Пирацетам



Download 62,5 Kb.
bet2/4
Sana24.02.2022
Hajmi62,5 Kb.
#242859
1   2   3   4
Bog'liq
piracetam r-r uz

Қўллаш усули ва дозалари
Вена ичига ёки мушак ичига буюрилади.
Препаратнинг перорал чиқарилиш шаклларини (таблеткалар, капсулалар, ичга қабул қилиш учун эритма) қўллаш имконияти бўлмаганида, масалан, ютишни қийинлашиши ёки пациент хушсиз ҳолатда бўлганида пирацетам парентерал юбориш буюрилади, бунда вена ичига юбориш афзалроқ ҳисобланади.
Суткалик дозани вена ичига инфузияси суткада 24 соат давомида (масалан, комада ёки оғир даражали миоклонияни даволашнинг эрта босқичида) доимий тезликда катетер орқали амалга оширилади. Юбориш учун мўлжалланган эритманинг хажми клиник кўрсатмалар ва пациентнинг холатига боғлиқ ҳолда аниқланади.
Вена ичига юбориш (масалан, ўроқсимон-ҳужайрали вазооклюзион хуружни шошилинч даволашда) камида 2 минут давомида амалга оширилади, бунда суткалик доза тенг интерваллар билан бир неча юборишларга тақсимланади.
Агар вена орқали юбориш қийин бўлса ёки пациент қўзғалган ҳолатда бўлса, препарат мушак ичига юборилади. Аммо, айниқса болалар ва тана вазни камайган пациентларда мушак ичига юборилиши мумкин бўлган препаратнинг миқдори чекланган. Бундан ташқари, препаратни мушак ичига юбориш суюқликни катта хажми сабабли оғриқли бўлиши мумкин. Мушак ичига юбориладиган эритманинг хажми 5 мл дан ошмаслиги керак. Препаратни юборишлар сони уни вена ичига юбориш ёки перорал қўллашга ўхшаш.
Имконияти пайдо бўлганида препаратни перорал қабул қилишга ўтилади (препаратни мувофиқ чиқарилиш шаклларни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаларига қаранг).
Даволаш давомийлиги касаллик ва симптомлар динамикасига боғлиқ ҳолда шифокор томонидан белгиланади.
Психоорганик синдромни симптоматик даволаш – биринчи ҳафта давомида суткада 4,8 г, сўнгра суткада 1,2-2,4 г тутиб турувчи дозага ўтилади.
Бош айланиши ва у билан боғлиқ мувозанатни бузилишларини даволаш – суткада 2,4-4,8 г.
Кортикал миоклонияни даволаш – суткада 7,2 г дозадан бошланади, ҳар 3-4 кунда дозани суткада 24 г максимал дозага эришгунча суткада 4,8 г гача оширилади. Даволаш бутун касаллик даври давомида давом эттирилади. Ҳар 6 ойда дозани камайтириш ёки препаратни бекор қилишга ҳаракат қилинади, бунда доза ҳар 2 кунда суткада 1,2 г га аста-секин камайтирилади. Терапевтик самара аҳамиятсиз даражада ёки умуман бўлмаганида даволаш тўхтатилади.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда дозалаш. Пирацетам организмдан буйрак орқали чиқарилиши сабабли, буйрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва ушбу дозалаш схемасига мувофиқ дозани танлаш керак:



Буйрак етишмовчилиги

Креатинин клиренси (мл/минут)

Дозалаш тартиби

Норма

>80

Одатдаги доза

Енгил

50-79

2-3 қабулда одатдаги дозанинг 2/3 қисми

Ўртача

30-49

2 қабулда одатдаги дозанинг 1/3 қисми

Оғир

20-30

Бир марта одатдаги дозанинг 1/6 қисми

Сўнгги босқич

<20

қўллаш мумкин эмас




Download 62,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish