Меҳнат тарбияси
Меҳнат тарбияси. Меҳнат тарбиясининг мақсади, вазифалари, мазмуни, шакллари, методлари, воситалари. Шарқ мутафаккирлари меҳнат тарбияси ҳақида. Меҳнат воситасида маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириш. Меҳнат – шахсни қайта тарбиялашнинг самарали воситаси сифатида. Шахсда меҳнатга ижобий муносабатни қарор топтириш омиллари. Фуқароларда меҳнатга ижобий муносабат, мулкдорлик ҳиссини шакллантириш.
Бозор муносабатлари шароитида таълим муассасалари (мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари)да ташкил этиладиган меҳнат тарбияси тизими ва унинг таркибий асослари. Ўқувчилар меҳнат фаолиятининг асосий турлари (ўқув меҳнати, ижтимоий-фойдали меҳнат, ўз-ўзига хизмат қилиш ва ишлаб чиқариш меҳнати).
Оила ва таълим муассасаларида меҳнат тарбиясини самарали ташкил этиш шартлари. Шахснинг меҳнатга ижобий муносабатини аниқловчи мезонлар.
Эстетик тарбия
“Эстетика” тушунчасининг моҳияти. Эстетик тарбиянинг мақсади, вазифалари, мазмуни, тамойиллари, шакллари, методлари, воситалари. Оила ва таълим муассасаларида эстетик тарбияни ташкил этиш. Эстетик тарбия жараёнида умуминсоний ва миллий маданий қадриятлардан фойдаланиш.
Таълим жараёнида эстетик тарбияни ташкил этиш. Дарс ва синфдан ташқари машғулотларда ташкил этиладиган эстетик тарбия имкониятлари. Ўқувчиларда эстетик дидни самарали шакллантириш омиллари.
Ўқувчи-ёшларни “оммавий маданият” таъсиридан ҳимоялаш. Ўқувчи-ёшларни “оммавий маданият” таъсиридан ҳимоялаш тизими.
Жисмоний тарбия
“Жисмоний тарбия” тушунчасининг моҳияти. Шахснинг ҳар томонлама камол топишида жисмоний тарбиянинг ўрни. Жисмоний тарбия концепцияси (1992 йил). Шарқ мутафаккирлари жисмоний тарбиянинг шахс камолотидаги аҳамияти ҳақида. Ўқувчи-ёшларни жисмоний тарбиялашнинг комплекс дастури. Уч босқичли спорт мусобақалари (“Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва универсиада) – республика ёшларини жисмонан етук этиб тарбиялашнинг муҳим омили.
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларда ташкил этиладиган жисмоний тарбия мақсади, вазифалари, мазмуни, тамойиллари, шакллари, методлари, воситалари. Ўрта махсус таълим муассасаларида ташкил этиладиган жисмоний тарбиянинг ўқувчиларни чақириққача ҳарбий тайёргарлиги билан боғлиқлиги.
Жисмоний тарбия машғулотлари. Жисмоний тарбия ва спорт секциялари. Оммавий спорт байрамлари ва мусобақалар. Туризм. Спартакиада ва универсиадалар.
Ўқувчилар саломатлигини мустаҳкамлаш ва чиниқтиришда табиий омиллардан фойдаланиш. Жисмоний тарбияни ташкил этишда қўшимча таълим муассасаларининг фаолияти. Ўқувчи-ёшлар учун мўлжалланган спорт мажмуалари.
Ўқувчилар гигиенаси муаммолари. Ўқувчиларнинг турмуши шароити, меҳнати, дам олиши. Оилада жисмоний тарбияни ташкил этиш. Жисмоний тарбиянинг ахлоқий-эстетик имкониятлари ва ўқувчиларни жинс сифатида камол топишларига таъсири.
Ўқувчи-ёшларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришда жисмоний тарбиянинг ўрни. Жисмоний тарбия ва спорт – ўқувчи-ёшларда гиёҳвандлик, кашандачилик ва болалар ичкиликбозлигига қарши иммунитетни шакллантиришнинг муҳим омили.
Do'stlaringiz bilan baham: |