Педагогика университети жисмоний маданият кафедраси



Download 13,26 Mb.
bet72/181
Sana14.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#550975
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   181
Bog'liq
ЖМН ва М 2 курс мажмуа 2020-2021

Интернет сайтлари

1. www.tdpu.uz
2. www.pedagog.uz
3. www.edu.uz
4. www.nadlib.uz (А.Навоий номидаги Ўз.МК)
5. http://ziyonet.uz — Зиёнет ахборот-таълим ресурслари портали

15-МАВЗУ. КООРДИНАЦИОН ҚОБИЛИЯТЛАР ВА ЭГИЛУВЧАНЛИКНИ ТАРБИЯЛАШ.
Режа:

  1. Эгилувчанликка таъриф.

  2. Эгилувчанлик турлари.

  3. Эгилувчанликни ривожлантирувчи восита ва методлар.

Эгилувчанлик – жисмоний фазилат бўлиб, ҳаракат таянч аппаратларининг морфофункционал хусусиятлари демакдир. Бу хусусиятлар шу аппарат звеноларинингҳаракатчанлиги, унинг максимал амплитудаси (оғиши, эгилиши, букланиши, чўзилиши, қайишқоқлиги, буралиши ваҳоказолар) билан ўлчанади.


Эгилувчанлик актив, пассив бўлиши мумкин. Мускул кучи эвазига бўладиган эгилувчанлик актив; ташқи қаршиликни инерция ёки оғирлиги эвазига ташқи таoсир кучи ваҳоказоларҳисобига намоён қилинадиган эгилувчанлик пассив эгилувчанлик дейилади.
Эмоционаллик кўтаринки кайфият ва бошқалар эгилувчан-ликнинг намоён бўлишига ижобий ёки салбий таoсир кўрсатиши амалиётда исботланган. Эгилувчанлик чегараланади унда чўзила-диган мускулларнинг қўзғалувчанлиги муҳим аҳамиятга эга. Чунки унинг табиатида чўзилаётган мускулларниҳимоялаш, сақлаш хусусияти мавжуд. Чўзилаётган мускулларнинг эгилув-чанлиги ортиши билан уларнинг қўзғалувчанликҳолати юқори даражага кўтарилади. Бунда чўзилувчан мускулларнинг фаолияти маълум даражада пасаяди.
Эгилувчанликни намоён бўлиши ташқи муҳит температу-расигаҳам боғлиқ. Температуранинг ортиши билан эгилувчан-лик ортиб боради. Эрта тонгдан тунгача бўлган вақт, бошқа жисмоний сифатларга қараганда, эгилувчанликка кўп таoсир қилади. Масалан, эрталаб эгилувчанлик анча камайган бўлади. Машғулот вақтида эгилувчанлик турли шароитлар (ҳарорат, куннинг вақти) таoсирида ўзгаришини эoтиборга олиш лозим.
Эгилувчанликни ёмонлашувига олиб борадиган ноқулайҳолатларни, чигал ёзиш (разминка) машқлари ёрдамида мускул-ларни қизитиш билан бартараф этиш мумкин. Эгилувчанлик чарчаш таoсирида сезиларли ўзгаради, актив эгилувчанлик кўрсаткичлари эса ортиб боради. Болалар катталарга қараганда анча эгилувчан бўлади, деган фикр унчалар тўғри эмас. Бу фикрни бошқачароқ – болаларда эгилувчанликни тарбиялаш катталарга нисбатан осонроқ кўчади, деб тушунсак тўғрирок бўлади. Актив эгилувчанлик бевосита мускул кучи билан алоқа-дор. Лекин кучни ривожлантирадиган машқлар билан шуғулланиш бўғинлардаҳаракатчанликни сусайтириши, чегаралаш мумкин.
Лекин бундай салбий таoсирни енгиш мумкин. Эгилувчан-лик ва кучни ривожлантирадиган машқларни мақсадга мувофиқ қўшиб олиб бориш йўли билан эгилувчанлик жисмоний сифатини нормал тарбияланишига эришиш мумкин.
