ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Пирацетам
PYRACETAMUM
Препаратнинг савдо номи: Пирацетам
Таъсир этувчи модда (ХПН): пирацетам
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби:
фаол модда: пирацетам – 200,0 г.
ёрдамчи моддалар: натрий ацетати– 1,0 г, суюлтирилган сирка кислотаси – рН 5.0-6.0 гача, инъекция учун сув – 1 л гача.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш тусли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ноотроп восита.
АТХ коди: N06BX03
Фармакологик хусусиятлари
Фаол компоненти гамма-аминомой кислотасининг (ГАМК) циклик ҳосиласи бўлган пирацетамдир.
Пирацетам бош мияга бевосита таъсир қилиб, таълим олишга қобилияти, хотира, диққат, каби когнитив (таълим олиш) қобилиятни шунингдек ақлий иш қобилиятини яхшилайдиган, ноотроп восита ҳисобланади. Пирацетам, марказий нерв тизимига турли йўллар билан таъсир кўрсатади: бош мияда қўзғалишни тарқалиш тезлигини ўзгартиради, нерв хужайраларида метаболик жараёнларни яхшилайди, микроциркуляцияни яхшилайди, қоннинг реологик кўрсаткичларига таъсир қилади, бунда вазодилатация қилувчи таъсир кўрсатмайди.
Бош мия ярим шарлари орасидаги алоқа ва неокортикал тузилмаларда синаптик ўтказувчанликни яхшилайди, бош мияда қон айланишини яхшилайди.
Пирацетам тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади ва ригид эритроцитларнинг ташқи мембраналарининг конфигурацион хусусиятларини, шунингдек эритроцитларни микроциркулятор оқим томирлари орқали ўтиши қобилиятини тиклайди. 9,6 г дозада фибриноген концентрацияси ва Виллебранд омилини 30-40% га камайтиради ва қон кетиш вақтини узайтиради.
Пирацетам гипоксия ва интоксикация натижасида бош мия фаолиятини бузилишларида протектор ва тикловчи таъсир кўрсатади.
Пирацетам вестибуляр нистагмнинг яққоллиги ва давомийлигини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Плазмадан пирацетамнинг ярим чиқарилиш даври 4-5 соатни ва орқа мия суюқлигидан 8,5 соатни ташкил этади, сурункали буйрак етишмовчилигида (терминал сурункали буйрак етишмовчилигида – 59 соатгача) узаяди.
Жигар етишмовчилиги пирацетамнинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.
Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади, гемодиализда чиқарилади. Ҳайвонлардаги тадқиқотларда бош мия пўстлоғи тўқималари, бош мия, асосан пешона, чакка ва энса соҳалари, мияча ва базал ядроларда танлаб тўпланади. Плазма оқсиллари билан боғланмайди, организмда метаболизмга учрамайди ва калавалар фильтрацияси йўли билан ўзгармаган ҳолда буйрак орқали чиқарилади. Пирацетамнинг умумий клиренси минутига 80-90 мл ни ташкил этади.
Қўлланилиши
Катталарда: хотирани пасайиши, диққатни жамлаш ва фаолликни пасайиши, кайфиятни ўзгариши, хулқ-атворни ўзгариши, ҳаракатни бузилиши билан кечувчи психоорганик синдромни симптоматик даволаш;
бош айланиши (вертиго) ва у билан боғлиқ мувозанатни бузилишини (вазомотор ва психоген бош айланишларидан ташқари) даволаш;
кортикал миоклония (монотерапия ёки мажмуавий даволаш таркибида);
ўроқсимон-ҳужайрали вазооклюзион хуружни бартараф этишда.
Болаларда: 8 ёшдан бошлаб дислексияни бошқа усуллар, шу жумладан логопедик даволаш билан мажмуада даволаш;
- ўроқсимон-ҳужайрали вазооклюзион хуружни бартараф этишда қўлланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |