Подагра Ушбу хасталик беморларда қайталанувчи ўткир артрит ва подагрик тугун (шиш)лар – тофуслар ҳосил бўлиши билан кечади. Бўғимлар зарарланиши билан бирга буйракларнинг шикастланиши ҳам подагранинг асосий белгиларидан бири ҳисобланади. Подагра (грекча сўздан олинган бўлиб “оёқ қопқони” деган маънони билдиради) – метаболизм (моддалар алмашинуви)нинг бузилиши натижасида юзага келадиган касаллик бўлиб, организмнинг турли тўқималарига натрий моноурати кўринишида урат тузлари ва сийдик кислотаси кристаллари тўпланиши билан тавсифланади. Ушбу хасталик асосида организмда пешоб кислотасининг йиғилиши ва унинг буйраклар орқали чиқарилишининг бузилиши ётади. Бу ҳолат қонда шу кислотанинг кўпайиши (гиперурикемия)га олиб келади. Подагра (грекча сўздан олинган бўлиб “оёқ қопқони” деган маънони билдиради) – метаболизм (моддалар алмашинуви)нинг бузилиши натижасида юзага келадиган касаллик бўлиб, организмнинг турли тўқималарига натрий моноурати кўринишида урат тузлари ва сийдик кислотаси кристаллари тўпланиши билан тавсифланади. Ушбу хасталик асосида организмда пешоб кислотасининг йиғилиши ва унинг буйраклар орқали чиқарилишининг бузилиши ётади. Бу ҳолат қонда шу кислотанинг кўпайиши (гиперурикемия)га олиб келади. Бу дард кўпроқ эркакларда учрайди. Лекин охирги вақтларда ушбу хасталик аёллар ўртасида ҳам тез-тез учраб турибди. Катта ёшли аҳоли ўртасида касаллик кўп аниқланади. Подагранинг келиб чиқиши ва ривожланишига таъсир қилувчи бир қатор салбий омиллар мавжуд: Ушбу хавф омилларига артериал гипертония, гиперлипидемия каби касалликлар киради. Шунингдек, организмга кўп миқдорда пурин асосларининг тушиши, масалан, кўп миқдорда қизил гўшт истеъмол қилиш, балиқнинг баъзи хиллари, кофе, какао, чой, шоколад, нўхат, алкоголь айниқса, ўзида пешоб кислотасининг дастлабки маҳсулоти бўлган гуанозин ва ксантин моддасини сақловчи ичимлик – пиво ичиш ҳам сабаб бўлади. - Бу дард кўпроқ эркакларда учрайди. Лекин охирги вақтларда ушбу хасталик аёллар ўртасида ҳам тез-тез учраб турибди. Катта ёшли аҳоли ўртасида касаллик кўп аниқланади. Подагранинг келиб чиқиши ва ривожланишига таъсир қилувчи бир қатор салбий омиллар мавжуд: Ушбу хавф омилларига артериал гипертония, гиперлипидемия каби касалликлар киради. Шунингдек, организмга кўп миқдорда пурин асосларининг тушиши, масалан, кўп миқдорда қизил гўшт истеъмол қилиш, балиқнинг баъзи хиллари, кофе, какао, чой, шоколад, нўхат, алкоголь айниқса, ўзида пешоб кислотасининг дастлабки маҳсулоти бўлган гуанозин ва ксантин моддасини сақловчи ичимлик – пиво ичиш ҳам сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |