ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТАСНИФИ ВА УНИНГ КЎРИНИШЛАРИ
Д.А.Каримжонова, ТВЧДПИ. “Мактабгача таълим методикаси” кафедраси, ўқитувчиси
АННАТАЦИЯ: Мақолада таълим-тарбия жараёнида технологик тарзда ҳодиса ва тавсифларни ташкил этиш ва уларни ўқувчилар ҳаётига боғлиқ тарзда амалга ошириш фаолиятни акс этирган. Хусусан тарбия жараёнида педагогик технологияни аҳамияти, методлар, йуллар, усуллар, тарбиявий воситаларни танлаб олиш ва жойлаштиришни аниқловчи психологик – педагогик курсатмалари ўз ифодасини топган.
Таянч иборалар: педагогик технология, тавсифлар, йуллар, усуллар, педагогик жараён, технологик жараён, ўқитиш, тарбиялаш, ҳодисалар, методикавий- технологик, коллектив.
АННАТАЦИЯ: В статье описаны мероприятия по организации мероприятий и описаний технологическим способом в учебном процессе и их реализация применительно к жизни студентов. В частности, значение педагогической технологии в образовательном процессе, психолого-педагогических ориентиров, определяющих методы, пути, средства, выбор и размещение средств обучения.
Ключевые слова: педагогическая технология, описания, способы, методы, педагогический процесс, технологический процесс, обучение, воспитание, мероприятия, методически-технологические, коллективные.
ANNOTATION: The article describes the activities of the organization of events and descriptions in a technological way in the educational process and their implementation in relation to the lives of students. In particular, the importance of pedagogical technology in the educational process, the psychological and pedagogical guidelines that determine the methods, ways, means, selection and placement of educational tools.
Key words: рedagogical technology, descriptions, ways, methods, pedagogical process, technological process, teaching, education, events, methodical-technological, collective.
КИРИШ. Педагогик фаолиятда “технология” атамасининг қўллана бошлаши билан педагогик амалиёт, унинг назарий жиҳатлари ҳамда улар ҳақидаги билдирилаётган мулоҳазалар бир мунча юқори даражага кутарилмоқда.
Педагогик технология ҳозирги замондаги дидактика ва педагогика тарақиётининг маҳсулидир. Технология тузилмаларнинг ёрдамида ўқув - тарбия ишининг биронта ёки бир неча жабҳаларига ўқувчиларнинг билимларни, малакаларни ва кўникмаларини ўзлаштирилишида самарали натижаларга эришиш таъминланади. Педагогик жараёнда технология унинг умумий методологиясидан, мақсадлари ва мазмунидан ажралмаган ҳолда намоён бўлади. Технология педагогик жараённинг ташкилий, методик воситаси (қуроли) бўлиб, технологик жараёнларда аниқ амалга оширилади. Технологик жараён маълум бир педагогик натижага эришишга қаратилган технологик бирликларнинг маълум тизимидан иборатдир [1].
Педагогик жараёнлар технология предмети бўлиб, ўқитиш ва тарбиялаш
методлари ва усулларини пухта структуралаш, системалаштириш,
программалаштириш, алгоритмлаштириш, стандартлаштириш асосида,
компютерлаштириш ва техникавий воситаларни қўллаган ҳолда ташкил этиладиган, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаолиятиниг ҳар қандай туридаги аниқ амалий ҳодисалари ҳисобланади.
Ҳозирги кунда унлаб муаллифлик методикалар ва технологиялар тағдим этилган бўлиб, педагогик таълимий-тарбиявий тавсифларини алоҳида ажратиб берилмаган. Тарбиявий ишда, жумладан, педагогик ўзаро таъсир этиш шаклларининг технологик умумлаштирилган тизимини қўллаш мумкин: бирламчи коллектив, муаммоли ижтимоий вазият, ўқувчилар билан биргаликда фаолият усулларини танлаш. Технологик ҳодисалар таснифи бу системали билимлар, кўникма ва малакалар, шахснинг хусусиятлари, тарбияланувчининг сифатлари ва одатларини шакллантирувчи, узаро таъсир этувчи ўқитиш ва тарбиялаш шаклларининг мақсадга мувофиқ равишда танлаб олинишидан иборат [2].
Педагогик технология ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари билан ўзаро боғлиқ равишда шаклланиб ва ривожланиб бориши натижасида турлича куринишларида намоён бўлади:
1. Ижтимоий ҳодиса,
2. Назарий фан,
3. Ўқув фани
4. Таълим тарбия тизими.
5. Таълим тарбия жараёни.
Педагогик технология ижтимоий ҳодиса сифатида таълим тарбия масалалари билан боғлиқ мотивлар; эҳтиёж, талаб, манфаат, қизиқиш, мақсадлардан келиб чиқиб, уларни амалга ошириш учун хизмат қилади. Бу шартнинг бажарилиши эса ўз навбатида, педагогик технологиянинг қанчалик юқори даражада эканлигига боғлиқ.
Педагогик технология назарий фан сифатида педагогик фанининг алоҳида юналишини ташкил қилади. Ўз мақсади, вазифалари, муаммолари, методологияси ва бошқа назарий асосларига эга.
Педагогик технология назарий фан сифатида педагогика фанининг алоҳида йуналишини ташкил қилади. Ўз мақсади, вазифалари, муаммолари, методологияси ва бошқа назарий асосларига эга. Ўз муаммоларини ҳал қилишда бошқа кўп фанлар билан боғлиқларга эга.
Педагогик технологиянинг ўқув фан сифатида педтехнологияларни ижтимотй ҳодиса, назарий фан, таълим-тарбия тизими, жараёни, педагогик фаъолият ва унинг методикалари, алоқадор фанларнинг илмий-тадқиқот соҳаси сифатида турли таълим муассасаларида белгиланган ўқув дастури асосида ўргатишдан иборат [3].
Do'stlaringiz bilan baham: |