Педагогика


Маънавий-ахлоқий тарбия шахс дунёқарашини шакллантиришнинг муҳим омили



Download 2,56 Mb.
bet78/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Маънавий-ахлоқий тарбия шахс дунёқарашини шакллантиришнинг муҳим омили. Шахс дунёқарашининг шаклланишида маънавий-ахлоқий тарбия ҳам муҳим ўринга эга бўлиб, уни самарали ташкил этиш ўқувчида маънавий-ахлоқий онгни шакллантиришга ёрдам беради. Ахлоқий тарбия муайян жамият томонидан тан олинган ва риоя қилиниши зарур бўлган хулқ-атвор қоидалари, мезонларини ўқувчилар онгига сингдириш уларда ахлоқий онг, ахлоқий фаолият кўникмалари ҳамда ахлоқий маданиятни шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён бўлиб, ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисмларидан бири саналади.
Ахлоқий тарбиянинг асоси ахлоқ ва ахлоқий меъёрлардир. Ахлоқ (лотинча «moralis» хулқ-атвор маъносини билдиради) ижтимоий муносабатлар ҳамда шахс хатти-ҳаракатини тартибга солувчи, муайян жамият томонидан тан олинган ва риоя қилиниши зарур бўлган хулқ-атвор қоидалари, мезонлари йиғиндиси. Ахлоқий меъёрлар тўғрисидаги билимлар ўқувчилар онгига таълим ва тарбия жараёнида сингдирилиб борилади. Ахлоқий тарбиянинг натижаси ўқувчиларда ахлоқий онг, ахлоқий фаолият кўникмалари ва ахлоқий маданиятнинг шаклланишида кўринади.
Ахлоқий онг - ижтимоий онг шаклларидан бири бўлиб, жамият томонидан тан олинган ва риоя қилиниши зарур бўлган хулқ-атвор қоидалари, мезонлари, шунингдек, миллий истиқлол ғоясининг ўқувчилар онгида акс этишидир.
Ахлоқий онг, ахлоқий фаолият кўникмалари ҳамда ахлоқий маданият таълим-тарбия жараёнида йўлга қўйилаётган ахлоқий, ижтимоий-ғоявий, иқтисодий, ҳуқуқий, эстетик ва экологик мавзулардаги суҳбат, баҳс-мунозара, дебатлар халқ хўжалигининг турли соҳаларида фидокорона меҳнат қилаётган, илм-фан, маданият, ишлаб чиқариш ҳамда спорт соҳаларида юксак даражадаги муваффақиятларни қўлга кириш билан Ўзбекистон Республикаси номини жаҳонга машҳур қилаётган, унинг обрў-эътиборининг ошишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган шахслар ҳаёти ва фаолият тўғрисидаги маълумотлардан самарали фойдаланиш, ватанпарварлик намуналарини кўрсатган, халқ қаҳрамонлари намунасида шакллантирилади.
Ахлоқий тарбия ўқувчиларда дунёқарашни шакллантиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уни самарали ташкил этишда онг, ҳис-туйғу ҳамда хулқ-атвор бирлигига эришиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, улар бирлигида маълум камчиликларнинг юзага келиши ҳам ўқувчиларнинг комил шахс бўлиб камол топишларига салбий таъсир кўрсатади. Дунёқараш табиат, жамият, инсон тафаккури ҳамда шахс фаолияти мазмунининг ривожланиб боришини белгилаб берувчи диалектик қарашлар ва эътиқодлар тизимидир.
Юксак маънавий комиллик, юрт озодлиги, ободлиги ва халқ фаровонли йўлида фидокорона меҳнат қилиш, ўзига ва атрофдагиларга нисбатан талабчан бўлиш, ўзида иродавий сифатларни тарбиялай олиш, интилувчанлик, ташаббускорлик, ташкилотчилик, ижодкорлик ҳамда мустақил фикрлаш лаёқатига эга бўлиш каби хислатларни мустақил Ўзбекистон Республикаси ҳаётида устувор бўлган тамойиллар сифатида эътироф этиш мумкин.
Ўқувчиларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашда миллий истиқлол ғояси ва мафкураси асослари таянч омиллар сифатида намоён бўлади.
Ахлоқий тарбияни ташкил этиш жараёнида ахлоқий мазмундаги суҳбат, маъруза, баҳс-мунозара, конференция, семинар ҳамда дебатлардан фойдаланиш ўзининг ижобий натижаларини беради.

Назорат учун саволлар:





  1. Дунёқараш нима?

  2. Илмий дунёқараш тушунчаси қандай маънони англатади?

  3. Шарқ мутафаккирларининг шахс дунёқарашини шакллантириш борасида қарашлардан намуналар келтиринг.

  4. Ақлий тарбия моҳияти нималардан иборат?

  5. Иқтисодий тарбия ўқувчи дунёқарашини шакллантиришда қандай ўрин тутади?

  6. Ўқувчи дунёқарашининг шаклланишига экологик тарбия қандай таъсир кўратади?

Адабиётлар:





  1. Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997.

  2. Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар Концепцияси. – Маърифат г., 1999 йил, 3 март.

  3. Маҳкамов У. Ўқувчиларнинг ахлоқий маданиятини шакллантириш муаммолари. – Тошкент, Ўзбекистон, 1993.

  4. Сариқов Э.,Маматов М. Иқтисодиёт ва бизнес асослари. Умумўрта таълим мактабларининг IX-XI синфлар учун ўқув қўлл. – Т.: Шарқ нашриёт-матбаа клнцерни, 1997.

  5. Тўхтаев М. ва бошқ. Иқтисодий билим асослари. Умумтаълим мактаблари ва коллежлар учун. – Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2002.

  6. Баратов П. Табиатни муҳофаза қилиш,- Т.: Ўқитувчи, 1991.

  7. Мухаммадиев А. Табиат муҳофазаси ва экология. –Т.: Ўқитувчи, 1986.

  8. Тўхтаев А., Хамидов А. Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш.- Т.: Ўқитувчи, 1994.

  9. Тўхтаев А.С. Экология. Ўқувчилар учун қўлл. – Т.: Ўқитувчи, Зиё-ношир КШК, 2001.

  10. Юсупов Э. Инсон камолотининг маънавий асослари. – Т.: Университет, 1998.



ФУҚАРОЛИК ТАРБИЯСИ





Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish