Педагогик махорат хакида тушунча, унинг укитувчи фаолиятида тутган урни ва ахамияти



Download 118 Kb.
bet3/3
Sana25.02.2022
Hajmi118 Kb.
#281404
TuriСеминар
1   2   3
Bog'liq
1403778512 46977

Куникма- малаканинг таркибий кисми булиб, харакатнинг айрим кисмларини нихоятда тез, аник ва максадга мувофик тарзда уз-узидан бажарилиш кобилиятини ифодалайди ва укувчилар куп марта такрорлаш машклари натижасида юзага келади.
Малака- укувчиларнинг мехнат жараёнидаги харакатини (ёки харакатлар мажмуасини) муайян шароитда максадга мувофик булган харакат усулларидан фойдаланиб ва шу туфайли мехнатда ижобий натижаларга эришиб, онгли ва тугри бажаришга тайёр (кобилиятли) булишидир.
Махорат- турли малакалардан ишончли, ижодий равишда фойдаланиш хамда касбий малакалар ривожланишининг юкори даражаси ва касбий таълимнинг юкори даражаси ва касбий таълимнинг мутлок максадидир. Махорат-мураккаб ишни тез ва аник бажаришнинг якдиллиги, бу мехнатнинг юкори сифати ва баркарор ритми учун кафолат берувчи ишдаги ишончлиликдир.
Укитувчи фаолияти кирралари:

    1. Билимдонлик:

  • укитадиган фанини пухта билиш;

  • нотиклик санъатига /укув материалини тушунарли ва равон тилда баён кила олиш малакасига эга булиш;

  • билимларни гуманитарлаштира олиш;

  • укитиш воситалари моделлар, макетлар, укув тажрибалари учун асбоб-ускуналари, овоз ва видиоёзувлар ва маколалар,

    1. Ривожлантирувчилик:

  • укувчиларнинг ёш хусусиятларини уларнинг укув имкониятларини билиш;

  • укувчиларда уз фанига кизикиш уйгота олиш;

  • таълимнинг турли методлари (баёний-тасвирий, репродуктив, муаммоли таълим, кисман изланувчан ёки эвристик метод, тадкикот методи)ни эгаллаганлиги.

    1. Йуналтирувчилик:

  • укитиш принциплари системаси ахлокий ва укитиш жараёнини укувчилар шахсини хар тамонлама ривожлантириш, илмийлик ва билимларнинг укувчилар имкониятига яраша кийинлилик даражаси, укитувчи рахбарлигида укувчилар онглилиги ва ижодий фаоллиги, укитишда курсатмалилик ва укувчиларнинг назарий тафаккурини ривожлантириш, системалилик ва изчиллик, укитишда билимларни мустакил эгаллашга утишни таъминлаш, укитишни хаёт тажрибалари билан боглаш, укитиш натижаларининг пухталиги ва укувчиларнинг билиш имкониятларини ривожлантириш, укитишнинг жамоа тусдалиги ва укувчиларнинг индивидула хусусиятларини хисобга олишни узлаштирганлиги.

    1. Сафарбарлик:

  • дарсни укувчиларнинг диккатини баркарорлаштириш:

  • хар хил типдаги дарслар (янги билимларни узлаштириш, малака ва куникмаларни эгаллаш, билим, малака ва куникмаларни назорат килиш ва тузатиш аралаш дарслар)ни утказа олиш;

  • политехник таълимга оид ва касбга йуналтириш ишларни амлага ошира олиш;

  • мехнатни илмий асосда ташкил кила олиш ва унг куйиладаган эстетик ва гигиеник талабларга риоя кила олиши.

    1. Лойихачилик:

  • уз мутахассислигига оид мактаб курсини пухта билиш;

  • уз фанининг методикасини билиш;

  • укитиш ва укувчиларнинг билим малака ва куникмаларини текшириш учун укув манбаларнини танлай олиши;

  • укитишда фанлараро ички ва ташки алокалардан фойдаланиш малакаси;

  • керакли хужжатларни тугрилаб бориши ва расмийлаштириши;

  • асосий тарбиявий ишларнинг турларини аниклаш ва уларни утазиш шаклларини танлаши.

Р:4. Узбекистон Республикасида хам укитувчи кадрлар маънавий киёфаси, ахлокий салохияти хамда касбий махоратига нисбатан жиддий талаблар куйилмокда. Чунончи, бу боради Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Узбекистон Республикаси Олий мажлисининг IX сесиясида (1997 йил 29 август) сузлаган нуткида билдирилган фикрларга диккатни каратиш максадга мувофикдир:
«Тарбиячиларнинг узига замонавий билим бериш, уларнинг маълумотини малакасини ошириш каби пайсалга солиб булмайдиган долзарб масалага дуч келмокдамиз . . . Укитувчи болаларимизга замонавий билим берсин деб талаб киламиз. Аммо замонавий билим бериш учун аввало мураббийнинг узи ана шундай билимга эга булиши керак.
. . . Мактаблардаги жараёнларда укитувчи хукмрон. У болада факат узи тушунтираётган нарсани тушуниб олишини талаб килади. Принцип хам тайёр: «Менинг айтганим айтган, деганим деган».
Укитувчи ва укувчи муносабатларидаги мажбурий итоаткорлик урнини онгли интизом эгаллаши жуда кийин кечаяпти. Укитувчининг бош вазифаси укувчиларда мустакил фикр юритиш куникмаларини хосил килишдан иборатлигини яхши тушунамиз, лекин афсуски амалда тажрибамизда унга риоя килмаймиз (2, 12, 16 бетлар).
Юкорида кайд этилган фикрлардан бугунги кун укитувчи шахсига нисбатан куйилаётган талаблар мазмуни англанилади. Замонавий укитувчи кандай булиши лозим?
Укитувчи – махсус педагогик, психологик ва мутахассислик маълумотига эга, шунингдек юксак ахлокий фазилатларига эга шахс саналади.
Узбекистон Республикасининг «Таълим тугрисида»ги конунининг 5-моддаси 3 бандига мувофик суд хукумига асосан педагогик фаолият билан шугулланиш ман этилган шахслар таълим муассасаларида фаолият олиб боришларига йул куйилмайди.
Бизнинг назаримизда замонавий укитувчи киёфасида куйидаги фазилатлар намоён була олиши керак:

    1. Укитувчи жамият ижтимоий хаётида руй бераётган узгаришлар, олиб борилаётган ижтимоий ислохатлар мохиятини чукур англаб етиши хамда бу борада укувчиларга тугри, асосли маълумотларни бериб бориши лозим.

    2. Замонавий укитувчи илм-фан, техника ва технология янгиликлари, ютукларидан хабардор булиши талаб этилади.

    3. Укитувчи уз мутахссислиги буйича чукур, пухта билимга эга булиши, уз устида тинимсиз ишлаши лозим.

    4. Укитувчи педагогика ва психолгия фанлари асосларини пухта билиши, таълим-тарбия жараёнида укувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятларини инобатга олган холда фаолият ташкил этиши керак.

    5. Укитувчи таълим-тарбия жараёнида энг самарали шакл, метод ва воситалардан унумли фойдалана олиши имкониятига эга булмоги лозим.

    6. Укитувчи ижодкор, ташаббускор ва ташкилотчилик кобилиятларига эга булиши шарт.

    7. Укитувчи юксак даражадаги педагогик махоратга, чунончи, коммуникативлик лаёкатига эга булиши, педагогик техника (нутк, юз кул-оёк ва гавда харакатлари (мимика, жест, пантомимика) конуниятларини чукур узлаштириб олишга эришиши лозим.

    8. Укитувчи нутк маданиятига эга булиши унинг нутки куйидаги хусусиятларни узида акс эттира олиши керак.

а) нуткнинг тугрилиги;
б) нуткнинг аниклиги;
в) нуткнинг ифодавийлиги;
г) нуткнинг софлиги (унинг турли шева сузларидан холи булиб фан касбий тилда ифода этилиши; жарган (муайян касб ёки соха мутахассисларига хос сузлар), ворваризм (муайян миллат тилида баён этилаётган нуткда узга миллатларга хос сузларнинг уринсиз кулланилиши), вульгаризм (хакорат килиш, сукиниш кулланиладиган сузлар) хамда концеларизм (хакорат килиш, сукинишда кулланиладиган сузлар) сузлардан холи булиши укитувчи нутки содда, равон ва тушунарли булиши керак;
д) нуткнинг равонлиги;
ж) нуткнинг бойлиги (сузлаш жараёнида максадга мувофик тарзда хикматлар сузлар маколлар хамда кучирма гаплардан фойданалана олиш).

    1. Укитувчи кийиниш маданиятига (содда, озода, бежирим кийиниш таълим-тарбия жараёнида укитувчининг турли хил диккатини тез жалб этувчи безаклар (олтин, кумуш такинчоклар)дан фойдаланмаслиги, фасл, ёш, гавда тузилиши, юз киёфаси, хатто соч ранги ва турмагига мувофик равишда кийинишини узлаштиришга эришиш) эга булиши керак.

    2. Укитувчи шахсий хаётда пок, атрофдагиларга урнак була олиши лозим.

Укитувчи шахсининг мазкур талабларни узида акс эттира олган киёфаси унинг укувчилар, хамкасблар хамда ота-оналар уртасида обру-эътибор козонишини таъминлайди.

Адабиётлар.





  1. И.А.Каримов. Баркамол авлод –Узбекистон тараккиётининг пойдевори. Т., Шарк, 1997 й.

  2. Узбекистон Республикасининг «Таълим тугрисида»ги конуни. Т., Шарк, 1997 й.

  3. Тарбиявий иш методикаси. (Л.И.Рувинский тахрири остида) Т., 1991 й.

  4. Укитувчилик ихтисосига кириш курсига методик курсатмалар. М.Захарина ва бошкалар. Т., 1990 й.

  5. www.ziyonet.uz

Download 118 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish