281
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИНГ АЛОҲИДА ҲУДУДЛАРИДА ТУРИСТИК ЗОНАЛАР
ВА ТЕМАТИК КЛАСТЕРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ
АСОСЛАРИ
Б.Б.Собиров – СамИСИ таянч докторанти
М.Т.Алимова – СамИСИ Менежмент кафедраси профессори
Маълум бир ҳудудларда кластер сиёсатини шакллантириш ва
амалга оширишнинг
хорижий тажрибасини ўрганиш асносида, қуйидаги хулосаларга келдик:
ҳудудий кластер сиёсатини амалга ошириш ўзининг миллий хусусиятларига эга эканлиги
билан ажралиб туради;
кластер сиёсатини шакллантиришнинг умум услубий асослари фақатгина муайян бир
ҳудуд доирасида қўлланиш учун қўл келади;
давлатнинг кластерлаштириш сиёсати ҳукуматнинг кластерлаштириш жараёнига
аралашув даражаси билан фарқ қилади;
тематик туристик кластерларнинг аниқ бир ташкилий тузилмаси мавжуд эмас;
кластерли ёндашув борасида қабул қилинган концепция ва ҳудуднинг хусусиятлари
билан белгиланувчи кластер сиёсатини амалга оширишнинг турли
хил усул ва воситалари
мавжуд.
Шу сабабли, кластер сиёсати ҳудуд иқтисодиёти тузилмаси ва Самарқанд вилоятининг
ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим, деб ҳисоблаймиз. Бу,
биринчи навбатда, Самарқанд вилоятида тематик туристик кластерларни шакллантиришнинг
концептуал асосларини ишлаб чиқишни тақозо этади.
Мазкур концепция тематик туристик кластерларни шакллантириш учун қулай шарт-
шароит яратиш тамойиллари, йўналишлари ва усулларини ҳамда тартибга солишнинг турли
даражаларида кластер сиёсатини амалга оширишнинг йўналишларини ўз ичига олади.
Тематик туристик кластерларни шакллантириш концепциясини ишлаб чиқишда тизимли
ёндашувдан фойдаланилди, бунда ҳудудда амалга оширилувчи концепция ўзаро боғлиқ
ташкилий, бошқарув, тартибга солувчи ва тематик туристик кластерларни шакллантириш
(яратиш) ва ривожлантириш тартибини белгиловчи ижтимоий-иқтисодий унсурлар мажмуи
(тизими)ни ифода этади.
Бизнингча, қуйидагилар макродаражада (мамлакат миқёсида) кластер сиёсатини
амалга оширишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
кластер сиёсати борасида бошқарувнинг республика ва ҳудудий даражалари ўртасида
ваколатларни ажратиш ва ҳар бир даража учун мос равишда белгилаш;
қулай шарт-шароитлар яратиш (ташкилий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, молиявий ва
бошқалар);
ҳудудий ривожланишда кластер ёндашувидан фойдаланишнинг
услубий-методик
таъминотини ишлаб чиқиш;
кластерларни ривожлантириш учун молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини
такомиллаштириш;
ахборот билан таъминлаш, уларнинг ривожлантиришни консалтинг ва таълим
хизматлари орқали қўллаб-қувватлаш;
кластер сиёсатини амалга оширишни ахборот-таҳлилий қўллаб-қувватлаш;
умумий стратегияни, жумладан, кластерни ривожлантириш
учун мотивлар, мақсадлар,
вазифалар ва сиёсат йўналишларини ишлаб чиқиш;
кластер ташаббусларини амалга ошириш учун мавжуд воситалар ва иқтисодий сиёсат
чора-тадбирларидан кенг фойдаланиш;
282
алоҳида вазирликлар фаолиятида кластерлаштириш сиёсати тамойилларини
уйғунлаштириш;
ҳудудий даражада кластерларни ривожлантириш борасидаги ташаббусларни танлов
асосида қўллаб-қувватлаш.
Кластер сиёсатини амалга оширишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари алоҳида
ўрин тутади. Уларнинг вазифалари кластерлар эҳтиёжлари учун барча асосий
инфратузилмаларни шакллантириш шарт-шароитларини яратиш бўйича кенг кўламли
масалаларни ўз ичига олади. Кластер сиёсати ҳудуд даражасида амалга оширилиши туфайли
ҳудудий кластер сиёсатининг асосий йўналишларини аниқлаштириш мақсадга мувофиқдир.
Бу йўналишлар қаторига қуйидагилар киради:
туристик кластерни аниқлаштириш, кластер
тузилмасини танлаш;
кластер ташаббусларини кузатиб бориш, агар миллий аҳамиятга эга кластерларни яратиш
имконияти мавжуд бўлса, улар ҳақида давлат органларини хабардор қилиш;
ҳудудий кластерларнинг потенциал иштирокчилари учун алоқа платформаларини
шакллантириш;
таълим муассасалари ва корхоналарнинг ўзаро коммуникацияси ва кооперациясини
йўлга қўйиш, кластернинг асосий вакил ва иштирокчилари билан келишган ҳолда,
ҳамкорликда маркетинг тадқиқотлари ва реклама тадбирларини ўтказиш, таълим сиёсатини
амалга ошириш, кластер корхоналарининг ташқи бозорларга чиқишига кўмаклашиш борасида
дастурларни амалга ошириш, тематик туристик кластерларнинг иштирокчиларини (шу
жумладан ассоциатив шакллар орқали) мужассамлашишига замин яратиб бериш;
кластер инфратузилмасини яратиш
ва ривожлантириш;
ҳудудий иқтисодий кластерларни ривожлантириш борасида институционал муҳитни
шакллантириш;
алоқа тизимини йўлга қўйишда воситачилик ва бошқариш;
ҳудудий кластерларнинг бизнес билан ҳамкорлигини молиялаш-тиришнинг қўшимча
молиявий имкониятларини аниқлаш, инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш;
ташқи бозорда кластерни ривожлантириш истиқболлари бўйича таҳлилий тадқиқотларни
молиялаштиришга кўмаклашиш, кластернинг ҳудуд ва ижтимоий соҳага таъсирини баҳолаш;
ўз ҳудудида туристик кластер инфратузилмасини (технопарклар, саноат парклари,
таълим марказлари, муҳандислик-техник инфратузилма ва бошқалар) ривожлантиришга
кўмаклашиш;
кластер ташаббусларини амалга оширишни солиқ имтиёзлари орқали рағбатлантириш;
кластер ривожланишини рағбатлантириш учун ихтисослаштирилган
нотижорат
ташкилот (туристик кластер субъектлари уюшмаси)ни яратишда амалий кўмаклашиш.
Do'stlaringiz bilan baham: