1. Қаттиқ пўстли ёки оддий қовоқ- C. Пепо Л. Поялари қиррали бўлиб, эгатчалари бор, барглари тўқ яшил, учи ўткирлашиб келган, беш япроқли. Барглари, поялари ва мева бандлари қаттиқ тиканакчалар билан қопланган. Қовоқнинг бу тури узун палакли ўсимликларни ҳам, калта палак чиқариб, тупли бўлиб ўсадиган ўсимликларни ҳам ўз ичига олади. Мевалари бошқа турларнинг меваларига қараганда майдароқ, кўпинча тухумсимон шаклда, сарғиш-зарғалдоқ ёки оч сариқ тусда, йўл-йўл нақшли бўлади. Мевасининг шакли ва катта-кичиклиги жиҳатидан бир-биридан ажралиб турадиган жуда кўп навлари бор. Мева банди қиррали, призматик шаклда. Мевасининг эти сертола, бошқа турлардан кўра дағалроқ.
Қаттиқ пўстли қовоқ тўртта кенжа турни ўз ичига олади: узун палакли қовоқ- ссп. пепо (палаги узун бўладиган асосий навлари ва узун палакли кабачки); палаги калта ёки тупли қовоқ -ссп. левиcунлис (кабачки, патиссон, қийшиқ бўйин ёки крукнек); манзарали қовоқ -ссп. полиморфа, ёввойи ҳолда ўсувчи қовоқ -ссп. фахбана.
2. Йирик мевали қовоқ - C. махима Дуч. Поялари силиндрсимон, тукли, думалоқ, жуда узун. Барглари яшил, йирик, буйраксимон ичи сал ўйиқли. Мевалари йирик, шарсимон ёки ясси тортган, гоҳо чўзиқроқ бўлиб, пўсти юмшоқ ва ҳар хил рангли. Эти кам толали, юмшоқ. Каттиқ пўстли қовоққа қараганда бир мунча кечпишар. Тўртта кенжа турни ўз ичига олади: эски дунё қовоғи - ссп. махима (екиладиган навлари); америка қовоғи - ссп. америcана (анча тезпишар, палаги узун ва қаттиқ туклар билан қопланган); хитой қовоғи - ссп.фурбанкурбус (саллага ўхшаш шаклда майда ва ўртача мева қиладиган нимжон ўсимликлар); ёввойи ҳолда ўсувчи қовоқ - ссп. андреара.
3. Мускат қовоқ - C. мосчата Дуч. Поялари ва баргларининг бандлари думалоқ - қиррали, мева банди эса қиррали бўлиб, мевага томон кенгайиб боради. Барглари салгина ўйилган, беш япроқли ёки буйраксимон, томирлари орасида оқ доғлари бор. Бу турга мансуб ўсимликларнинг ҳаммаси узун палакли. Меваси шакли, катта - кичиклиги ва ранги жиҳатидан ҳар хил; чўзиқ шаклда бўлиб, ўртаси торайиб келган (пилласимон), пушти - жигарранг ёки сариқ тусга кирган майда ва ўртача мевалари кўпроқ учрайди. Мевасининг эти зарғалдоқ тусда, мушк ҳидли, зич, майин. Росмана экологик - географик типлардан иборат бўлган олтита кенжа турни ўз ичига олади: туркман қовоғи- ссп. ноглута (мевалари чўзиқ шаклда бўлиб, юза сегментланган); япон қовоғи-ссп. жапониcа (мевалари чуқур сегментланган, буришган ёки эгатчали); мексика қовоғи - ссп. мехиcана (меваларининг пўсти ёғочсимон бўлиб, эти юпқа, унсимон, ширин); колумбия қовоғи - ссп. cолумбиана (мевалари қалампирнусха); Шимолий Америка қовоғи - ссп. бореали америcаника (мевалари майда ва ўртача катталикда бўлиб, шакли ясси шаклдан тортиб то силиндрсимон шаклгача боради) ва ҳинд қовоғи - ссп. индиcа (мевалари жуда йирик, очиқ рангли, шарсимон ёки тухумсимон шаклда) шулар жумласидандир.
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди экинларида 160 дан ортиқ қовун навлари учрайди, лекин уларнинг кўпчилиги кичик майдонларга экилади. 2000 йилга бўлган маълумотга кўра, республикамизда 33 та нав раёнлаштирилган бўлиб, шулардан фақат маҳаллий Гурбек нави кичик Осиё кенжа турига, қолганлари эса Ўрта Осиё кенжа турига мансубдир. Ўсув даври давомийлигига кўра, қовун навлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |