Педиатрия ва болалар гигиенаси


Мавзу: Саломатлик ва болаларнинг физиологик ривожланиши



Download 1,47 Mb.
bet5/61
Sana21.02.2022
Hajmi1,47 Mb.
#47220
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
Педиатрия мажмуа 19 й

3. Мавзу: Саломатлик ва болаларнинг физиологик ривожланиши.
Таянч иборалар: Илк ёшдаги болалар, мактабгача ёшдаги болалар, педиатрия,гигийена, фан, предмет, саломатлик, жисмоний ривожланиши.

Режа


1.Болаларнинг соғлиқни сақлаш ва жисмоний ривожланиши
2.Илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишининг асосий босқичларини тушинтириб (тасвирлаб, таърифлаб) бериш
3."Саломатлик" тушунчасини аниқлаш. Саломатлик гуруҳларини тасвирлаб бериш. 4 4. Болаларни жисмоний ривожланиши ва саломатлиги ҳақида билим бериш.
Физиологлар ва тиббий ходимлар болаларнинг турли босқичлардаги ўсиш ва ривожланиш хусусиятларни аниқлаш учун бир нечта ёш даврларни ажратганлар.
Ёш даврларга ажратишда қуйидаги кўрсаткичларга асосланишган: тишларнинг чиқиши, скелетнинг айрим қисмларини суякланиши, ўсиш ва психик ривожлантиришни хусусиятлари ва ҳ.к.
Педиатрияда енг кенг таркалган Н.П. Гундобин томонидан ишлаб чиқилган тавсифномасидир. Н.П. Гундобин тавсифномасида боланинг ўсиб – ўлғоятган организмини биологик хусусиятлари асосга олиниб қўйдагиларга бўлинади:

  1. Янги туғилиш даври – (киндиги тушгунича).

  2. Кўкрак ёши даври - (1 ёшгача).

  3. Сут тишлар даври – (1 ёшдан – 6-7 ёшгача).

  4. Катта болалик даври – (8-11 ёшгача).

  5. Балоғат ёши даври – (12-17 ёш).

1965й. Москвада ўтган ёш даврларга бағишланган халқаро симпозиумда ёш даврлар схемаси таъсдиқланган, унга кўра қўйидаги босқичлар ажратилган:

  1. Янги туғилиш даври – (1кундан – 10 кунгача).

  2. Кўкрак ёши даври - (1 ёшгача).

  3. Илк болалик даври – (1- 3 ёшгача).

  4. Биринчи болалик даври – (4-7 ёшгача).

  5. Иккинчи болалик даври – (8-12 ёшгача - ўғил болалар; 8-11 ёшгача қиз болалар).

Йевропа Иттифоқида болалар, ёшлар ва ёш оилаларда саломатлик гардиентлари пасайиши кузатиляпти. Бунга нима таъсир қилмоқда. Йевропа Иттифоқининг барча мамлакалатларида саломатлик даражаси ва ижтимоий статус орасида тизимли кореллляция мавжуд – ижтимоий ҳолат, статусда пасайишлар кузатилиши билан саломатлик даражасининг ҳам пасайиши кузатилади. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ушбу ижтимоий градиентлар зарарли ва адолациздир, айниқса, гап болалар ва ёшлар ҳақида кетганида бу адолацизлик яққол сезилади, чунки дастлабки йиллардаги қийинчиликлар бутун ҳаёт сикли давомидаги саломатлик даражасига ўз таъсирини ўтказади. 4
Чет ел олимлари Гиоргио Барбаресчи, Аагже Левен нинг фикрича бола – 18 – ёшга йетмаган ҳар бир инсон. 18 ёшдан катта бўлган, ҳали катталар ҳаётига мослашиб улгурмаган ёшлар ҳам ушбу тоифага киритилади. Биз турли хил ёш тоифаларини таърифлаш учун қуйидаги атамалардан фойдаланамиз:
- Илк болалик (0 – 5 ёш) ўзига қуйидаги ёш тоифачаларини қамраб олади:

  1. Гўдаклар (0 – 12 ҳафта)

  2. Чақалоқлар (0 – 12 ой)

  3. Кичкинтойлар (1 – 3 ёш)

  4. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар (3 – 5 ёки 6 ёш)

  • Ўрта болалик (6 – 12 ёш)

  • Ўсмирлар (12 – 18 ёш) - Ёшлар (15 – 24 ёш).

БМТ ёшликни шахс ёши сифатида 15 – 24 ёш етиб белгилайди. БМТнинг фан, таълим ва маданият масалалари бўйича ташкилоти ЙУНИСЕФ ёшларни доимий еволюцияда бўлган турли хил гуруҳлар сифатида тан олади ва ёш бўлиш “турли хил
ҳудудлар ва алоҳида мамлакатларда жиддий тарзда фарқланади” дея таъкидлайди5
Мактабгача таълим муассасалари 2-7 ёшгача бўлган болаларга мулжалланган, гуруҳлар болани ёшига караб ташкиллаштирилади.
1. Янги туғилган даври (туғилишдан болани киндиги тушгунича, ўрта ҳисобдан 2 хафтагача). Бола туғилиши билан ҳаёт шароитларини кескин ўзгаришлари туфайли уни организми янги шароитга мослашади. Бу хол кўпгина орган ва тизимларнинг фаолиятига таъсир етади ва уларни бузилишига олиб келади. Туғилгандан сонг -2-4 кун ичида) болани вазни 6-10%-га камаяди, терисини сарғаиши ёки қизариб кетиши, тана хароратини ўзгариши натижасида болани тана харорати ёки кўтарилади ёки пасайиши қузатилган.
Тўғри овқатланиш ва парвариш етиш натижасида бу белгилан 2-чи хафтани оҳирида йўқолиб кетади. Шу ёш даврда кузатиладиган касалликлар қўйидаги сабабларга боғлиқдир:

  • она қорнидаги ривожланишни бузилиши;

  • чала ривожланиш;

  • нуқсонларни пайдо бўлиши;

  • туғилиш вақтида жарохатланишлар (мияга қон қуйилишлар; шишишлар пайдо бўлиши; суякларни синиши ва насл билан боғликлиги, яъни гемофилия, ақлий ривожланишда орқада қолиши қузатилади).

Бу даврда боланинг тўғри ривожланишининг фақат она сути билан овқатланиш таъминлайди.
Кўкрак ёши даврида бошқа даврда қузатиладиган болани ўсиш ва ривожланиши интенсив тарзда амалга оширилади. Биринчи ярим йилда болани вазни 600 гр., буйи 2,5-3 см. кўшилади. Болани тез ўсиши ва ривожланиши учун керакли даражада, овқат билан таъминлаш зарур, аммо овқат хазм қилиш тизими хали йетарли даражада ривожланмагани учун овқатни сифати ёки ҳажми ўзгариш натижасида болалаларда ўткир ёки сурункали касалликлар вужудга келади. СҲу билан авитаминоз, ексудатив диатез юзага қелиши мумкин.
Болани териси жуда юпқа ва нозик бўлгани учун уларда тез-тез терини яллигланиши ва йиринглашига олиб келади. Юқумли касалликлар ҳам кўкрак ёшидаги болаларда камдан кам учрайди.
Кичик ёшдаги болалар кўп вақтини уйкуда ўтказади, чунки уларда нерв тизимида қўзгалиш жараёни тезлик билан тормозланиш ҳолатига ўтади.
Болани биринчи ёшида нутқ ривожланиши бошлайди, олдин товушлар пайдо бўлади сунг сўзлашга ҳаракат қилади. Бир ёшдаги бола атрофдигиларни сузларини тушунади ва ўзи ҳам 5-10 сўзни гапира олади. Бир ёшда бола ўтиради, яхши туруда ва юришга ҳаракат қилади.
Илк болалик даври 1-3 ёшгача бўлиб, ясли даври деб ҳисобланади. Бу даврда болани ўсиши ва ривожланиши бирмунча суслашашади. Бир йилда болани буйи 8-10 см., вазни 4-6 кг. ортади.
Болани сут тишлар 8-та-гача ва овқат шираларини ҳажми ва қонцентрацияси кўпаийши натижасида уни аста-секинлак билан умумий овқатланишга ўтказилади.
2 ёшгача болаларда таянч харақат аппаратининг интенсив ривожланиши кузатилади, нерв тизими ва сезги органлар тезлик билан ривожланади, харақат координациялари ривожланади, болани мустақил юриши натижасида ташқи муҳит билан тезрок алоқада бўлади, луғат ҳажми 200-300 сўзга йетади ва у тўлик жумлалар туза олади.
Бола атроф муҳит ва бошқа болалар билан кенгроқ алоқада бўлиши натижасида юқумли касалликлар хафи кўпаяди.
Бола ёши каталашган сари онадан ўтган иммунитет сусаяди ва турли хил юқумли касалликлар (қизамик, кўк йўтал, дизентирия ва х.к.) сони кўпая бошлайди. Бу даврда болалар билан турли йўналишдаги тарбия ишларини амалга ошириш зарур.
Мактабгача ёшдаги болалар (3-7 ёшгача). Бу давр боланинг ўсиш тезлигини сусаиши билан характерланади, уни бўй ўсиши бир йилда 5-8 см., вазни еса 2 кг. ортади. Тана пропорциясини ўзгариши яққол кўзга ташланади. 6-7 ёшдаги болаларда калла суяги танага нисбати 1:6 ташкил етади.
Бу ёшдаги болалар мураккаб координациялашган жисмоний машқларни бажариш қобилиятига егадир, чунки уларни мушак тўқмаларининг иннервацион аппарати анча яхши ривожланган. Бу ёшдаги болалар сакраш ва тез югуриш, зинада еркин юришга, мусиқа асбобларни чалиш, расм солиш, ясаш, коғоздан турли ҳил мураккаб орнаментларни кайчида кесиб олиш малакаларни ўзлаштира оладилар.
Бу ёшдаги болалар анча узоқроқ муддат турли хил фаолият билан шуғулланиш имқониятига ега, чунки уларни нерв хужайраларини кўзғалиши қобилияти анча ортиб боради. 3-ёшдаги болани сўз луғати анча ортиб боради ва болани ҳулқ атворини шаккилланиши нутқ катта аҳамиятга егадир. Ҳаракатли ўйинлар ва машғулотлар, шеър ва ашула айтиш, катталар билан мулоқатда бўлиш боланинг нутқини ривожланишига олиб келади.
Болаўар нутқи равон ва туғри бўлиши атрофдаги катталар хар бир суз ва жумлаларни туғри талаффуз етишига боғлик чунки болалар уларга ўхшатиб гапиришга ҳаракат қиладилар. Болаларни нутқини ривожланишининг сусаишига катталарни болаларга етиборсизлиги ҳамда ўткир ва сурункали касалликлар сабаб бўлади.
Бу ёшдаги болаларда нутқини ривожланишини сусаиши ва айрим товушларни нотуғри талаффуз етиши логопед мутаҳасиси ёрдамида бартараф етилади.
Мактабгача ёшдаги болаларда овқат хазм қилиш тизимининг касалликлари нисбатдан камроқ учрайди, лекигин болалар юқумли касалликлари (қизилча, ангина, нафас олиш йўлларни ялиғланиш ва ҳ.қ.) тез-тез учраб туради.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish