Педагогик маҳоратнинг назарий методологик асослари



Download 37,25 Kb.
bet1/2
Sana18.12.2022
Hajmi37,25 Kb.
#890337
  1   2
Bog'liq
Назария сифатидаги педагогикага тавсиф беринг.


ПЕДАГОГИК МАҲОРАТНИНГ НАЗАРИЙ - МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ.
1.1. “Педагогик маҳорат ” фанининг предмети, мақсади, вазифалари ва назарий – методологик асослари.


Ўз – ўзини эл ишига бағишлаган, инсон тарбиясига жонини тиккан олийжаноб ўқитувчиларни, мўътабар муаллимларни бундан буён ҳам бошимизга кўтарамиз.

И.А. Каримов.

Республика Президенти таъкидлаганидек: «Биз иқтисодий ўнгланиш, иқтисодий тикланиш, иқтисодий ривожланишни маънавий ўнглаш, маънавий покланиш, маънавий юксалиш ҳаракатлари билан тамомила уйғун бўлишни»3 - истаётган бир даврда яшаяпмиз. Бу истак эса ёшлар таълим – тарбияси билан шуғулланаётган касб эгаларини юксак касбий тайёргарликка, ғоявий–сиёсий эътиқодга, ташкилотчилик ва бошқарувчилик малакаларига эга бўлиш лозимлигини талаб этмоқда. Чунончи, мустақиллик шароитида мамлакатда таълим тизимининг янгиланиши, у ўз навбатида таълим - тарбия мазмунининг янгиланишига олиб келди, натижада ўқитиш ва тарбиялашнинг шакли, усуллари, воситалари мажмуи, ўзбекона кўриниш касб этди ҳамда миллий урф – одатларнинг ўқув – тарбия жараёнига фаол кириб бориши амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар ҳар бир ўқитувчи - тарбиячини янгича фикрлашга, шарқона иш юритишга, тадбиркорлик, ишбилармонлик асосида иш юритиш ҳамда маънавий – маърифий ишларнинг фаол иштирокчиси бўлишга даъват этади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда ҳар даврдагидан ҳам кўпроқ педагогика фани олдида янгича фикр юритадиган юксак маънавий – аҳлоқий салоҳият, ақлий заковатга эга бўлган ўқитувчи - тарбиячини тайёрлаш, унинг касб маҳорати ва малакасини узлуксиз такомиллаштириш учун таълим ва тарбиянинг замонавий мазмун, шакл, усул ҳамда воситаларини ишлаб чиқиш муаммоси долбзарблашмоқда.

Дарҳақиқат, барча касб – корлар тизимида ўқитувчилик касби муҳим ижтимоий аҳамият касб этади. Зеро, ўқитувчи ёш қалблар камолотининг меъморидир. Бугун у ёшларни ғоявий – сиёсий жиҳатдан чиниқтириб, табиат, жамият, тафаккур тараққиёти, қонуниятларини ўргатар экан, аввало, у ёш авлодни келажак меҳнат фаолиятига тайёрлаши, касб – ҳунар эгаллашларига кўмаклашиши ва жамият учун муҳим бўлган ижтимоий – иқтисодий вазифани ҳал этишга чоғламоғи даркор. Ана шу маъсулият ўқитувчидан ўз касбининг моҳир устаси бўлишни, ўқувчи - ёшларга тарбиявий таъсир кўрсатиб, уларнинг қизиқиши, қобилияти, истеъдоди, эътиқоди ва амалий кўникмаларини ҳар томонлама ривожлантиришнинг оптимал йўлларини излаб топадиган касб эгаси бўлишни талаб этади. Бунинг учун педагогик маҳорат фани ўқитувчидан доимо касбий маҳорати устида изланиш учун, унга турли шарт – шароитлар яратиши, керакли моддий ва илмий – методик ёрдам кўрсатиши ҳамда ўқитувчининг ижодий ташаббускорлигини оширишига кўмаклашади. Бу педагогик маҳорат фанининг муҳим вазифаларидан биридир.

Маълумки, ҳар бир фан мустақил ўқув мақсади, мазмуни ва ўзининг ўрганиш мавзуси (предмети) ва методига эга. Зеро, ўқув фанининг мавзуси у ўрганадиган, тадқиқ қиладиган масалаларнинг мажмуидир. Шунга асосан, «Педагогик маҳорат» фани, ўқитувчи – тарбиячининг касбий фаолияти, моҳирлигини ўрганувчи ва уни такомиллаштириш тўғрисида маълумотлар берувчи фан ҳисобланади. Педагогик маҳоратнинг моҳият - мазмунини, касб малакаларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг йўллари, воситалари, шакллари ташкил этади. Чунончи, педагогик маҳорат мазмунидан ўқитувчи – тарбиячига педагогик ижоди, педагогик техникаси, таълим – тарбия жараёнини ташкил этиш қобилияти ўқитувчи – талаба ҳамкорлиги, муомаласи, касб маданияти, тафаккури, тарбиячининг маънавий – маърифий тарбия ишларини ташкил этиш маданияти ва уни амалга ошириши ва бу жараёнда ўз хулқ – атворини, ҳиссиётини тартибга солиш ва ривожлантириш каби масалалар ўрин олган. Шунингдек, мазкур фан таркибида мазмунидан касбга доир топшириқ ва вазифаларни ечиш учун ўқув – тарбия жараёнини бошқариш ҳамда унга раҳбарлик қилиш, педагогик – психологик таълимот нуқтаи – назаридан ёндошиш, таълим – тарбияни моделлаштириш, ўқув – тарбия жараёнига илғор педагогик технологияларни тадбиқ этиш тўғрисидаги маълумотлар ва уларни такомиллаштирувчи иш тизимлари мужассамлашган.

Қўлланманинг кириш қисмида таъкидлаганидек, «Педагогик маҳорат» фани, бўлажак педагогларга касб–кор малакалари ва моҳирлигини эгаллаш ва шахсий маҳоратни шакллантириш, ижодкорликни тарбиялаш, педагогик маҳоратнинг, кўникма, малакаларини қўлга киритиш учун, педагогик техника, педагогик қобилият, педагогик ҳамкорлик, педагогик назокатни эгаллаш тўғрисида атрофлича маълумот беришни мақсад қилиб қўяди. Бу мақсадни амалга ошириш учун ўқув предмети олдида қуйидаги вазифаларни ечиш бош масала қилиб қўйилган:

1. Талаба ёшларни педагогик маҳоратнинг назарий - методологик асослари билан қуроллантириш.

2. Бўлажак ўқитувчи-тарбиячиларга педагогик маҳоратнинг педагогик техника, педагогик ҳамкорлик (мулоқот), педагогик назокат, педагогик қобилият, педагогик назокат таркибий қисмлари, педагогик жараёнда тарбиячи маҳорати, ўқув – тарбия жараёнини бошқаришда педагогик маҳорат, педагогик одоб, педагогик ижод каби масалалари тўғрисидаги билимлар тизими бўйича тушунча бериш.

3. Педагогик маҳоратни мустақил эгаллашга эҳтиёж ва ҳавасни уйғатиш.

4. Эгалланган педагогик – психологик ва методик билимларини, кўникма ва малакаларга айлантириш учун ҳар бир талабада шахсий педагогик маҳоратни шакллантириш.

5. Ўқув – тарбия жараёнини ташкил этиш, бошқариш ва амалга оширишнинг назарий – амалий асослари билан талабаларни яқиндан таништириш.

6. Ўз касбий маҳоратини такомиллаштириш мақсадида талабаларга шахсий – ижодий малака оширишнинг шакл, усул ва воситалари ҳақида тасаввурлар ҳосил қилиш.

7. Тарбиячи маҳоратининг моҳияти, функцияси, тузилиши тўғрисида талабаларга маълумот бериш.

Бу мақсад ва вазифалар ўқитувчи – тарбиячини замон билан ҳамнафас бўлиш, ёшларни тарбиялаш дарди билан яшаш ва келажакни аниқ кўришга ўргатади. Ҳар бир педагог шахсида жамиятнинг долзарб муаммоларини, мақсад ва вазифаларини тасаввур қилиш,уларни виждон элагидан ўтказиб, аниқ бажариш учун бор имконияти, билими, тажрибаларини ишга солишга йўллайди ҳамда ўз фаолиятига ижодий ёндошиш малакаларини ҳосил қилади.

Шундай қилиб, педагогик маҳорат фанининг мақсад ва вазифаларини тўла амалга ошириш учун, аввало, педагогик маҳорат тушунчасининг моҳият-мазмунини билиш, унинг барча компонентлари тўғрисида маълумотга эга бўлиб, уларнинг бирлиги, изчиллигини таъминлаш лозим. Чунки уларнинг бирини ўзгариши, табиий ҳолда иккинчисининг ўзгаришига олиб келади. Натижада педагогик маҳорат тўлақонли мазмунга эга бўлмай, уни эгаллаш қийин бўлиб қолиши мумкин.

Хўш педагогик маҳоратнинг ўзи нима? Уни қандай эгаллаш мумкин? Педагогик маҳорат - бу ўқитувчи – тарбиячининг шундай шахсий (болажонлиги, хайриҳоҳлиги, инсонпарварлиги, меҳрибонлиги ва ҳ.к.) ва касбий (билимдонлиги, зукколиги, фидойилиги, ижодкорлиги, эрудицияси ва ҳ.к.) фазилатларини белгилайдиган хусусиятки, у ўз ўқув фанини чуқур ва атрофлича билишида, педагогик – психологик ва методик тайёргарлигида, талаба – ёшларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришнинг оптимал йўлларини излаб топиб, амалий фаолиятга қўллашида намоён бўлади.

Шундай қилиб, педагогик маҳорат эгаси бўлиш учун ўқитувчи ўз ўқув предметини давр талаблари асосида билиши, педагогика, психология, методика фанларини мукаммал ўзлаштириши ҳамда инсонийлик, меҳнатсеварлик ва фидойилик каби маънавий – ахлоқий фазилатларни ўзида таркиб топтириши лозим.

Шуни алоҳида қайд қилиб ўтмоқ зарурки, ўқитувчилик касби мураккаб ва маъсулиятли касбдир. Ушбу касбнинг шарафлилиги ва мураккаблиги шу билан белгиланадики, у доимо онгнинг ягона соҳиби бўлган инсон билан мулоқотда бўлади. Онгли ва тирик жонзот эса ақлий, руҳий, ҳамда жисмоний жиҳатдан доимо ривожланишда бўлади. Шунинг учун, ўқувчи билан доимо мулоқотда бўлганда, унга таъсир кўрсатиш учун мунтазам равишда психология, тарбия назарияси каби фанларни мукаммал ўрганиб, ўз касбий маҳорати устида муттасил иш олиб бориши керак. Бу ўқитувчидан педагогик – психологик ва методик тайёргарликни таъминлайди.

Педагогик маҳорат - педагогик жараёнда таркиб топади. Педагогик жараён эса касбий ва шахсий тайёргарликни йўлга қўйиб, бўлажак мутахассисни меҳнатга, ҳаётга тайёрлаш учун давлат, жамият, миллат ва келажак авлод олдида жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади. Шунинг учун, педагог шахсий ва касбий фазилатлар эгаси бўлиши лозим. Педагогнинг шахсий фазилатлари сирасига иймон – эътиқоди, дунёқараши, ижтимоий эҳтиёж ва фаоллиги, одоб – ахлоқи, фуқаролик бурчларини ҳис қилиши, маънавияти, дилкашлиги, талабчанлиги, қатъийлиги ва мақсадга интилиши, инсонпарварлиги, ҳуқуқий билимдонлиги ва ҳ.к.лар киради. Булар ўқитувчига касбий хусусиятларни ўзида тарбиялаб боришга кўмаклашади.

Юқорида қайд этиб ўтилган ва педагогик маҳоратга берилган таъриф, ҳамда ўқитувчи-тарбиячининг профессиограммаси хусусиятлари ва ўқитувчига қўйиладиган ижтимоий–иқтисодий, сиёсий-маданий талаблардан келиб чиқиб педагогика назарияси педагогик маҳоратни қуйидаги асосий компонент (таркибий қисм)лардан иборат бўлиши лозимлигини ифодалайди. (1.1 жадвалга қаранг).


Download 37,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish