Педагогик қобилиятларни баҳолаш



Download 23,38 Kb.
bet1/5
Sana23.12.2022
Hajmi23,38 Kb.
#895019
  1   2   3   4   5
Bog'liq
彞.(� Ж镡.挳ㄠí


Педагогик қобилиятларни баҳолаш

Олдингизда – мураккаб педагогик вазиятлар. Уларнинг ҳар бири мазмуни билан танишиб чиқиб, таклиф этилган муносабат вариантлари ичида сиз энг мақбул деб топганингизни белгиланг.


1-ВАЗИЯТ
Сиз дарсингизни бошладингиз, аудиторияда тинчлик. Шу пайт бирданига бир талаба кулиб юборди. Сиз унга ҳайрат ва сўроқ нигоҳи билан қараганингизда, у Сизга шундай деди: “Сиз менга жуда кулгули кўринасиз, қачон Сизга қарасам кулгим келади”. Сиз унга қандай муносабат билдирасиз?
Жавоб вариантларидан бирини танланг.
1. «Ана холос!»
2. «Нима, сени кулгинг келяптими?»
3. «Бемалол, кулсанг кулавер».
4. «Нима, ахмоқмисан?»
5. «Қувноқ одамларни ёқтираман».
6. «Сенда қувноқ кайфият уйғота олганимдан хурсандман».
2-ВАЗИЯТ
Мазкур гуруҳда бир неча соат дарс ўтганингиздан кейин, талаба Сизга шундай деди: «Педагог сифатида Сиз бизга бирор нарсани ўргата оласиз деб ўйламайман».
Сизнинг муносабатингиз:
1. «Сенинг вазифанг – ўқиш, ўқитувчига ақл бериш эмас».
2. «Сенга ўхшаганларга , албатта, мен ҳеч нарсани ўргата олмайман».
3. «Балки сен бошқа гуруҳга ўтарсан, ёки бошқа ўқитувчида ўқирсан?»
4. «Сен шунчаки ўқишни хоҳламайсан».
5. «Айтчи, нега сен шундай деб ўйлайсан? Буни билиш мен учун жуда қизиқ».
6. «Кел, шу ҳақда батафсил гаплашиб оламиз. Балки менинг хатти-ҳаракатларимда сени шундай фикрлашга мажбур қилган бирор нарса бордир».
3-ВАЗИЯТ
Ўқитувчи талабага топшириқ берди. У эса топшириқни бажаргиси келмади ва шундай деди: «Мен буни бажаришни хоҳламайман!»
Ўқитувчи қандай жавоб бериши керак?
1. «Хоҳламасанг – мажбур қиламиз!»
2. «Унда сен нега ўқишга келдинг?»
3. «Ўзингга ёмон, билмасвой бўлиб қолаверасан. Сенинг қилиғинг худди қасдан ўз бурнини кесишга аҳд қилган кишининг ишига ўхшайди».
4. «Бу қилмишинг қандай оқибатга олиб келиши мумкинлигини ҳеч ўйлаб кўрдингми?»
5. «Нима учун хоҳламаётганлигингни тушунтириб беролмайсанми?»
6. «Кел, бирга ўтириб таҳлил қиламиз, балки сен ҳақдирсан.».

Download 23,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish