Перспективы вхождения узбекистана в


мулоҳазаларга муаллифларнинг шахсан ўзлари масъулдир



Download 7,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/195
Sana24.02.2022
Hajmi7,87 Mb.
#253520
TuriСборник
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   195
Bog'liq
халқаро анжуман 2020 БухДУ (2)

мулоҳазаларга муаллифларнинг шахсан ўзлари масъулдир. 
 
 
 
 
 
 
 
 
ISBN 978-9943-6824-7-4 
 
 



Бухоро давлат университети ректори
Обиджон Хафизович Хамидовнинг табрик сўзи 
 
Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар ва анжуман қатнашчилари! 
 
Ўзбекистонни топ 10 туристик ҳудудлар қаторига киритиш 
истиқболлари: барқарор ривожланиш имкониятлари” мавзусидаги халқаро 
илмий-амалий анжуманга хуш келибсизлар.
Ушбу халқаро анжуман Ўзбекистон Республикасида туризмни 
ривожлантиришга қаратилган барқарор ўсиш концепциясига асосланган 
иституционал ислоҳотларни амалга ошириш истиқболлари, туризм таклиф 
тизимини диверсификациялаш мақсадида саёҳатнинг турли шаклларини 
уйғунлаштирган “гибрид” туристик йўналишларни ишлаб чиқиш ва мос 
инфратузилмани шакллантириш истиқболлари, Ўзбекистонда “Туристик 
қишлоқ”, “туристик маҳалла”, “туристик овул”ларни ривожлантириш 
механизмлари, Ўзбекистон Республикаси-нинг ташқи ва ички имижини 
шакллантириш ва барқарор ривожлантириш имкониятлари, туристларни вужудга 
келтирувчи асосий бозорларнинг хусусиятларига мос маркетинг фаолиятини 
амалга ошириш имкониятлари, коронавирус пандемияси шароитида туризмни 
ривожлантиришнинг инновацион ҳамда смарт шакл ва усуллари каби долзарб 
муаммоларга бағишланган. 
Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг «Ўзбeкистон Рeспубликасини 
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратeгияси тўғрисида»ги фармонига 
кўра: Ўзбeкистонни 2017-2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 
бўйича Ҳаракатлар стратeгиясининг устувор вазифалари сифатида туризмни 
иқтисодиётнинг етакчи соҳаларидан бирига айлантириш белгиланган. 
Ҳалқаро анжуманни ташкил қилишдан қуйидаги натижалар кутилмоқда: 
Ўбекистонда туризм соҳасини барқарор ривожлантириш мақсадида зарур 
бўлган институционал ислоҳотларни амалга оширишга оид илмий-амалий 
тавсиялар ишлаб чиқилади, хорижий тажриба ўрганилади;
хорижий туристларнинг ноанъанавий сегментлари назарида Ўзбекистон 
жозибадорлигини 
“гибрид” 
туристик 
йўналишларни 
яратиш 
ва 
тижоратлаштириш орқали ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади; 
Ўзбекистон миллий ва шаҳарлар туризм бренд стратегияларини мувофиқ 
амалга ошириш дастурлари ишлаб чиқилади; 
ички ва ташқи имиждаги тафовутлар аниқланиб, мамлакатнинг ижобий 
имижини шакллантириш чора-тадбирлари ва стратегиялари ишлаб чиқилади; 
туризмнинг фаол турларини (сафари, алпинизм, трекинг, велоспорт, 
отишмачоқ ўйнаш полигонлари ва бошқалар) ривожлантиришнинг барқарор 
ўсиш концепциясига асосланган йўналишлари белгилаб берилади; 



Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шахрисабз шаҳарларида 2 кундан ортиқ 
қолишга ундайдиган янги, туризмнинг фаол турларига оид йўналишлари ишлаб 
чиқилади; 
хорижий авиакомпаниялар томонидан паст мавсумда (ноябрдан - мартгача) 
ташкил этиладиган чартер рейслар бўйича вужудга келтирувчи бозор 
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда (дини, оилавий таркиби, харид қобилияти, 
таътилга чиқиш даври) мос туристик йўналишлар ишлаб чиқилади ва маҳаллий 
турпоераторларга таклиф сифатида берилади.
Мамлакатимиз 
туристик 
салоҳиятини 
кенгайтириш, 
барқарор 
ривожланишини таъминлаш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш билан 
боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш ҳамда соҳага инновацион бошқарув усулларини 
жорий қилиш ва ўзаро манфаатли рақобат муҳитини яратишга қаратилган 100 га 
яқин илмий маърузалар республикамиз ва хорижий давлатларнинг турли олий 
таълим муассасаларидан келиб тушган бўлиб, бу ҳол анжуманнинг юқори 
нуфузидан далолат беради. Халқаро анжуман ташкилотчиларига ўз 
миннатдорчилигимни билдираман ва уни юқори даражада ўтказишларига омад 
тилаб қоламан!




Download 7,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish