Пўлатходжаев Зиёдилла Сагдуллаевичнинг



Download 39 Kb.
Sana11.06.2022
Hajmi39 Kb.
#656288
TuriДиссертация
Bog'liq
2 5265110106479005622


Пўлатходжаев Зиёдилла Сагдуллаевичнинг 23.00.04. ­Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари шифри бўйича “Марказий Осиёда халқаро субрегионал тизимнинг шаклланиш жараёнлари” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган докторлик диссертацияси авторефератига
ТАҚРИЗ
Бугунги кунда Марказий Осиё минтақаси жаҳон сиёсатида қайтадан долзарб аҳамият касб этмоқда. Жаҳон сиёсатшунослигида “Марказий Осиё руҳи” атамасининг ҳам пайдо бўлиши бежиз эмас. Шу бидан биргаликда, Марказий Осиёда йирик куч марказларининг янгича геосиёсий рақобати ҳам кўзга ташланмоқда. Шундай шароитда Марказий Осиё минтақавий ва халқаро тизимларда мустаҳкам ўрин эгаллаши ва истиқболда ҳам халқаро муносабатларнинг мустақил геосиёсий субъекти ўлароқ ўз сўзини айтиши учун қандай вазифаларни амалга ошириш лозим, деган илмий қарашлар ва ёндашувлар заруратга айланмоқда. Ўзбекистон Марказий Осиёнинг “Heartland”и сифатида минтақада барқарорлик, хавфсизлик ва тараққиёт билан боғлиқ долзарб механизмларни ишлаб чиқишда катта роль ўйнамоқда. Жумладан, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашуви форматининг доимий тус олгани бунинг ёрқмин мисолидир. Табиийки, бундай жараёнлар Марказий Осиё бўйича мутахассислар ва тадқиқотчиларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этмоқда.
З.Пўлатходжаев диссертацияси авторефератининг дастлабки боби “XXI аср бошида ҳудудийлаштириш жараёнларининг актуаллашуви” деб номланиб, ушбу мавзунинг назарий ва услубий жиҳатлари, хусусан, ҳозирги босқичда глобаллашувнинг ўзига хос хусусиятлари тадқиқ этилган, халқаро муносабатларда ҳудудийлаштириш ҳодисасининг аҳамиятини пайдо бўлиши ва барқарор ўсиш сабаблари, шунингдек, Марказий Осиёни ҳудудийлаштириш жараёнининг геосиёсий муаммоларига алоҳида эътибор қаратилган.
Диссертация авторефератининг "Замонавий Марказий Осиёда интеграциялашув жараёнларининг объектив оид шартлари" номли иккинчи бобида Марказий Осиё давлатларининг интеграциясига ёрдам берувчи, шу билан бирга тўсқинлик қилувчи асосий омиллар, унинг босқичлари, шунингдек, минтақа давлатларининг бу жараёнларга таъсир кўрсатган муҳим сиёсий қадамлари тарихий ретроспективада кўриб чиқилган.

Авторефератнинг "Марказий Осиёнинг муваффақиятли ривожланишининг зарурий шарти сифатида барқарор халқаро субрегионал тизимни шакллантириш" деб номланган учинчи бобида минтақа давлатларининг юзага келаётган баҳсли, мунозара талаб этувчи масалаларни ҳал қилишга интилишлари таҳлил этилиб, минтақалаштирувга ёрдам берувчи ташқи омиллар асослаб берилган ҳамда Ўзбекистоннинг яхши қўшничилик муносабатларини, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиё интеграциясини чуқурлаштирувчи сиёсий ва ҳуқуқий платформани шакллантириш ва давлатлар ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш бўйича ташаббуслари ягона тизимга солиб кўрсатиб берилган.


Умуман, диссертация автореферати илмий жиҳатдан талабга жавоб беради ва илмий мулоҳазаларга чорлайдиган маълумотлар билан бойитилган. Хусусан, Марказий Осиё минтақасининг истиқболдаги интеграцияси билан боғлиқ янги парадигмалар таклиф қилиш зарурияти долзарб аҳамиятга эга.
Шу нуқтаи назардан, Пўлатходжаев Зиёдилла Сагдуллаевичнинг 23.00.04. ­Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари шифри бўйича “Марказий Осиёда халқаро субрегионал тизимнинг шаклланиш жараёнлари” мавзусидаги сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган докторлик диссертацияси авторефератини ижобий баҳолаб, ҳимояга тавсия этиш мумкин, деб ҳисоблайман.

Тошкент давлат шарқшунослик университети
ўқитувчиси, сиёсий фанлар бўйича
фалсафа доктори (PhD) С.Бўронов



Download 39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish