“Педагогика назарияси” ва “Педагогика тарихи” фанларини ўқитиш бўйича ўқув-методик мажмуа



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/228
Sana25.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#296004
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   228
Bog'liq
pedagogika-savol-javob

137.
 
Давлат ва жамиятнинг кадрлар тайёрлаш жараёнидаги 
иштироки қандай? 
Давлат ва жамият таълим, кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини 
тартибга солиш, назорат қилишни амалга оширувчи кадрларни тайёрлаш ҳамда 
уларни қабул қилиб олишнинг кафиллари ҳисобланади. 
138.
 
Кадрлар тайёрлаш миллий моделида узлуксиз таълим қандай 
ўрин тутади? 
Узлуксиз таълим малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси 
бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлар 
тайёрлаш тизими тузилмасини ҳамда унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз 
ичига олади.
139.
 
Фаннинг кадрлар тайёрлаш жараёнидаги иштироки нималарда 
акс этади? 
Фан юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи, 
илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқарувчи ҳисобланиб, 
унинг кадрлар тайёрлаш жараёнидаги иштироки қуйидагиларда акс этади: 
-
табиат ва жамият тараққиёти қонуниятлари тўғрисидаги янги 
фундаментал ва амалий билимларни шакллантириш, уларни кадрлар тайёрлаш 
тизимида оммалаштириш, ўрганиш ва фойдаланиш учун керакли илмий 
натижаларни жамлаш; 
-
олий малакали илмий ва педагог кадрларни тайёрлашни амалга 
ошириш; 
-
кадрлар тайёрлаш жараёнини илмий-тадқиқот жиҳатидан таъминлаш 
инфраструктурасини вужудга келтириш; 
-
таълимнинг ахборот тармоқларида фойдаланиш мақсадида билимнинг 
турли соҳалари бўйича ахборот базасини шакллантириш; 
-
мамлакат илм-фанининг жаҳон илм-фанига интеграциясини таъминлаш; 
-
замонавий илм-фан ва технологияларнинг энг муҳим муаммоларини ҳал 
этиш учун илмий ютуқлар ва кадрларни халқаро миқёсда алмашинувини 
таъминлаш.
140.
 
Ишлаб чиқаришнинг кадрлар тайёрлаш тизимидаги ўрни 
қандай? 
Ишлаб чиқариш кадрларга бўлган эҳтиёжни, уларнинг тайёргарлик сифати 
ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, 
кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш 
жараёнининг қатнашчиси бўлиб, унинг таълим тизимидаги ўрни қуйидагиларда 
акс этади: 
-
турли савия ва малакадаги мутахассисларга бўлган талаб-эҳтиёжни 


29 
шакллантириш; 
-
ўз ихтиёридаги моддий-техник, молиявий, кадрлар ресурслари,
кадрларни ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш учун зарур бошқа 
ресурсларни бериш билан узлуксиз таълим тизимига кўмаклашиш; 
-
муассис, васий, донор, ҳомий тариқасида айрим мутахассисларни ва 
гуруҳларни мақсадли тайёрлашни, шунингдек, турли тип ва даражадаги ўқув 
юртларини молиялашда қатнашиш; 
-
таълим ва илм-фаннинг турли шаклларидаги интеграцияси (муваққат 
ижодий жамоалар, ўқув-илмий ишлаб чиқариш мажмуалари, марказлари, 
технополистлар)ни ривожлантириш.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish