти.
Ўрта Осиёда мўғул босқини. Маҳмуд Таробий қўзҚалони.
IX-XII асрларда яшаб ижод этган буюк алломалар.
XIV-XV асрлар уйғониш даври.
Адабиётлар

  1. Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Тошкент, «Ўзбекистон», 1996.

  2. Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. Тошкент, «Ўзбекистон», 1998.

  3. Абдунабиев А. Вклад в мировую цивилизацию. Тошкент, «Ўзбекистон», 1998.

  4. Буюк сиймолар, алломалар (1,2 китоб). Тошкент, «Мерос», 1995, 1996.

  5. Низомулмулк. Сиёсатнома. Тошкент, «Адолат», 1997.

  6. Ўзбекистон тарихи. А. Сагдуллаев, Б. Эшов таҳрири остида. Тошкент, «Университет», 1997.

  7. Мўминов И. Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли. Тошкент, «Фан», 1993.




Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish