Педагогик мaҳoрaт aсoслaри ва унинг таркибий қисмлари. Fundamentals of pedagogical skills and its components режа



Download 322,3 Kb.
bet5/14
Sana13.06.2022
Hajmi322,3 Kb.
#662900
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Педагогик мaҳoрaт aсoслaри ва унинг таркибий қисмлари

7.Тўғри муомала қила олиш қобилияти - болаларга яқинлаша олиш, улар билан педагогик нуқтаи назардан жуда самарали ўзаро муносабатлар ўрната билиш, педагогик назокатнинг мавжудлигини билдиради.
8. Келажакни кўра билиш қобилияти - ўз ҳаракатларининг оқибатини кўра билишда, ўқувчининг келгусида қандай одам бўлишини тасаввур қила олишида, тарбияланувчида қандай фазилатларни тараққий эттириш лозимлигини олдиндан айтиб бера олишда ифодаланади. Бу педагогик оптимизмга, тарбиянинг қудратига боғлиқдир.
9. Диққатни тақсимлаб олиш қобилияти- ўқитувчи учун диққатнинг барча хусусиятлари - ҳажми, кучи, кўчувчанлиги, идора қилина олиши, сафарбарлиги кабиларнинг тараққий этиши билан изоҳланади.
Еътиқод, одоб, фуқаролик бурчини англаш- ўқитувчининг асосий сифатларидан биридир. Мактаб ўқитувчиси ўзи таргғб қилаётган ғоянинг фазилатларини шахсий намунасида кўрсатиши керак.
Ўқитувчининг одоби, маданияти, юксак бўлсагина, одамларга нисбатан меҳрибон, саҳоватли бўла олади, уни ҳамма ҳурмат қилади. Бунинг учун очиқ кўнгил қатъиятли бўлиши, ўзини тута билиши, бардошли бўлиши керак. Болаларга нисбатан талабчан бўлиш билан бирга ўз шахсга танқидий нуқтаи назардан қарай олиши керак.
Ўқитувчи педагогик этиканинг нормаларини ўзлаштириб олиши, тажрибада қўллаши, ўзининг дунёқараши ва аҳлоқий тажрибаси билан таққослаши лозим. Фикрлаш ва ҳис этиш, турмушда синаб кўриш натижасида педагогик этиканинг қоидалари ўқитувчининг ўз эътиқодига, интилишига, ўз ахлоқий сифатига айланади. Ахлоқ назариясида яхшилик энг муҳим категория ҳисобланади. Яхшилик — ахлоқий ижобий фазилат бўлиб, норматив этиканинг идеалини, индивидуал ахлоқда ижобий – хулқий фазилатларнинг мазмунини инсон фаолияти ёки бирор ҳатти - ҳаракатига ижобий муносабатнинг йиғиндисини акс эттиради.
Педагогик этикада яхшилик тушунчаси ўқитувчи фаолияти билан боғлиқ ҳолда аниқлаштирилади. Унда ўқитувчи ва ўқувчилар жамоаси манфаатларининг бирлиги, муаллим ва ўқувчи мақсадининг бирлиги, таълим ва тарбиянинг самараси учун курашнинг бирлиги акс этади. Яхшилик фазилати иккала томоннинг ҳам яхши ниятли, хайрихоҳ, меҳрибон бўлишини тақозо қилади. Яхшилик қарор топиши учун ёмонликка муросасиз бўлиш лозим. Яхши истак билан хушмуомалалик, яхши қилиқ, яхши хатти - ҳаракатнинг бирлиги зарур.
Ўқитувчининг масъулияти — масъулият тушунчасининг бутун мазмунини сақлаган ҳолда муаллимнинг фаолияти ва таълим - тарбия жараёнининг аниқ вазифаларини ҳам ўз ичига олади. Ўқитувчи зиммасига бола шахсини ҳар томонлама камол топтириш масъулияти юкланади. Муаллим ўқувчига чуқур назарий билимлар бериши, уни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаши лозим. Шу билан бирга, у боладаги мавжуд лаёқат ва қобилиятларни пайқаб, индивидуал муносабатда бўлиши, унда мавжуд бўлган ижобий ахлоқий сифатларни авайлаб ўстириши даркор.
Муаллим синфда жамиятнинг вакили сифатида ўқувчилар жамоаси билан ёлғиз иш олиб боради. Бундай шароитда ўқитувчининг масъулияти унинг хулқини тартибга солиб турадиган, бошқарадиган куч, ўқувчиларга таъсир ўтказиш даражасининг асосиймезони ҳисобланади.
Ўқитувчи деярли ҳар куни ўқувчилар билан учрашади, савол - жавоб қилади, уларнинг яхши ишларини маъқуллайди, билимини баҳолайди, ножўя ҳатти - ҳаракатлари учун танбеҳ беради. Албатта, ўқитувчининг бундай хатти - ҳаракатида мулоҳазаларида нисбийлик, субъективлик аломатлари мавжуд. У ҳамма айна бирдек жуда тўғри муносабатда бўла олмаслиги мумкин. Лекин у ҳамма ўқувчиларга нисбатан холис ниятли, яхшилик қилишга интилувчи, адолатли киши эканлигига барчанинг ишончи комил бўлмоғи даркор. Синфда ўқитувчи "яхши кўрадиган", "ёмон кўрадиган" ўқувчилар бор деган таассурот туғилмаслиги керак.
Хуллас, обрў ўқитувчилик фаолияти учун зарур хусусиятдир. Обрў кишининг чуқур билим, юксак ахлоқий сифатлари, ҳаёт тажрибаси, илмий тадқиқот ва жамоат ишларида фаол иштирок этиши туфайли орттирилган, кўпчилик томонидан эътироф этилган таъсири нуфузидир.
Ҳозирги замон фан ва техника тараққиёти ўқитувчининг ижодкор бўлишини, фаннинг муҳим муоммолари юзасидан эркин фикр юрита олиши, фан ютуқларини ўқувчиларга етказа олиши ва ниҳоят ўқувчиларни ҳам ижодий фикрлашга, тадқиқот ишларига ўргата олишини талаб қилади. Шунинг учун ўқитувчи аввало тадқиқотчилик малакаларини эгаллаши зарур. Ўқитувчи илмий – тадқиқот ишлари олиб бориш давомида омилларни тўплайди, таҳлил қилади, улар асосида хулосалар чиқаради.
Коммуникативлик шундай қобилиятки, бунда ўқитувчи ўқувчилар билан ўзаро тўғри мулоқат ўрнатиши натижасида ўқувчиларда ўзига нисбатан ишонч, хайриҳохлик уйғотади. Натижада ўқувчилар ўз ўқитувчиси билан бирга бўлишга, ўқишга, жамоат ишларида у билан бирга катнашишга хозиру – нозир бўлишади. Коммуникатив қобилиятлар ташкилотчилик қобилиятлари билан бирга уйғунлашиб кетса ўқувчиларга янада самаралирок таъсир этишга ёрдам беради ва ўзаро шахслараро тўғри муносабатлар ўрнатишни таъмин қилади. Ўқувчиларга тўғри муомала қила олиш, болаларга яқинлаша олиш, улар билан педагогик нуқтаи назардан жуда самарали ўзаро муносабатлар ўрната билиш, педагогик назокатнинг мавжудлигини билдиради.

Download 322,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish