мулоҳазаларга муаллифларнинг шахсан ўзлари масъулдир.
ISBN 978-9943-6824-7-4
3
Бухоро давлат университети ректори
Обиджон Хафизович Хамидовнинг табрик сўзи
Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар ва анжуман қатнашчилари!
“Ўзбекистонни топ 10 туристик ҳудудлар қаторига киритиш
истиқболлари: барқарор ривожланиш имкониятлари” мавзусидаги халқаро
илмий-амалий анжуманга хуш келибсизлар.
Ушбу халқаро анжуман Ўзбекистон Республикасида туризмни
ривожлантиришга қаратилган барқарор ўсиш концепциясига асосланган
иституционал ислоҳотларни амалга ошириш истиқболлари, туризм таклиф
тизимини диверсификациялаш мақсадида саёҳатнинг турли шаклларини
уйғунлаштирган “гибрид” туристик йўналишларни ишлаб чиқиш ва мос
инфратузилмани шакллантириш истиқболлари, Ўзбекистонда “Туристик
қишлоқ”, “туристик маҳалла”, “туристик овул”ларни ривожлантириш
механизмлари, Ўзбекистон Республикаси-нинг ташқи ва ички имижини
шакллантириш ва барқарор ривожлантириш имкониятлари, туристларни вужудга
келтирувчи асосий бозорларнинг хусусиятларига мос маркетинг фаолиятини
амалга ошириш имкониятлари, коронавирус пандемияси шароитида туризмни
ривожлантиришнинг инновацион ҳамда смарт шакл ва усуллари каби долзарб
муаммоларга бағишланган.
Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг «Ўзбeкистон Рeспубликасини
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратeгияси тўғрисида»ги фармонига
кўра: Ўзбeкистонни 2017-2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
бўйича Ҳаракатлар стратeгиясининг устувор вазифалари сифатида туризмни
иқтисодиётнинг етакчи соҳаларидан бирига айлантириш белгиланган.
Ҳалқаро анжуманни ташкил қилишдан қуйидаги натижалар кутилмоқда:
Ўбекистонда туризм соҳасини барқарор ривожлантириш мақсадида зарур
бўлган институционал ислоҳотларни амалга оширишга оид илмий-амалий
тавсиялар ишлаб чиқилади, хорижий тажриба ўрганилади;
хорижий туристларнинг ноанъанавий сегментлари назарида Ўзбекистон
жозибадорлигини
“гибрид”
туристик
йўналишларни
яратиш
ва
тижоратлаштириш орқали ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади;
Ўзбекистон миллий ва шаҳарлар туризм бренд стратегияларини мувофиқ
амалга ошириш дастурлари ишлаб чиқилади;
ички ва ташқи имиждаги тафовутлар аниқланиб, мамлакатнинг ижобий
имижини шакллантириш чора-тадбирлари ва стратегиялари ишлаб чиқилади;
туризмнинг фаол турларини (сафари, алпинизм, трекинг, велоспорт,
отишмачоқ ўйнаш полигонлари ва бошқалар) ривожлантиришнинг барқарор
ўсиш концепциясига асосланган йўналишлари белгилаб берилади;
4
Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шахрисабз шаҳарларида 2 кундан ортиқ
қолишга ундайдиган янги, туризмнинг фаол турларига оид йўналишлари ишлаб
чиқилади;
хорижий авиакомпаниялар томонидан паст мавсумда (ноябрдан - мартгача)
ташкил этиладиган чартер рейслар бўйича вужудга келтирувчи бозор
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда (дини, оилавий таркиби, харид қобилияти,
таътилга чиқиш даври) мос туристик йўналишлар ишлаб чиқилади ва маҳаллий
турпоераторларга таклиф сифатида берилади.
Мамлакатимиз
туристик
салоҳиятини
кенгайтириш,
барқарор
ривожланишини таъминлаш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш билан
боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш ҳамда соҳага инновацион бошқарув усулларини
жорий қилиш ва ўзаро манфаатли рақобат муҳитини яратишга қаратилган 100 га
яқин илмий маърузалар республикамиз ва хорижий давлатларнинг турли олий
таълим муассасаларидан келиб тушган бўлиб, бу ҳол анжуманнинг юқори
нуфузидан далолат беради. Халқаро анжуман ташкилотчиларига ўз
миннатдорчилигимни билдираман ва уни юқори даражада ўтказишларига омад
тилаб қоламан!
5
Do'stlaringiz bilan baham: |