Педагогика


Эшитиш қобилияти бузилган болаларни оммавий, умумий ўрта таълим мактабларида коррекцион ўқитиш



Download 2,56 Mb.
bet125/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Эшитиш қобилияти бузилган болаларни оммавий, умумий ўрта таълим мактабларида коррекцион ўқитиш. Эшитиш қобилияти бузилган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш масалалари билан сурдопедагогика шуғулланади. Сурдопедагогика (юнонча «surdus» – кар) - эшитиш қобилияти бузилган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш жараёнини ўрганувчи коррекцион (махсус) педагогиканинг яна бир муҳим соҳаси.
Эшитиш анализаторининг нормал ишлаши боланинг умумий ривожланиши учун алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Эшитиш анализатори бузилганда боланинг нутқи, психологик ривожланиши ёмонлашади, идрок этиш фаолияти, умумий ривожланиши ортда қолади. Статистик маълумотларига қараганда эшитиш органи функцияси бузилган ва эшитмайдиган болалар сони доимий равишда ортиб бормоқда.
Айни вақтда сурдопедагогика олдида қуйидаги вазифалар турибди:
- эшитиш қобилияти бузилган шахслар, уларнинг индивидуал хусусиятлари, шунингдек, эшитиши, нутқи бузилиши хусусиятига кўра уларни ўқитиш қонуниятларини педагогик жиҳатдан ўрганиш;
- эшитиш қобилияти бузилган турли категориядаги болалар учун махсус таълим мазмунини ишлаб чиқиш, уни илмий жиҳатдан асослаш ва амалий амалга ошириш;
- эшитиш қобилияти бузилган шахсларни ўқитишнинг дидактик ва махсус методикаларини яратиш;
- қолдиқ эшитиш қобилиятини ривожлантириш бўйича махсус таълим технологияларини яратиш, педагогик соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш ва бошқалар.
Оммавий умумий ўрта таълим мактабида эшитиш қобилияти бир оз пасайган болалар ўқиши мумкин. Ўқитувчи бола томонидан дарсда билдирилаётган фикрларни яхши эшита олишига эътибор бериши, бунинг учун болани биринчи ёки иккинчи партага, иложи бўлса ўрта қаторга ўтказиш керак. Шунингдек, ўқитувчи бола унинг гапларини тўғри тушуна олганлиги, топшириқни тўғри бажараётганлигини назорат қилиб туриши керак. Баъзида эшитмайдиган ёки ёмон эшитадиган болалар оммавий, умумий ўрта таълим мактабларида эшитадиган тенгдошлари билан бирга муваффақиятли ўқийдилар.
Ўқитувчи эшитмайдиган ёки ёмон эшитадиган бола синфга қабул қилинганда уларнинг психофизиологик ҳамда нутқ ривожланиши хусусиятларини билиши талаб этилади.



Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish