Педагогика. Психология фанини ўқитишдан мақсад: 1. Талабаларда умумий психологик билимларни шакллантириш; 2. Шахс психологиясини ўргатиш; 3. Ҳаёти ва фаолияти давомида бошқа шахслар билан тўғри мулоқот қилиш; 4. Ҳаёти ва ишида содир бўладиган воқеа ҳодисаларга тўғри муносабатда бўлиш; 5. Раҳбарлик ва бошқарув қобилиятини ўрганиш; 6. Келажакда оила ва фарзанд тарбиясида тўғри йўлни танлаш ва ҳ.к. 2020 йил 6 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4851-сонли қарорининг 14-бандида белгиланганидек, Педагогика. Психология фанини ўқиган битирувчилар умумтаълим ва ихтисослашган мактабларда педагог сифатида ишлаш имконияти мавжуд.
Педагогика. Психология фақат ўқитувчи бўлишни ўргатмайди. Бу касбий педагогика эмас. Ўқишни тугатгач, исталган жойга, жумладан, ички ишлар, ҳуқуқ тартибот органларига ишга жойлашишда психологик суҳбат ўтказилади. Шу жараёнда бу фан катта ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |