«pedagogika» kafedrasi fani bo’yicha O’quv-uslubiy majmua tuzuvchilar


Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни



Download 8,88 Mb.
bet39/377
Sana23.01.2022
Hajmi8,88 Mb.
#402275
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   377
Bog'liq
Umum.pedagogika O\'roqov

Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Мустақил ишларни ташкил этишдан ўқитувчининг раҳбарлиги ва назорати остида талабаларда муайян ўқув ишларини мустақил бажариш учун зарур бўлган билим, кўникма, малакаларни шакллантириш ва ривожлантириш мақсади кўзланади.

Мустақил ишларни ташкил этишда ҳар бир талабанинг билим, фан асосларини пухта ўзлаштириш даражаси, қобилияти ҳисобга олинади. Талабаларнинг мустақил ишлари қуйидаги шаклларда ташкил этилади:

- муайян мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;

- берилган мавзулар бўйича реферат тайёрлаш;

- назарий билимларни амалиётда қўллаш;

- семинар ва лаборатория машғулотларини ташкил этишга тайёргарлик кўриш;

- ўзлаштирилган билимларга таянган ҳолда муайян мавзулар моҳиятини ёритувчи макетлар, моделлар, ижодий ишларни яратиш, илмий мақолалар, нашр ишларида чоп этилган педагогик мазмундаги мақолалар юзасидан тақризлар ёзиш, муаллифлик дастурлари, илмий лойиҳалар, дарс ишланмалари, маънавий-маърифий ишларнинг сценарийларини тайёрлаш.

Талабаларнинг мустақил ишларини назорат қилиш ўқув машғулотларини олиб борадиган ўқитувчи томонидан амалга оширилади.

Талабалар учун тегишли фан бўйича мустақил иш топшириқлари масъул кафедра профессори томонидан ўқув машғулотини бевосита олиб борувчи ўқитувчи билан биргаликда тузилиб, кафедра мудири томонидан тасдиқланади.

Мустақил ишларни бажариш учун талабаларга ахборот манбаси сифатида дарсликлар, ўқув ва методик қўлланмалар, методик кўрсатма ва тавсияномалар, маълумотлар тўплами ва банки, илмий ва оммавий даврий нашрлар, Интернет тармоғида мавжуд бўлган маълумотлар, ўрганиладиган мавзу бўйича аввал бажарилган ишлар рўйхати, алфавитли каталог кабилар тақдим этилади.

Педагогика назарияси” фани бўйича мустақил ишлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:



  1. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг умумий моҳияти.

  2. Илмий педагогик тадқиқотларни ташкил этиш.

  3. Шахс ижтимоийлашувининг умумий моҳияти.

  4. Тарбия жараёнини ташкил этишга таъсир кўрсатувчи омиллар.

  5. Таълим назариясининг муҳим таркибий қисмлари, таянч тушунчалари.

  6. Таълим жараёнини самарали ташкил этишга қўйиладиган дидактик талаблар.

  7. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мазмуни.

  8. Таълимнинг замонавий метод ва воситалари.

  9. Таълимни ташкил этишнинг самарали шакллари.

  10. Интерфаол дарсларни ташкил этиш.

  11. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш.

  12. Миллий тарбиянинг устувор жиҳатлари.

  13. Ўқувчилар жамоасини шакллантириш ва ривожлантириш.

  14. Шахсда ижтимоий дунёқарашни шакллантириш.

  15. Ўқувчиларда фуқаролик позициясини шакллантириш.

  16. Ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.

  17. Шахсда юксак маънавий-ахлоқий сифатларни тарбиялаш.

  18. Ўқувчиларда меҳнатга ижобий муносабатни қарор топтириш.

  19. Ўқувчиларни “оммавий маданият” таъсиридан ҳимоялаш.

  20. Шахснинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

  21. Ўқувчиларда экологик масъулиятни тарбиялаш.

  22. Шахсни оилада маънавий-ахлоқий камол топтириш.

  23. “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолияти тўғрида”ги Низом.

  24. Турли тоифадаги ижтимоий ёрдамга муҳтож болалар билан ишлашга оид ижтимоий лойиҳалар.

Педагогика тарихи” фани бўйича мустақил ишлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:



  1. “Авесто” асарида комил инсон қиёфасининг акс этиши.

  2. Имом Исмоил ал-Бухорийнинг “Ал-адаб ал-муфрат” (“Адаб дурдоналари”) асарида маънавий-ахлоқий масалаларнинг ёритилиши.

  3. Муҳаммад ал-Хоразмийнинг илмий мероси ва дидактик қарашлари.

  4. Таълим-тарбия масалалари Абу Наср Форобий талқинида.

  5. Абу Райҳон Берунийнинг илмий меросининг педагогик аҳамияти.

  6. Маҳмуд Қошғарийнинг ижтимоий тарбияга муносабати.

  7. Унсурул-Маолий Кайковуснинг мумтоз педагогик ғоялари.

  8. Аҳмад Яссавий меросида педагогик ғояларнинг ўрни.

  9. Умар Ҳайёмнинг ижодий меросининг фалсафий-педагогик тавсифи.

  10. Амир Темурнинг маънавий-ахлоқий, маърифий масалаларга ёндашуви.

  11. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг маънавий-маърифий қарашлари.

  12. Комил инсон ва уни тарбиялаш масаласи Алишер Навоий талқинида.

  13. Жаҳон Отин Увайсий ва Анбар Отинларнинг қизлар мактаби.

  14. Муҳаммад Содиқ Қошғарий томонидан умумлаштирилган одоб-ахлоқ кодекси.

  15. Жадидчилик ҳаракатининг Туркистон ижтимоий-маданий ҳаёти ва таълим тараққиётидаги ўрни.

  16. Шахсга хос ижобий ва салбий сифатлар Абдулла Авлоний талқинида.

  17. Қадимги Спарта ва Афина мактаблари тажрибаси.

  18. Ян Амос Коменскийнинг педагогик тизими.

  19. К.Д.Ушинскийнинг педагогик таълимоти.

  20. Ривожланган давлатлар таълим тизими тараққиётининг омиллари.

  21. Жаҳон таълим тизими стандартлари.

  22. Шарқ ва Ғарбда комил инсон қиёфасини ўрганилишига бўлган тарихий ёндашув.

Педагогика назария ва тарихи” фани бўйича




Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   377




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish