Ижтимоий дунёқарашни шакллантириш. Ўқувчиларни
ақлий, иқтисодий ва экологик тарбиялаш
“Ижтимоий дунёқараш” тушунчасининг моҳияти. Ижтимоий дунёқарашни шакллантириш вазифалари. Ўқувчиларда ижтимоий дунёқарашни шаклантириш. Ўқувчиларда ижтимоий дунёқарашни шакллантиришнинг метод ва воситалари.
Ижтимоий дунёқараш негизида акс этувчи сифатлар (онглилик, ғоявий етуклик, бой тасаввур, мантиқий тафаккур).
Ақлий тарбиянинг моҳияти, мақсади, вазифалари ва мазмуни. Ақлий тарбияни самарали ташкил этиш шакллари, метод ва воситалари. Ўқувчиларни ақлий тарбиялашга қўйиладиган талаблар. Ўқувчиларнинг ақлий тарбияланганлик даражаси. Ўқувчиларнинг ақлий тарбияланганлик даражасини баҳолаш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида ёшларнинг ақлий камолоти, тафаккури ва илмий дунёқарашига қўйилган талаблар.
Шарқ мутафаккири (Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Баҳовуддин Нақшбандий, Алишер Навоий ва бошқалар)нинг асарларида шахс дунёқарашини шакллантириш масалаларининг ёритилиши.
Иқтисодий тарбия – бозор муносабатлари шароитида ўқувчиларда ижтимоий дунёқарашни шакллантиришнинг таркибий қисми сифатида. Иқтисодий тарбиянинг мақсади, вазифалари, мазмуни, ташкилий шакллари, методлари, воситалари. Шахсда иқтисодий маданиятни шакллантириш. Шахс иқтисодий маданияти негизида акс этувчи сифатлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов жамият ҳаётида иқтисодий муносабатларнинг ўрни ҳақида. Дарс, дарсдан ташқари машғулотлар жараёни ва оилада иқтисодий тарбияни ташкил этиш.
Экологик тарбия – глобаллашув шароитида ўқувчилар дунёқарашини шакллантиришнинг таркибий қисми сифатида. Экологик тарбиянинг мақсади, вазифалари, мазмуни, ташкилий шакллари, методлари, воситалари. Шахсда экологик онг ва маданиятни шакллантириш. Дарс, дарсдан ташқари машғулотлар жараёни ҳамда оилада экологик тарбияни йўлга қўйиш.
Фуқаролик тарбияси
“Фуқаролик тарбияси” тушунчасининг моҳияти. Демократик жамиятда фуқаролик тарбиясини ташкил этишнинг зарурияти. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Республика Президенти И.А.Каримов асарларида фуқаролик фаоллиги масалаларининг акс этиши.
Фуқаролик тарбиясининг мақсади, вазифалари, мазмуни, ташкилий шакллари, методлари, воситалари. Ўқувчиларни етук, фаол фуқаро сифатида тарбиялаш. Ўқувчиларни етук, фаол фуқаро сифатида тарбиялашда давлат рамзлари (Ўзбекистон Республикасининг байроғи, герби ва мадҳияси)да ифодаланган ғояларнинг роли. Етук, фаол фуқаро шахсида акс этувчи сифатлар.
Ўқувчиларда ватанпарварлик ва байналмилаллик ҳиссини тарбиялаш – фуқаролик тарбиясининг муҳим йўналишлар. Президент И.А.Каримов асарларида ватанпарварлик ва байналмилаллик тарбияларини самарали шакллантиришга қўйилган талабларнинг ифодаланиши.
“Ватанпарварлик” тушунчасининг моҳияти. Ватанпарварлик тарбияси. Ватанпарварлик тарбиясининг мақсади, вазифалари, мазмуни, устувор тамойиллари, ташкилий шакллари, методлари, воситалари. Миллий маданият намуналарида ватанпарварлик тарбияси ғояларининг ёритилиши. Ватанпарвар шахс қиёфасида акс этувчи сифатлар.
“Ҳарбий-ватанпарварлик” тушунчасининг моҳияти. Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси. Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг мақсади, вазифалари, мазмуни, етакчи тамойиллари, ташкилий шакллари, методлари, воситалари. Ўқувчиларда Ватанни ҳимоя қилиш ҳиссини шакллантириш. “Шунқорлар” ўйини.
“Байналминаллик” тушунчасининг моҳияти. Байналмилаллик тарбияси. Байналмилаллик тарбиясининг мақсади, вазифалари, мазмуни, устувор тамойиллари, ташкилий шакллари, методлари, воситалари. Байналмилаллик – халқлар ўртасида дўстлик, юртда тинчликни қарор топтирувчи омил. Байналмилал шахс қиёфасида намоён бўлувчи сифатлар.
Ҳуқуқий тарбия. Ҳуқуқий тарбиянинг мақсади, вазифалари, мазмуни, устувор тамойиллари, ташкилий шакллари, методлари, воситалари. Шахсда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш. Ҳуқуқий маданият негизида акс этувчи сифатлар. Шахс ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда ўқув фанлари (“Давлат ва ҳуқуқ асослари”, “Инсон ва жамият”, “Инсон ҳуқуқлари” ва бошқалар)нинг имкониятларидан фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |