Педагогик технологиялар ва интерфаол методлар жамланмаси



Download 136,22 Kb.
bet5/43
Sana23.02.2022
Hajmi136,22 Kb.
#123913
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Педагогик технологиялар ва интерфаол методлар жамламаси

Баҳоловчи мунозара



Баҳоловчи мунозара-бу шундай методдирки, унда ўқитувчи томонидан танланган ўқувчилар (4-6) берилган мавзуни 8-20 минут мобайнида муҳокама қиладилар, уларнинг мунозарадаги иштироклари олдиндан келишилган мунозара қатнашчиларига маълум мезонларга мувофиқ баҳоланади. Бу метод гуруҳга мустақил таҳлилни амалга ошишига ёрдам берувчи малакаларни шакллантириш, тарих жамиятшунослик ва бошқа фанлар муаммоларини муҳокама қилиш имконини беради, ахборот тўплаш, мунозарада фаол иштирок этишга тайёрлаш малакаларини ривожлантиради, барча қатнашчиларни ўз нуқтаи назарларини айтишга мажбур қилади ва айни бир вақтда баҳсда қатнашчилардан бирортасининг устунлик қилиш имкониятларини чеклайди, ўқитувчи раҳбарлиги ёки босимисиз эркин фикр алмашишга ёрдам беради. Мунозара ўтказиш усули:
1. Мунозаранинг 4-6 қатнашчисини бир дарс олдин ажратиб олинг. Уларга «Ўқувчига хат»ни тарқатиб ва топшириқ нимадан иборат бўлишини тушунтиринг.
2. Мунозара бошланишидан олдин дарсда синфга баҳо қўйиш тизимини ва қатнашчилар риоя қилишлари лозим бўлган принципларни тушунтиринг. (баҳолаш тизими акс этган плакатни яхши кўринадиган жойга осиб қўйинг).
3. Мунозара мавзуси ёки режасини тушунтиринг (ўқувчилар мунозара вақтида жавоб беришлари лозим бўлган саволлар, хал этишлари лозим бўлган муаммолар рўйхати).
4. Мунозарани бошлашга ишора қилинг. (Мунозара жараёнида, вақтида баҳолаш варағини тулдириб, ўқувчиларни баҳолаб боринг. Мунозара жараёнига аралашманг).
5. Мунозара тугагандан сўнг натижалар якунини чиқаринг ва қатнашчиларга тақдим этинг.
6. Синфдаги бошқа ўқувчилар мунозарани кузатиб, қайд этиб борадилар ёки мунозаранинг ўтиши билан аниқ боғланган якка тартибдаги топшириқни бажарадилар.
Мунозарада иштирок этиш принциплари:
-Мунозара учун... минут вақтингиз бор.
-Ҳар бир қатнашчи мунозара режасига риоя қилиши шарт.
-Якка тартибда билдириладиган фикр 30 секунддан ошмаслиги керак.
Мунозарани баҳолаш варағи

Баҳо мезонлари. қатнашчилар

1

2

3

4

5

6

7

(1) Далилларга асосланган ахборот бериш (М:статистик маълумотлар)






















(3) Ўз нуқтаи назарини айтиш (шахсий фикр)






















(2) Ахборотга шарх ёки уни тўлдириш.






















(2) Ўхшашликни топиш






















(1) Хатоларга эътибор бериш






















(1) Режага риоя қилмай, мавзу бўйича гапирмаслик






















(1) Мунозарани бошлаш






















(1) Мунозарани авж олдириш






















(1) Фикр билдирмаганларни мунозарага жалб қилиш






















(3) Мунозарада устунлик қилиш.






















(2)Мунозарани тўхтатиш, бошқа шахсларга тўсқинлик қилиш.






















(3) Шахсий хужум (шахсий хусусдаги танқидий фикр)






















Очколарнинг жами (даража)

























8

«Биламан. Билиб олдим. Билишни хоҳлайман»



Синф ўқувчилари бешта гуруҳга бўлинадилар, гуруҳлар номланади. Ёзув тахтаси уч қисмга ажратилади. Биринчи банднинг юқори қисмига «Биламан», иккинчи банднинг юқори қисмига «Билиб олдим», учинчи банднинг юқори қисмига эса «Билишни хоҳлайман»деган сўзлар ёзилади.
Сўнгра ўқитувчи ўқувчилардан мавзу юқасидан қандай маълумотларга эга эканликларини сўрайди ва билдирилган фикрларни «Биламан »номли бандга ёзиб қўяди.
Ушбу харакат гуруҳлар томонидан фикрлар тўла баён этилганга қадар давом этади. Мазкур жараёнда гуруҳларнинг барча аъзолари фаол иштирок этишларига аҳамият бериш зарур. Ўқувчилар томонидан билдирилаётган нотўғри фикрлар ҳам инкор этилмаслиги зарур (зеро бундай харакат ўқувчиларнинг фаоллигига салбий таъсир кўрсатади).
Кейинги босқичда ўқувчиларга мавзуга оид матнлар тарқатилади Ушбу матн мавзу бўйича энг асосий тушунчаларни ўз ичига олади. Ўқувчилар матн билан танишиб чиққандан сўнг фикр юритишлари ҳамда мавзуга оид яна қандай маълумотларни ўзлаштириганликларини аниқлашлари лозим. Ўқувчилар ўз хулосалари асосида фикрларини баён этадилар, ушбу фикрлар «Билиб олдим» номли устунга ёзиб борилади.
Сўнги босқичда ўқитувчи ўқувчиларидан янги мавзу бўйича қандай маълумотларни ўзлаштириш истагида эканликларини сўрайди ва ўқувчиларни яна ўйлашга даъват этади. Гуруҳлардан навбати билан фикр сўралади. Ўқувчилар томонидан билдирилган фикрлар «Билишни хоҳлайман»номли устунга ёзиб борилади. Намуна сифатида қуйидаги жадвални келтирамиз:



Биламан

Билиб олдим

Билишни хоҳлайман








Масалан: Матн ўқувчиларга тарқатилади. Ўқувчилар чкка тартибда (7 минут) матн билан танишадилар. Сўнгра гуруҳларда юқорида қайд этилган жадвални тўлдирадилар.



9


Download 136,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish