ISSUE 9. SENTABR
ўтказишлари учун тадбирлар қилиб
кўрсатамиз.
Кези келганда барча
ютуқларимизда мактабимизнинг
салоҳиятли фахрли ўқитувчилари –
Манзурахон Мирзарасулова, Шоирахон
Абдураҳимова, Насибахон Умурзакова,
Муборакхон Ибрагимова, Шарифахон
Нурматова ва Умиджон Атакуловларнинг
муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида
эътироф этиш лозим.
Ҳаѐтда турли-туман касблар бор ва
уларнинг ҳар бири ўз ўрни ҳамда
аҳамиятига эга. Аммо улар орасида
шундай улуғ касб мавжудки, бошқа барча
касблар унинг негизида шаклланади,
тараққий этади. Бу – ўқитувчилик ва
мураббийликдир. Мен ана шундай
шарафли касб соҳиби бўлганимдан
ҳамиша фахрланаман.
Фурсатдан фойдаланиб, барча
ҳамкасбларимни шундай оғир
кунларларда ҳам тинмай ўз ўқувчи,
шогирдлари билан ҳар қандай даврда
билим беришдан чарчамайдиган
касбдошларимни кириб келаѐтган 1
октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар
куни» билан табриклайман! Уларнинг ѐш
авлод камолоти йўлидаги машаққатли
ишларида муваффақиятлар тилаб
қоламан. Зеро, ҳазрат Алишер Навоий
айтганидек:
Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқутмиш
ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз
ганж ила.
,
- 113 -
Volume 1 Issue 05, May 2021
ISSN 218
ISSUE 9. SENTABR
“МИФТОҲУЛ-АДЛ” АСАРИ ВА
УНИНГ ЁЗИЛИШ ТАРИХИ
Тошкент Давлат шарқшунослик
университети
магистранти М.Баймиров
«Мифтоҳул-адл» («Одиллик калити»)
асари қадимий ўзбек адабиѐти тарихида
муҳим ўрин эгаллайди, у адабиѐт ва тил
ѐдгорлиги сифатида жиддий диққатга
сазовор бўлган асардир.
«Мифтоҳул-адл» XVI асрда яратилган ва
у «Гулзор» асарининг автори
Пошшохўжа Абдулваҳҳобхўжа ўғли
қаламига мансубдир.
«Мифтоҳуладл»нинг муқаддимасидан
маълум бўлишича, бу асар
Шайбонийхоннинг ўғли шаҳзода
Темурбекка бағишланган.
«Гулзор»га киритилган ҳикоялар ҳар
жиҳатдан «Мифтоҳўладл»нинг
ҳикояларига тамомила мувофиқдир,
уларни конкретлаштирадиган
материаллардир.
Хожа 1480 йили Нисо шаҳрида
дунѐга келган. У дастлаб отаси қўлида,
сўнгра Нисо ва Марв мадрасаларида
муфассал таълим олган. Ижтимоий
фаолиятини темурийзодалардан Нисо
вилояти ҳукмдори Кепак Мирзо
ҳукуматида 1496 йили ѐзида садрлик (ер
ўлчовчи) билан бошлаган. 1508 йили
Нисо ва Обивард вилоятлари
Шайбонийлар томонидан забт этилганда
Хожа етук шоир ва адиб сифатида
танилган эди. Шу йили Шайбонийхон
урушдан қайтаѐтганида Нисода тўхтаб,
Хожани Дурун вилоятига ҳоким қилиб
тайинлайди. Шу орада Нисога шоир амир
Муҳаммад Солиҳ ҳоким этиб юборилди.
1510 йили кеч кузида Хожа ва Муҳаммад
Солиҳ Марв мудофаасига келадилар,
Шайбонийхон ҳалокатидан кейин эса
Хожа мамлакат ичкарисига — дастлаб
Самарқанд ва сал кейин Бухорога келиб
ватан тутади. 1514 йилгача Темур
Султон, кейин Кучкунчихон хизматида
бўлиб, 1515— 1516 йиллардан эътиборан
Кармана ҳокими Жонибек Султон
ҳукуматида Жумлатулмулк, садрлик
лавозимларни бошқаради.
У 1529 йили Бухоро ҳокими
Убайдуллохон замонида кисқа вақт
шайхулисломлик қилган. 1534 йили
Убайдуллохон Нишопурга келганда Балх
ҳокими Кистан Қаро ундан Хожани
Балхга юборишини сўрайди. Шундан
сўнг Хожа Балхда аввал садрлик, кўп
ўтмай эса шайхулисломлик вазифасини
бажаради. 1543 йили ҳоким Кистан Қаро
руҳий касалликка чалингандан кейин
Хожа ўз вазифасидан кетиб ижод билан
машғул бўлди. Хожа 1547 йили Бухорода
вафот этади ва Баҳовуддин Нақшбанд
мақбараси ѐнига дафн қилади.
Хожанинг бизгача Темур Султонга
аталган «Мифтоҳ ул-адл» («Адолат
калити» 1508—1510 йиллар), Кистан
Каро Одилга бағишланган «Гулзор»
(1538 йил) фалсафий-ахлоқий асарлари
ва Жонибек Султонга аталган «Мақсад
- 114 -
Volume 1 Issue 05, May 2021
ISSN 218
Do'stlaringiz bilan baham: |