Жисмоний тарбия жараёнида эгилувчанликни мумкин қадар меъёридан ортиқ ривожлантириш салбий оқибатга олиб келиши мумкин. Зарурийҳаракатларни имконият даражасида эркин бажарилишини таoминлайдиганҳолатда ривожлантириш, унинг меъёри эсаҳаракат бажариладиган максимал амплитуда-дан ортмаслигига эришиш, эгилувчанлик заҳирасини бойитишга олиб келади. Эгилувчанликдан келиб чиқадиган гипертрофия, бўғинларнинг анотомик тузилиши доирасида ривожланиш ўзини оқламайди, чунки у ривожланишнинг гармониясини бузади, педагогик мақсадларга зид келадиганҳолга келиши мумкин. Умуртқа поғонасининг тос сон ва елка бўғинларинингҳаракат-чанлигини тарбия жараёнидаги аҳамияти беқиёсдир.
Эгилувчанликни ривожлантириш учун максимал ҳаракат амплитудасидаги чўзиш, эшиш, буклана олишни оширадиган жисмоний машқлардан фойдаланилади. Улар икки гуруҳга (актив ва пассивга) бўлинади.
Активҳаракатларда бўғинлардагиҳаракатчанлик шу бўғиндан ўтадиган мускулларнинг қисқаришиҳисобига рўй беради, пассивҳаракатларда ташқи кучлардан фойдаланилади.51
Актив машқлар бажарилиш характерига кўра бир-биридан фарқ қилади. Улар бир фазали ва пружинасимон (кетма-кет, икки-уч маротабалаб энгашиш) машқлар. Уларга тананинг маълум аoзоларини ёки унинг бир қисмини тебратиш, силташ (махлар) лар, охиргиҳолатини ушлаш (фиксия), қаршиликларни енгиш, оғирликдан фойдаланиш машқлари.
Булардан ташқари максимал амплитудада бажариладиган, ҳаракат давомида танани қимирлатмай ушлаш билан (статикҳолатда) бажариладиган машқларҳам шу гуруҳга киради.
Пассив статик машқларда гавданингҳолати ташқи кучларҳисобига сақланади. Бу актив эгилувчанликни ривожлантириш учун динамик машқларга қараганда самарасизроқ, лекин пассив эгилувчанликни тарбиялашда юқори кўрсаткичларга олиб кели-ши мумкин. Мускулларнинг чўзилувчанлиги нисбатан кам бўлади. Агар бирҳаракатда уларнинг узунлигини ошришгаҳаракат қилинса, унинг натижаси жуда паст бўлади. Бироқ машқларни такрорлайвериш машқ қилиш орқали улар қолдирган натижалар йиғилиб, амплитуданинг ортиши жуда сезирарли бўлади. Шунинг учун эгилувчанликни ошириш машқлари сериялар билан, ҳар бирини бир нечта марта қайтариб бажариш билан ривожлантирилади ва шундай қилишҳам зарур.
Сериядан серияга ўтган сариҳаракат амплитудаси катталаштирилиб борилади. ҳар бир машғулотда чўзилувчанлик машқларини оғриқ сезгунча бажариш тавсия этилади. Оғриқ пайдо бўлиши билан машқ амплитудаси чегараланади. Агар машқларниҳар куни системали бир ёки бир неча марта бажарилса, уларнинг фойдаси кўпроқ бўлади. Агар эгилувчанликнинг эришилган даражасини сақлаб туриш мақсад қилинса, камроқ машқ қилиш, яoни машғулотлар сонини озайтириб бориш мумкин. Бу машқларни мустақил топшириқ сифатида уйга вазифа қилиб бериш самара беради. Дарсларда бу машқлар асосан дарснинг асосий қисми охирига, чигал ёзиш вақтида ва асосий бўлмаган машқлар орасидаги интервалларда бажариш тавсия қилинади. Эгилувчанлик машқларини бажаришдан олдин мускулларда енгил тер пайдо бўлгунча чигал ёзиш машқларини бажариш зарур. Бу машқларҳисобига эришилганҳаракатчанлик-нинг ортиши нисбатан узоқ давом этмайди - хона температурасида 10 минутча сақланади. Иссиқлик тарқалишини камайти-риш (иссиқ кийим кийиш) билан, бу вақтни маълум даражада ошириш мумкин.
Болалик ва ўсмирлик ёшида эгилувчанликни ривожланти-риш осон бўлгани сабабли 10-15 ёшдагилардан бошлаб бу сифатни ривожлантиришни режалаштириш самара беради.



Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish