Педагогик технологиялар ва интерфаол методлар жамланмаси



Download 136,22 Kb.
bet16/43
Sana23.02.2022
Hajmi136,22 Kb.
#123913
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   43
Bog'liq
Педагогик технологиялар ва интерфаол методлар жамламаси

«6х6х6» методи.



Ушбу метод ёрдамида бир вақтнинг ўзида 36 нафар таълим олувчини муайян фаолиятга жалб этиш орқали маълум топшириқ ёки масалани ҳал этиш, шунингдек гуруҳларнинг ҳар бир аъзоси имкониятларини аниқлаш, уларнинг қарашларини билиб олиш мумкин. «6х6х6» методи асосида ташкил этилаётган машғулотда ҳар бирида 6 нафардан иштирокчи бўлган 6та гуруҳ ўқитувчи томонидан ўртага ташланган муаммони (масала) муҳокама қиладилар. Белгиланган вақт ниҳоясига етгач ўқитувчи 6та гуруҳни қайта тузади. қайтадан шаклланган гуруҳларнинг ҳар бирида аввалги 6та гуруҳдан биттадан вакил бўлади.
Янги шаклланган гуруҳ аъзолари ўз жамоадошларига аввалги гуруҳи томонидан муаммо (масала) ечими сифатида тақдим этилган хулосани баён этиб берадилар ва мазкур ечимларни биргаликда муҳокама қиладилар.
«6х6х6» методи гуруҳларнинг ҳар бир аъзосини фаоллик, ўз фикрини ифода этиш, гуруҳдошларнинг фикрларини тинглай олиш, ўртага ташланаётган бир неча фикрни умумлаштира олиш, шунингдек, ўз фикрини ҳимоя қилишга ўргатади. Энг муҳими машғулот иштирокчиларининг ҳар бири қисқа вақт (20 дақиқа) мобайнида ҳам мунозара қатнашчиси, ҳам тингловчи, ҳам маърузачи сифатида фаолият олиб боради.
Ушбу методни 5, 6, 7 ва ҳатто 8 нафар таълим олувчидан иборат бўлган бир неча гуруҳларда ҳам қўллаш мумкин. Бироқ йирик гуруҳлар ўртасида «6х6х6» методи қўлланилганда вақтни кўпайтиришга тўғри келади. Чунки бундай машғулотларда мунозара учун ҳам, ахборот бериш учун ҳам бирмунча кўп вақт талаб этилади. Сўз юритилаётган метод қўлланилаётган машғулотларда гуруҳлар бир ёки бир неча мавзу (муаммо)ни муҳокама қилишлари мумкин.
«6х6х6» методидан таълим жараёнида фойдаланиш ўқитувчидан фаоллик, педагогик маҳорат, шунингдек гуруҳларни мақсадга мувофиқ шакллантира олиш лаёқатига эга бўлишини талаб этади. Гуруҳларнинг тўғри шакллантирилмаслиги топшириқ ёки вазифаларнинг тўғри ҳал этилмаслигига сабаб бўлиши мумкин.
«6х6х6» методи ёрдамида машғулотлар қуйидаги тартибда ташкил этилади:
1. Ўқитувчи машғулот бошланишидан олдин 6 та стол атрофига 6 тадан стул қўйиб чиқади.
2. Таълим олувчилар ўқитувчи томонидан 6 та гуруҳга бўлинадилар. Таълим олувчиларни гуруҳларга бўлишда ўқитувчи қуйидагича йўл тутиши мумкин: 6 та столнинг ҳар бирига муайян объект (М: кема, тўлқин, балиқ, делфин, кит, акула) сурати чизилган лавҳани қўйиб чиқади. Машғулот иштирокчиларига кема, тўлқин, балиқ, делфин, кит ҳамда акула сурати тасвирланган (жами 36 та) варақчалардан бирини олиш таклиф этилади. Ҳар бир таълим олувчи ўзи танлаган варақчада тасвирланган суръат билан номланувчи стол атрофига қўйилган стулдан жой эгаллайди.
3. Таълим олувчилар жойлашиб олганларидан сўнг ўқитувчи машғулот мавзусини эълон қилади ҳамда гуруҳларга муайян топшириқларни беради. Мунозара учун маълум вақт белгиланади. Мунозара жараёни ташкил этилади.
4. Ўқитувчи гуруҳларнинг фаолиятини кузатиб боради, керакли ўринларда гуруҳ аъзоларига маслаҳат беради, йўл-йўриқ кўрсатади ҳамда гуруҳлар томонидан берилган топшириқларнинг тўғри ҳал этилганлигига ишонч хосил қилганидан сўнг гуруҳлардан мунозараларни якунлашларини сўрайди.
5. Мунозара учун белгиланган вақт ниҳоясига етгач, ўқитувчи гуруҳларни қайтадан шакллантиради. Янгидан шаклланган ҳар бир гуруҳлар аввалги 6 та гуруҳнинг ҳар биридан битта вакил бўлиши инобатга олинади. Таълим олувчилар ўз ўринларини алмаштириб олганларидан сўнг аниқ белгиланган вақт ичида гуруҳ аъзолари аввалги гуруҳларига топширилган вазифа ва унинг ечими хусусида гуруҳдошларига сўзлаб берадилар.
Шу тартибда янгидан шаклланган гуруҳ аввалги гуруҳлар томонидан қабул қилинган хулосалар (топшириқ ечимлари) ни муҳокама қиладилар ва якуний хулосага келадилар.

26


Download 136,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish