Пойдеворларни қуриш технологияси



Download 1,01 Mb.
bet3/3
Sana23.11.2022
Hajmi1,01 Mb.
#870896
1   2   3
Bog'liq
Лекция №6 1

1-илова
Таянч иборалар:
2-илова
1.Пойдеворлар қуриш технологиясининг умумий қоидалар. Лентали пойдеворларни қуриш технологияси.

6-Боб
Пойдеворларни қуриш технологияси
6.1 Умумий қоидалар

Саноат бинолари ва иншоотлари ўз массасидан бўлган юкни шу жумладан, фойдали юкни пойдеворлар орқали грунтли заминга беради(узатади). Заминнинг кўтарувчи қобилиятидан ва унга таъсир кўрсатувчи юкдан келиб чиқиб, пойдеворларнинг конструктив ечимлари турлича бўлиши мумкин.

Кўпчилик кам қаватли фуқаролик ва саноат бинолари учун тасмали пойдеворлар тўғри келади. Тасмали пойдеворлар юкни замин грунтларига асосан товони орқали узатувчи чуқур жойлашмаган пойдеворлар қаторига киради. Бундай пойдеворлар очиқ котлованларда барпо этилади. Тайёрлаш шароитларига кўра улар бевосита котлованда қуриладиган монолит (яхлит) пойдеворларга ва заводда тайёрланган элементлардан монтаж қилинадиган йиғма пойдеворларга бўлинади.






Тасмали пойдеворлардан бино деворлари ёки устунлар қаторидан юкни заминга узатиш учун фойдаланилади. Режада улар биттали (якка) ёки кесишма тасмалардан иборат бўлиши мумкин; якка тасмалар одатда деворлар остига қурилади, кесишмалари эса устунлар тўри остига қурилади. Бир қаватли, шу жумладан саноат бинолари учун яхлит пойдеворлар ўрнига кўпинча устунли пойдеворлар қўлланилади, улар устунлар орқали бино синчидан юкларни ва ранд-тўсинлар (боғловчи тўсинлар) орқали девор тўсиғи юкларини қабул қилади.

Тасмали пойдеворларнинг анча чуқур жойлаштирилиши бинонинг остига бутун юзаси бўйлаб котлованлар қазилишига мажбур қилади. Одатда қазилган грунтни майдондан олиб чиқиш ва бино ён четларни тўлдириш учун грунтни яна олиб келиш керак.

Кўтариш қобилияти кучсиз бўлган грунтларда пойдеворларни жойлаштириш чуқурлиги анча орттирилади, бу эса таянч қисми ривожланган тасмали пойдеворларни қуришга мажбур этади, бу эса ўз навбатида бетон сарфининг кескин ошишига олиб келади.

Кўп қаватли бинолар қуришга ўтилиши заминга тушадиган юкларнинг ортишига олиб келади, бу эса юқори юкларни қабул қилишга қодир пойдеворларнинг янги конструктив ечимларини топишни ёки қозиқли пойдеворлардан фойдаланишни талаб этди. Қозиқлар турли хил бинолар ва иншоотлар остидаги пойдеворларни қуриш, кучсиз грунтларнинг кўтариш қобилиятини орттириш учун, шпунтли қозиқлар эса котлованлар деворларини мустахкамлашда ва уларнинг ўпирилишдан сақлаш учун қўлланилади.




Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish