4.1. Мудира ташкилотчи, маъмуриятчи, юқори малакали
педагог ва унга қўйилган талаблар
Мактабгача таълим муассасаси - мураккаб тармоқ бўлиб, мудиранинг ундаги роли, фаолияти кўп қирралидир. Мудира - мактабгача таълим муассасасининг ташкилотчиси, раҳбари, малакали педагог, унинг фаолияти мактабгача таълим ёшидаги болаларни комил инсон қилиб тарбиялаш вазифаларини тўлақонли хал этишга қаратилган. У болалар муассасаларидаги таълим-тарбиявий, педагогик ва гигиеник талабларга мувофиқ равишда амалга оширилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлайди. Ўз жамоасида ишчанлик, мақсадга қаратилган иноқлик вазиятини яратади. Уларга умумий раҳбарлик қилади. Мудира ўз ишида давлатимиз ва Халқ таълими вазирлиги томонидан қабул қилинган қарор, қонунларга амал қилади ва ўз устида ижодий равишда ишлашни амалга оширади. Юксак онглилик ва сиёсий етуклик, принциплилик, ўзига ва қўл остидагиларга талабчанлик – бу мудирага қўйиладиган асосий талаблардир.
Жамоадаги тўғри, ўзаро муносабатлар ҳар бир ходимнинг меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомлигига риоя қилишни таъминлайди.
Раҳбарлик мавқеи мудира ўз ғоявий, маънавий-маърифий, сиёсий, ҳуқуқий савиясини ва минтақавийлик маҳоратини доимо онгли равишда педагогик билимларни болаларга таълим-тарбия бериш назарияси ва амалиётини пухта эгаллашага, ҳозирги босқичда мактабгача таълим олдида тўрган вазифаларни билишга, ўз билимларидан амалий фаолиятига фойдаланишга мажбур этади. У программа, методик инструктив, норматив ҳужжатларни яхши билиши ва унга амал қилиши керак. У педагогик жараённинг моҳиятини чуқур билиб, етук ва камчиликларини дархол бартараф қилиш чораларини кўриш лозим.
Мактабгача таълим муассасаси мудири Халқ таълимини бошқариш органлари томонидан олий маълумотга ва 3 йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажига эга бўлган шахслардан тайинланади. Мактабгача таълим муассасасида кадрларии танлаш, жой-жойига қўйиш тарбиялаш бўйича ишни меҳнат жамоаси, мактабгача таълим муассасаси кенгашининг фаоллари иштирокида маъмурият амалга оширади. Мактабгача таълим муассасаси раҳбарлари кадрларнинг касб маҳоратини, умумий таълим маҳоратини, умумий таълим ва маданий даражасини мунтазам ўстириб боришига ғамҳўрлик қилади: ходимлар малакасини ҳисобга олган холда ва мактабгача таълим муассасаси манфатларидан келиб чиқиб, уларни рационал ва ўз вақтида жойдан-жойга кўчириб турилишини таъминлайди.
Мактабгача таълим муассасасида кадрлар заҳираси шакллантирилиб, улар билан доимий иш олиб борилади.
Мудира – маънавий, сиёсий, ҳуқуқий аҳлоқий етуклик-савия, онг маърифатчилик, маданиятлилик, ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳалоллик, виждонлилик, танқидга чидамли бўлиш, меҳнатсеварлик истиқболни олдиндан кўра олиш каби хусусиятлар мавжуд бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2007 йил 18-декабрдаги 321-сонли буйруқда “Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари” ёритиб берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |