Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош



Download 372,76 Kb.
Pdf ko'rish
bet30/59
Sana24.02.2022
Hajmi372,76 Kb.
#214532
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   59
Bog'liq
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
айтинг-чи, кичик ёшдан буён тинглаган маъруза ва хутбаларда тоғутнинг нима эканини,
ва ундан қандай сақланиш лозимлигини ўргандингизми?
...Тоғут! Бу сўзни умримда биринчи бор эшитаётган эдим! Балки, туркча маъносини
билишим мумкиндир, лекин, нима эканини барибир тушунолмайман.
– Тоғут нима дегани?
Жим бўлиб қолди. Нигоҳларида яна ғам бор эди. Ана шу маҳзунлик билан жавоб берди:
– Тоғут, инсонларни Аллоҳдан ва Аллоҳга қулликдан узоқлаштириб, ўзига қуллик
қилишга чақирадиган ҳамма нарса... Шакли замон ва маконга қараб ўзгариши мумкин.
Инсонларнинг қаршисида баъзан бут, баъзан Фиръавн, баъзида бир диндор шахс,
баъзан бир партия, баъзида эса, бир давлат тарзида намоён бўлиши мумкин!.. 
Ҳайратим ортганди! 
– Бизнинг ўлкада қандай кўриниши бор?
– Минг афсуски, ҳамма тури, ҳатто ортиғи билан!..
Бошимни дераза томонга бурганча, нигоҳимни олисларга тикдим... Бу одам тоғутдан
сўзлаётганди! 
Барча пайғамбарлар инсонларин тоғутга қуллик қилишдан қайтариш ва ёлғиз Аллоҳга
қуллик қилишга даъват қилиш учун юборилган!.. Бу тушунарли, лекин тоғут нима?..
Тоғут, инсонларни Аллоҳга қулликдан қайтариб, ўзига қул бўлишларига даъват
қиладиган нарса эмиш!.. Ўлкамизда бир қанча тури бор эмиш!..
Ташқаридагиларни ўйлардим,
жамиятни ўйлардим, 
тариқатларни ўйлардим,
давлатни ўйлардим, аммо, қанча ўйламайин, ҳеч қандай тоғутни кўрмасдим!.. Бу диёрда
инсонларни Аллоҳга қуллик қилишдан қайтарадиган нима ҳам бўлиши мумкин? 
Хоҳлаган киши истаган масжидида намоз ўқий олади!
Хоҳлаган пайтда рўза тутиб, қурбонлик сўя олади!
Хўш, ундай бўлса, инсонларни Аллоҳга ибодат қилишдан тўсадиган нарса қаерда?
Шу хаёл билан Саид домлага қарадим:
– Айтган ҳамма гапларингизни тушундим, аммо сиз айтган ўша тўсиқни ҳеч қаерда
кўрмаяпман. Бу ўлкада инсонларни Аллоҳга қуллик қилишдан нима ҳам қайтариши
мумкин? Хоҳлаган киши истаган масжидида намоз ўқиб, рўзасини тута билса. Ким
тўсқинлик қилиши мумкин?
Мени ғоят яхши тушунгандек, бошини қимирлатди. 
– Гапларингиз тўғри. Бунга ўхшаш нарсаларга унча монеълик қилинмайди. Бироқ,
масалани бир оз кенгроқ тушунинг. Тоғутнинг инсонларни Аллоҳга ибодат қилишдан
қайтариши икки турлидир. Биринчиси тажовуз ҳамда зўрлашдан иборат. Одамларни
қийнаб, “Аллоҳга қуллик қилмайсан!” дея мажбурлашади. Бунга тарихдан жуда кўп
мисоллар келтириш мумкин. Масалан, асҳоби уҳдуд, имонларидан қайтмаган барча
мўъминларни оловли чуқурга ташлаган. Бу тоғутнинг биринчи кўринишидир. Иккинчиси
эса, биринчисидан кўра юмшоқроқ, лекин, ўта таҳликалидир. Тоғутнинг бу тури
биринчисидагидек, инсонларга “Аллоҳга қуллик қилманглар!” дея зўравонлик қилмайди.
Уларни сиз айтганингиздек, намоз ўқиш ва рўза тутиш каби баъзи ибодатларига
тўсқинлик қилмайди. Инсонлардан фақатгина битта, ягона кутган нарсаси бор...
Жим бўлиб қолди. Балки, бир оз тин олмоқчи бўлгандир, бироқ мен кутолмасдим.
Қизиқсиниб сўрадим: 
– У нима экан?
30 / 59



Download 372,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish