Педагогик мaҳoрaт aсoслaри ва унинг таркибий қисмлари. Fundamentals of pedagogical skills and its components режа



Download 322,3 Kb.
bet1/14
Sana13.06.2022
Hajmi322,3 Kb.
#662900
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Педагогик мaҳoрaт aсoслaри ва унинг таркибий қисмлари


-Педагогик мaҳoрaт aсoслaри ва унинг таркибий қисмлари.
Fundamentals of pedagogical skills and its components

РЕЖА:
1. Замонавий ўқитувчи шахсига қўйилган талаблар.
2. Педагогик фаолият функсиялари ва уларга мувофиқ педагог шахсига қўйилган талаблар.
3. Педагогик маҳоратнинг моҳияти ва тузилиши.
4. Педагог фазилатларининг ижтимоий ва касбий шартланганлиги. Педагогик фаолиятдаги ижодиёт ва инноватсия.
5. Коммуникативлик, креативлик - педагогик маҳорат асоси сифатида. Мулоқотнинг моҳияти ва тузилиши.
6. Мулоқот воситалари ва турлари.
7. Шахсга йўналтирилган таълимда ўқитувчилар ва таълим олувчилар ўртасидаги мулоқотининг ўзига хос табиати.
8. Педагогикўзаромуносабатлармоҳияти.
1. Requirements for a modern teacher.
2. The functions of pedagogical activity and requirements to pedagogical person according to them.
3. The essence and structure of pedagogical skills.
4. Social and professional conditions of pedagogical qualities. Creativity and innovation in pedagogical activity.
Communicative, creativity - the basis of pedagogical skills. The essence and structure of communication.
6. Communication tools and types.
7. Personality-oriented education is a distinctive feature of communication between teachers and learners.
8. The essence of pedagogical relationships.
Таянч тушунчалар:
Педагог, замонавий ўқитувчи, педагогик фаолият, педагогик фазилат, коммуникативлик, креативлик, педагогик маҳорат, мулоқот воситалари.
Key words: pedagogic, modern teacher, pedagogical activity, communicativeness, creativity, pedagogical ability, means of communication.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан халқ таълими соҳаси бўйича ўртага қуйилаётган вазифаларни бажариш кўп жиҳатдан ўқитуви шахсига боғлиқ. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида таълим- тарбиядан кўзда тутилаётган мақсадга эришиш, ўқувчиларнинг хилма- хил фаолиятини уюштириш, уларни билимли, одобли, эътиқодли, меҳнаткаш, ишбилармон, баркамол инсон қилиб ўстириш ўқитувчи зиммасига юклатилган. Халқимизнинг келажаги, Ўзбекистоннинг истиқболи кўп эжиҳатдан ўқитувчига, унинг савияси, тайёргарлиги, фидойилигига, ёш авлодни ўкитиш ва тарбиялаш ишига бўлган муносабатига боғлиқ. Ўқитувчилик шарафли, лекин жуда мураккаб касбдир. Яхши ўқитувчи бўлиш учун педагогик назарияни эгаллашнинг ўзигина етарли эмас. Чунки педагогик назарияда болаларни ўқитиш ва тарбиялаш ҳақида умумий қонун- қоидалар, тамойиллар, умумлаштирилган методик ғоялар баён этилади, ўқувчиларнинг ё шва индивидуал хусусиятларини эътиборга олиш таъкидланади. Мактаб ҳаёти, амалий педагогик жараён эса жуда хилма- хил, мураккабдир. Педагогик назарияга мос келмайдиган вазиятлар кўп учраб туради. Бу эса ўқитувчидан кенг билимдонликни, пухта амалий тайёргарлик ва юксак педагогик маҳорат ҳамда ижодкорликни талаб этади.
Бирор касбнинг ҳақиқий устаси бўлиш учун кишида табиий қобилият, маълум жисмоний ва руҳий хислатлар, пухта тайёргарлик, айрим шахсий сифатлар бўлиши керак.
Педагоглик касбини танлаган киши аввало соғлом бўлиши, сўзларни тўғри ва яхши талаффуз қила олиши, босиқ ва асаблари жойида бўлиши, бошқалар билан муомалада ўзини тута олиши зарур. Шунингдек, ўқитувчида болаларни ёқтириш, улар билан ишлашга майли борлик, хушмуомалалик, кузатувчанлик, кенг фикрлай олиш, ташкилотчилик, ўзига ва бошқаларга нисбатан талабчанлик каби шахсий сифатлар мавжуд бўлиши зарурдир.
Педагогик фаолият – ёш авлодни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш учун халқ, давлат олдида жавоб берадиган, болаларга таълим- тарбия бери шиши Билан шуғулланадиган ва бу ишга махсус тайёрланган одамларнинг меҳнат фаолиятидир. «Тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият Билан шуғулланиш ҳуқуқига эга», - дейилади «Таълим тўғрисида»ги қонунда. Ўқитувчилик фаолияти инсон шахсини шакллантиришга қаратилгандир. Ўқитувчининг баркамол инсонни тарбиялаш, унда миллий ва умуминсоний фазилатларни таркиб топтириш вазифаси энг олижаноб, юксак ва шу билан бирга энг мураккаб вазифадир. Ҳар бир бола ўз хулқ- атворига, характерига эга. Болаларни тарбиялашда уларнинг анна шу ўзига хос хусусиятларини хисобга олиш, ўрганиш ниҳоятда мураккаб. Бунда одамлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларнинг мураккаблигига мос келадиган махсус усуллардан фойдаланилади. Педагогик фаолиятга тайёргарлик кўраётган ёшлар унинг анна шундай хусусиятларини билишлари лозим. Ўқитувчилик ихтисосининг бу хусусиятлари унинг касбномасида ифодаланади.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да кўтарилган барча тадбиру - амаллар республикамизнинг ақлий салоҳиятини оширишга қаратилган экан. Бу энг аввало ўқитувчи касбига бўлган муносабатни туб жиҳатдан ўзгартиришни, унинг маънавий - ахлоқий ва ақлий камолотини ошириш лозимлигини тақозо этади.
Демак, бу фикрларни илмий – назарий таҳлил қилиш, шундай хулосаларга олиб келади:

Download 322,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish