7 – БОСҚИЧ
- Ўқитувчи якка ва гуруҳ хатоларининг умумий миқдори (сони) бўйича тушунча бериб, уларни алоҳида–алоҳида шарҳлаб беради.
“ЯККА ХАТО” бўлимидаги умумий сонларнинг шарҳи:
Агар якка хатолар сони 30 гача бўлса, бундай тингловчиларда ташкилотчилик, конструктивлик қобилияти етарли, улар мустақил равишда ҳар бир ишни ташкил эта оладилар, турли шароитлардаги ҳаракатлар вақтида мантиқли уларнинг кетма–кетлигини ташкил эта оладилар.
Агар якка хатолар сони 30 дан 40 гача бўлса, бундай тингловчиларда ташкилотчилик қобилияти етарли эмас, бирон бир ишни ёки фаолиятни ташкил этишларида қийналадилар ёки пала–партишликка йўл қўядилар. Шунинг учун улар алоҳида курсларда ўқишлари ёки мантиқий фикрлашга ўрганишлари керак бўлади.
Агар хатолар сон 40 дан юқори бўлса, бундай тингловчиларда ташкилотчилик, мантиқий фикрлаш қобилияти етарли эмас, улар ўз устиларида ишлашлари керак бўлади ёки махсус тренинглар курсларида ўқишларига тўғри келади.
“ГУРУҲ ХАТОСИ” бўлимидаги умумий сонларнинг шарҳи:
- Агар хатолар сони 30 гача бўлса, бу гуруҳлардаги тингловчилар бир– бирларини тушунишга ҳаракат қилганлар, бир–бирларини ишонтира олганлар ва натижада бир хил натижага эришганлар. Демак, гуруҳда самимий муносабат ўрнатилган, фикрлар бир жойдан чиққан.
- Агар гуруҳнинг хатолар сони 30 дан 40 гача бўлса, бу гуруҳда тингловчиларнинг бир муқимга келишлари қийин бўлган, тортишувлар юзаки ёки ишонарсиз бўлган ёки гуруҳ аъзолари бир–бирларини тушунишга суст ҳолда интилганлар ёки вазифага бепарвороқ бўлганлар, ёки бир– бирларини хафа қилиб қўйишдан чўчиганлар, ёки гуруҳнинг барча аъзолари юзаки ҳолда келишилган-у, аслида эса ҳар ким ўз фикрида қолган бўлиши мумкин. Самимий муносабат бу гуруҳда ўз аксини топмаган.
Агар гуруҳ хатосининг сони 40 дан ортиқ бўлса, бу гуруҳ аъзолари умуман бир–бирлари билан келиша олмаганлар, ўзаро ишонтириш бўлмаган. Ҳар ким ўз фикрида қолган. Самимий муносабат ўрнатилмаган.
Изоҳ: Бажарилган вазифани баҳолашнинг яна бир тури қуйидагича: тингловчиларнинг жавоблари ўқитувчи томонидан берилган “ТЎҒРИ ЖАВОБ” нинг ярмидан кўпига тўғри келган бўлса, “қониқарли”, 75 % тўғри келган бўлса “яхши”, 100 % тўғри келган бўлса “аъло” деб белгилаш мумкин.
8 – БОСҚИЧ
- Мисол тариқасида “Мен–ташкилотчиси” мавзусидаги блиц–ўйиннинг чизмасини келтириш мумкин. (ҳар бир ўқитувчи ўз предмети, ёки ўтаётган ёки ўтган мавзуси асосида блиц–ўйин шаклидан фойдаланиб ўйин мазмунини тузиши мумкин);
- ўқитувчи машғулотни якунлайди. Гуруҳларнинг баъзиларига, уларнинг фаолиятларига ўз фикрини билдиради. Ушбу тренинг уларни нималарга ўргатганини, улар шу тренинг орқали нималарни билиб олишганлари билан қизиқади ва керакли саволларни беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |