“Педагогика” фанини ўқитиш бўйича ўқув-услубий мажмуа


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мазмуни



Download 3,63 Mb.
bet69/317
Sana08.06.2022
Hajmi3,63 Mb.
#644830
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   317
Bog'liq
Педагогика комплекс.docaфотима.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мазмуни. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мазмуни таълимни ривожлантиришга оид давлат сиёсати билан белгиланади. Бу сиёсат “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган, таълимни тубдан ислоҳ қилиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича миллий тизимни яратиш ҳисобланади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимиумумий ўрта таълим негизида ташкил этилиб, уч йиллик муддатда амалга оширилади. Мажбурий-ихтиёрий характерга эга бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими узлуксиз таълим тизимидаги мустақил таълим тури саналади. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги бу йўналишда таълим олишга вояга етмаган ўқувчиларнинг барчаси тўла жалб этилиши шартлиги билан белгиланса, ихтиёрийлиги таълим йўналиши, АЛ ва КҲКнинг ўқувчилар томонидан ўзларининг қизиқишлари, қобилиятлари ва интилишларидан келиб чиқиб танлаш имконияти мавжудлигини ифодалайди.
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ҳам ўрта махсус таълим давлат стандартларига мувофиқ ташкил этилади.
Академик лицейлар ўқувчиларнинг қизиқишлари ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жадал интеллектуал ривожланиши чуқурлаштирилган, соҳалаштирилган, табақалаштирилган ҳамда касбга йўналтирилган таълим олиш учун имкониятларни яратади.
Ушбу таълим муассасаларида гуманитар, техника, аграр, машинасозлик, қурилиш-архитектура, тиббиёт, педагогика, тилшунослик ва бошқа соҳалар бўйича назарий билимларни ўзлаштириш имкониятига эга бўладилар. АЛ ўқувчиларга муайян фан асосларини чуқурлаштириб ўргатиш ҳамда уларда бошланғич касбий кўникмаларни беради. Ўзлаштирилган касбий кўникмалар эса ўқувчиларга маълум йўналишларда таълимни давом эттириш, яъни олий ўқув юртларида ўқишлари учун пойдевор бўлади.
Касб-ҳунар коллежлари тасдиқланган давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларга ўрта махсус, касб-ҳунар билимларини беради, уларда амалий кўникма ва малакаларни ҳосил қилади. Бу каби муассасалар “ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллигини, лаёқатларини, билим ва кўникмаларини чуқур ривожлантириш, уларнинг танлаган йўналишлари бўйича бир ёки бир неча замонавий касб эгаллашлари” учун шароит яратади. Касб-ҳунар коллежларида кичик мутахассислар тайёрланади.
Маълум ҳунар ёки касб асосларини ўргатишга йўналтирилган касб-ҳунар коллежлари жиҳозланганлик даражаси, педагогик таркибнинг танланганлиги, ўқув жараёнининг ташкил этилиши жиҳатидан янги типдаги таълим муассасалари саналади. Янги турдаги коллежларда ўқувчилар бир ёки бир неча йўналишлар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари мумкин.
Ўқувчилар академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларида таълим олиш билан бирга мавжуд билимларини мустаҳкамлайдилар ва ўзлари танланган ихтисосликлар бўйича касбий фаолиятга тайёрланадилар. Ушбу таълим муассасаларининг тугатган ўқувчилар давлат томонидан тасдиқланган намунадаги дипломни олишга муваффақ бўладилар. Айнан бу дипломлар ўқувчиларга узлуксиз таълим тизимининг кейинги босқичи (олий таълим тизими)да ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.
Бугунги кунда республикамизда та акдемик лицей ва та касб-ҳунар коллежлари фаолият олиб бормоқдалар. Уларнинг фаолияти қуйидаги вазифаларнинг ижобий ҳал қилиниши ҳисобига таъминланди:
- янги турдаги ўқув муассасалари фаолият кўрсатишининг норматив базаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- олий таълим, ишлаб чиқариш, фан ва маданият соҳаларининг мутахассисларини жалб этган ҳолда юқори малакали мутахассисларни (жумладан, чет элларда) тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;
- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ДТСни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун таълим ва касб-ҳунар дастурлари, ўқув-услубий мажмуалар ишлаб чиқиш;
- АЛнинг ўқувчилари меҳнат фаолияти кўникмаларини эгаллашлари учун ихтисослаштирилган дастурлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- КҲКда тайёрланадиган мутахассисларга нисбатан ихтисос ва касб-ҳунар, малака талабларининг рўйхатини ишлаб чиқиш;
- ҳудудларнинг географик, демографик шароитларини, тегишли соҳадаги мутахассисларга бўлган маҳаллий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими таълим муассасаларининг ташкил этилишини ва улар оқилона жойлаштирилишини таъминлаш, уларга ўқувчиларни имкон қадар оиласидан ажралмаган ҳолда қамраб олиш;
- АЛ ва КҲКнинг моддий-техника ва ахборот базаларини мустаҳкамлаш.
Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларни акдемик лицей ва касб-ҳунар коллежларига жалб қилиш умумий ўрта таълим мактабларининг жамоалари билан ота-оналар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳолда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис марказлари томонидан амалга оширилади. Ташхис марказлар ўқувчиларнинг қобилиятлари, маълум касб ёки ҳунарга лаёқатлариини аниқлаш, соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорликда уларни ҳар йили тиббий-педагогик кўрикдан ўтказиш, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш асосида ўқувчи томонидан акдемик лицей ёки касб-ҳунар коллежини танлашга кўмаклашади, бу борада ўзининг тавсияларини беради.
Ўқувчиларни акдемик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилишда умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг якуний давлат аттестацияси натижалари ҳам инобатга олинади.
АЛ ва КҲК таълими мазмуни қуйидаги ғояларга асосланади:

Таълим мазмунини инсонийлаштириш таълим жараёнида ўқувчи шахсининг устувор ўрин тутиши, унинг шахси, хоҳиш-истак ва қизиқишларини ҳурмат қилиш, биринчи навбатда уларнинг қобилиятларини ривожлантириш, мустақил ҳаётда ўз йўлларини топиб олишлари учун шароит яратишни кўзда тутади. Инсонийлаштириш гуманитар ва табиий фанларни оптимал нисбатларда бўлиши, математик, биологик, техник курслар мазмунини инсонийлик ҳақидаги билимлар билан бойитишни кўзда тутади. Таълим мазмунида инсонпарварлик ғояларининг акс этиши ўқувчиларда фикрлаш лаёқатининг шаклланишига ёрдам беради.


Таълимни инсонийлаштириш бу таълим тизими ва бутун таълим жараёнини ҳар бир инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, педагоглар ўртасида ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларни ривожлантириш, уларнинг соғлиқларини сақлаш ва мустаҳкамлаш, шахсий қадр-қимматларининг ҳис этишларини таъминлаш ва шахсий имкониятларини ривожлантиришга пойдевор яратади.
Таълимни инсонпарварлаштириш янги таянч ўқув режасининг иккинчи муҳим ғоясидир. Таълимни гуманитарлаштириш биринчи навбатда таянч ўқув режасида гуманитар фанлар ҳажмини оширишда ўз ифодасини топади (50 фоиздан кўпроқ). Бу хусусан эстетик тарбияни ташкил этишга ўқув вақтини икки баробар кўпайтиришга имкон беради. Таълимни гуманитарлаштириш (инсонийлаштириш) – бу таълимнинг босқичи ва туридан қатъий назар асосий ижтимоий муаммо - инсон фаровонлиги муаммосини ҳал этишга имкон берувчи таълим мазмунини ўзлаштиришга йўналтиришдир.
Таълим янги мазмунини ишлаб чиқишнинг учинчи ғояси – таълимни дифференциялаштириш (табақалаштириш). Бу йўналиш мажбурий курслар билан бирга катта синфларда чуқурлаштирилган ва ихтисослаштирилган ўқитиш, фанларни танлаш асосида олиб боришни кўзда тутади. Синфда, синфлар ўртасида ҳамда турли ёшдаги ўқув гуруҳларида факультатив курсларни индивидуал, гуруҳли машғулотлар ҳамда қизиқишларига кўра тўгаракларни ривожлантириш ҳам кўзда тутилади. Дифференцациялаш (табақалаштириш) – бу замонавий шароитда таълимни ривожлантиришнинг умумий йўналиши ҳисобланади. Республикада ўтган асрнинг 90-йилларида таълимни дифференцациялаш мақсадида ихтисослаштирилган мактаблар ва синфлар (физика, химия, математика, чет тилларини чуқур ўрганиш билан) лицейлар, гимназиялар очилди.
1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ХI сессиясида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг қабул қилиниши таълим тизимини ривожлантиришда янги босқич бўлди. Давлат таълим стандартлари талабларидан келиб чиқиб таълим дастурларининг янги авлоди ишлаб чиқилди.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish