Педагогика фанининг тармоқлари
Тарихийлик тамойили ҳар қандай фан ривожланишининг зарур тамойили ҳисобланади. Зеро ўтмишни ҳозирги давр билан қиёслаш фақат ҳозирги ҳодисаларнинг асосий ривожланиш босқичларини яхши кўзатиб боришга ёки ўтмишнинг бебаҳо тажрибаси ҳамда эришилган ютуқлардан фойдаланишга ёрдам бериб қолмай, шу билан бирга, бу соҳада хатоларга йўл қўйишдан сақлайди ва келажакка йўналтирилган амалий таклифлар, мақсадли изланишларни амалга оширишга кўп даражада асос бўлади. Жамият ҳаётини қайта қуриш, ўсиб келаётган ёш авлодни шунингдек, ҳамма меҳнаткашлар табақаларини тарбиялашни кучайтиришни талаб этади. Бундай шароитда педагогиканинг тадқиқот соҳалари доираси кенгаяди. Ҳозирги кунда педагогикани асосий тармоклари сифатида куйидагиларни келтириб ўтамиз.
Ёш даврлари педагогикаси мазкур гуруҳлар билан олиб бориладиган тарбиявий-ташқилий ишларнинг қонунийлигини тадқиқ этади ҳамда энг аввало уларни тарбияланувчиларнинг ўқув муассасалари шарт-шароитларида амалга ошириш дастурини ишлаб чиқади.
Катта ёшдагилар педагогикасида олий ўқув юрти шарт-шароитларида ёшларни тарбиялашнинг назарий масалалари ва методикасини ишлаб чиқадиган педагогика тармоғи сифатида олий ўқув юрти педагогикасининг шаклланаётганлиги, унинг аниқлашиб бораётганлиги кўзга ташланади.
Миллий армиямиз учун мутахассислар тайёрлайдиган ҳарбий ўқув юртларида ёшларга таълим бериш ҳамда тарбиялаш муаммолари билан ҳарбий педагогика соҳаси шуғулланади.
Булардан ташқари оила педагогикаси бугунги кундаги долзарб вазифалардан бирини ташқил этиб, оилаларда, оила марказларида, маҳаллаларда, жамоат ташқилотларида, оила-никоҳ муассасаларида амалга оширилаётган тадбирларда намоён бўлади.
Умумий педагогикада тарбияланувчилар орасида мафкуравий тарғибот ва маданий маърифий ишлар ҳам ўзига хос тармоқларига эгадир. Бу меҳнаткашларни тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшади ва белгиланган педагогик ғояларга суянади. Педагогика фанининг ҳамма тармоқлари ўзининг турли ривожланиш, тараққиёт босқичларига эгадир: уларнинг айримлари аниқ шаклланиб бўлган ва етарли даражада кенг ишлаб чиқилган бошқалари ўзининг шаклланиш жараёнини бошдан кечирмоқда (масалан, олий ўқув юрти муассасаси педагогикаси, ишлаб чиқариш педагогикаси) баъзи бир тармоқлар педагогикасининг ажралиб чиқиши эндигина бошланмоқда. Умумтаълим ўқув юртларида эмас, балки ёрдамчи ўқув юртларида шуғулланишлари мумкин бўлган шахслар яъни, кўриш, эшитиш, сўзлаш аъзоларида камчиликлари бўлган шахсларни меҳнат фаолиятига тайёрлаш, тарбиялаш ва таълим беришнинг ўзига хос томонларини тадқиқ этувчи фанлар педагогика фанининг махсус гуруҳини ташқил этади. Педагогиканинг бу махсус тармоқлари дефектология ёки махсус гуруҳга бирлаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |