Педагогик махорат хакида тушунча, унинг укитувчи фаолиятида тутган урни ва ахамияти



Download 118 Kb.
bet2/3
Sana25.02.2022
Hajmi118 Kb.
#281404
TuriСеминар
1   2   3
Bog'liq
1403778512 46977

Укув-тарбия ишлари жараёнида энг улкан натижаларга эришиб, фаолиятнинг юксак даражада бахоланишини ва хамма томондан тан олишини истайдиган укитувчи топилмаса керак. Бунга эришишни ана шу хил орзунинг ушалишини педагогик махорат деймиз.


ПЕДАГОГИК МАХОРАТНИНГ МАЗМУНИДА куйидаги узаро боглик булган асосий кисмларини ажратиш мумкин:



  1. Педагогик инсонпарварлик йуналиши;

  2. Ихтисос-мутахассисликка доир билимлар;

  3. Педагогик кобилият;

  4. Педагогик техника (кушимча-иктидор).

Хозирги даврда, биз мустакил Узбекистонда кураётган демократик хукукий давлатда фаолият курсатадиган укитувчи кандай булиши керак? Хозирги замон укитувчисининг энг мухим асоси – бу инсонпарварлик йуналишидир. Укитувчи-жуда юксак даражада умумий маданиятга эга одамдир.
Демак, укитувчи педагогик махоратининг асоси уз устида ишлаб бориши, мустакил укишидир.
Фан ва маданият ривожланиши таълим-тарбия ишларининг кай йусинда олиб борилишидан келиб чикади. Узбекистон мустакилликка эришгандан кейин таълим-тарбия сохасида миллий ахлок-одобни кайта тиклаш борасида, турли-туман анъаналарни жойига куйиш, миллий кадриятларни янада ривожлантириш хусусида жуда кескин ва буюк бурулишлар булгани барчага аёндир. Давлатнинг буюк келажаги, албатта ёшларни чукур билимли ва покиза ахлок-одобга эга эканлигини ёддан чикармаслик керак. Бу катта муаммода махоратли, билимли педагогларни урни мухим ва педагогик махорат фанининг роли катта.
«Педагогик махорат» фанининг предмети-педагогнинг махорати. «Педагогик махорат» максади махоратли педагогни тарбиялаш.
Педагогик махорат фанининг вазифалари:
Тарбиянинг мохияти ва шахсини хар томонлама тараккиёт эттиришда тарбиянинг ролини очиб беради, тарбиянинг максади, мазмуни усуллари уни ташкил этишдаги шакллари уртасидаги богланишларни курсатади: шунингдек, педагогик махорат фани уз тараккиёти давомида таълим-тарбия сохасидаги тажрибалар умумлаштиради. Тарбиянинг келгусидаги ривожланиш истикболлари йулларини ёритиб беради, тарбиявий ишларнинг шаклларини курсатади. Укитувчининг педагогик махорати шундай бир малакалар йигиндисидирки, у педагогга тарбияланувчилар куриб ва эшитиб турган нарсалар оркали уз фикрларини етказиш имконини беради.


Р;2.Педагогик махоратнинг таркибий кисмлари:
Педагогик техника

1). Нутк масалалари - саводли гапириш


2). Тушунарли таъсирчан - сузда аник
фикр ва хис-туйгуларни ифодалаш
3). Мимика ва пантомимика - имо-ишора
4). Маъноли караш - рагбатлантирувчи муносабат
5). хиссий психик холат - ижодий жиддийлик
6). Кайфият ёки истехзоли табассум.

2. Педагогик техника педагогик махоратнинг таркибий кисми сифатида укитувчининг нутк малакаларини, яъни саводли гапириш уз нуткини чиройли ва тушунарли, таъсирчан килиб баён этиш, уз фикр ва хис-туйгуларини сузда аник ифодалаш малакаларини айтиб утиш мумкин.


Педагогик техниканинг бошка таркибий кисми педагогнинг мимик ва понтомимик ифодалилигидир.
Аник имо-ишора, маъноли караш рагбатлантирувчи ёки истехзоли табассум педагогик таъсир курсатишда куп сузли тушунтириш ёки эътироз билдиришга караганда онгга самарали муомала воситалари булади.
Педагогик техниканинг умумий мухим хусусиятлари: ривожланган педагогик техника укитувчига укувчилар билан муомала килганда зарур суз, гап оханги, караш, имо-ишорани тез ва аник топиш энг уткир ва кутилмаган педагогик вазиятларда осойишталикни ва аник фикр юритиш тахлил килиш кобилиятини саклаб колиш имконини беради.
Педагогик техника малакаларининг 2 мухим хусусияти шундан иборатки, уларнинг хаммаси аник ифодаланган индивидуал-шахсий тусда булади, яъни педагог индивидуал психик–физиологик хусусиятлари асосида таркиб топади. Индивидуал педагогик техника педагогнинг ёши, жинси, мижози, феъл-атвори, сихат-саломатлиги, анатомик-физиологик хусусиятларига богликдир. (нуткнинг ифодалиги, соф, саводли булиши ишлаш фикрлашнинг равон булишига таъсир килади).
Педагогик техниканинг 3 чи мухим хусусияти шуки, педагогик таъсир курсатишдаги худди ана шу малакалар оркали педагогнинг маънавий ва эстетик нуктаи назарлари тарбияланувчиларга янада очиб беради. Агар педагогининг нутки кашшок ва тартибсиз булса, агар у булар-булмас сабаблар билан уз хиссиётларига эрк берса, диди паст, эстектик жихатдан оми булса, у холда «энг тугри» сузлар хам, энг «керакли» тадбирлар хам тарбияланувчиларнинг на акл-идрокига, на хиссиётига таъсир килади.
Укитувчининг одоби (такт) педагогик касбининг таркибий кисми; укитувчининг тарихий илдизлари; узбек халк педагогикаси-укитувчи одобининг бебахо манбаи; IX-XX аср жахон педагогларининг укитувчи одоби хакидаги таълимотлари; укитувчининг ахлокий фазилатлари; укитувчилик бурчи ва масъулияти; укитувчининг шаъни ва кадр-киммати; педагогик фаолиятининг ахлокий жихатлари; укитувчининг муомала одоби; укувчилар билан муомала одоби; мактаб рахбарларининг укитувчилар билан муомала одоби.
Укитувчилик касбини севиш педагогик одобнинг зарур талабларидан бир хисобланади.
Узи дарс берадиган фанни, уни укитиш методикасини, педагогика ва психологияга доир билимларни чукур эгаллаш, юксак маънавий маданиятли булиш укитувчи одобининг конуний талабларидандир. Муаллимнинг билимдон булиши, маънавий баркамоллиги укувчи шахсининг шаклланишига ижобий ахлокий таъсир утказади. «Кадимги аждодларимиз, деган эди И.А.Каримов Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сесиясидаги маърузасида», комил инсон хакида бутун бир ахлокий талаблар мажмуасини, замонавий тилда айтсак шаркона ахлок Кодексини ишлаб чикканлар. Киши калбида харомдан хазар, нопокликка, адолатсизликка нисбатан муросасиз исён булиши керак». Укитувчи халоллик, ростгуйлик, ахлокий поклик, одамийлик, камтарлик одобининг мухим талаб коидасидир.
Бу сифатлар узаро боглик булиб, бири иккинчисини тоза килади. Масалан, халоллик муаллимнинг ички ва ташки дунёси бирлигини. Сузи билан иши бир-бирига тугри келишини, укувчиларига, ота-оналарга, касбдошларига самимий муносабатини курсатади. Халоллик тугриликни, ростгуйликни, укувчиларга булган ишончни, самимийликни таказо килади. Халол ва ростгуй одам оддий ва камтар булади. Бу фазилатлар ахлокий киши сифатида укитувчининг обрусини оширади.
Ахлокий эътикод укитувчининг дарс бериш жараёнида, тарбиявий ишларда, укувчилар ва бошка кишилар билан муносабатида, муомаласида, кундалик турмушида узининг шахсий намунаси билан ахлокий таъсир утказишда намоён булади.
Укитувчи одобининг талаб-коидаларидан яна бири уз кучига, узи бажараётган ишининг тугри, фойдали эканлигига тарбияланувчиларнинг кобилияти ва келажагига ишонч билан карашдир. Ишониш ва адолатли булиш учун эса бола маънавий дунёсининг энг нозик куз илгамас тамонларигача билиш керак. укитувчи муносабатларида ва муомаласида кутаринки рух ва яхши кайфиятга эга булсангина, ишда дуч келиши мумкин булган кийинчиликларни осон бартараф этади.
Укитувчи одобида яхшилик тушунчаси укитувчи фаолияти билан боглик холда намоён булади. Унда укитувчи ва укувчилар жамоаси манфаатларининг бирлиги, муаллим ва укувчи максадининг бирлиги акс этади. «Инсон дунёга яхши иш килиш, яхши из колдириш учун келади, яхши фарзандларни тарбиялаб, килган яхши ишлари ва колдирган яхши сузларига муносиб ворислар тайёрлайди». (И.А.Каримов Халкнинг оташкалб фарзанди. Тошкент. «Узбекистон». 1992, 28-бет).
Шахс ахлокини характерлайдиган белгилардан бири масъулиятдир. укитувчининг масъулияти-масъулият тушунчасининг бутун мазмунини саклаган холда муаллим фаолияти, таълим-тарбия жараёни, унинг вазифаларини хам уз ичига олади. Укитувчи зиммасига бола шахсини хар томонлама камол топтириш масъулияти юкланади.


Р;3. Хозирги замон укитувчиси умумий урта таълим мактаби янги педагогик тафаккур эгаси, муносиб шахс, уз ишининг устаси булган укитувчига мухтож.
Шахс сифатидаги бундай укитувчи хар томонлама ривожланган, илмий тафаккурга эга булган кенг куламдаги умумаданий ва касб-кор маълумотли, узлигини узлуксиз ривожлантириш кобилиятига эаг булиши керак. У фукаро сифатида уз жабхаси, шахри, кишлоги, махалласи, мактабининг долзарб муаммоларини хал килишда фаол иштирок эта олиши зарур. Ижтимоий-иктисодий тайёргарликка эга булиши, миллий маданиятини ва бошка халклар маданиятининг энг яхши ютукларини чукур эгаллаган булиши ва уларни уз укувчиларига етказа олиши керак.
Мутахассис сифатида уз фанини чукур билиши, педагогиик мулокот устида булиши, педагогик-психологик ва услубий билим, малакаларни эгаллаган булиши, хар хил педагогик вазиятларни зудлик билан урганиши ва бахолаш кобилиятига эга булиши керак.
Укитувчи касб-кор фаолиятининг маънавий асосини мустахкамлаши зарур. Педагогик фаолиятнинг оммавийлиги, укитувчиликнинг жамият билан хамкорлиги мактаб билан жамиятни янгиланиш йулида анча илгари боришига имкон беради.
«Билимга элтувчи ягона йул – бу фаолиятдир». (Бернард Шоу)
«Агар инсон бирор касбни мукаммал эгалласа, мехнат унга хузур багишлайди, бахт келтиради. (Андре Маруа).
«Яхши мураббий булган такдирдагина яхши укитувчи булиши мумкин», - деган эди В.А.Сухомлинский, хакикатдан хам шундай.
Уста тарбиячигина болаларнинг энг севимли укитувчиси хисобланади. Унинг фазилатидаги энг мухим нарса факат уз предметини, узи укитаётган фанини яхши билишгина эмас, балки уз кулидаги укувчиларнинг калбини билади. Хар бир болани яхши тушуниши, уларнинг хар бири билан муомала килиш, таъсир этиш йулини бехато белгилай олишдир.
Укитувчи тайёрлашнинг профессиограммаси мавжуд булиб, унда турли ихтисосликлар буйича укитувчига хос фазилатлар курсатилади.
Куйида хар бир булажак укитувчи узида хосил килиши лозим булган умумий педагогик малака ва куникмалар хамда шахсий сифатлари нимадан иборат булиши кераклигини куриб чикамиз.
Укитувчининг шахсий сифатлари:
Болаларга мехр-мухаббат укитувчининг энг мухим фазилатидир. Бу боланинг хамма килик-килмишларини кечириб, уларга хушомадгуйлик эмас, балки талабчанлик ва каттиккуллик билан кушилган мехр-мухаббат булиб ана шу сифатга эга булган шахс узининг куп вактини ва кучини болаларга багишлашга тайёр булади, зарур вактда уз истакларини курбон килиб, болалар манфаати йулида эхтиёжларини чеклаб туришга тайёрдир.
Укитувчи шахсига хос сифатлардан яна бири инсонга, болага булган ишонч, уз ишининг тугрилигига, унинг фойдалигига ишонишнинг комиллигидир.
Укитувчи учун унинг одоби, эмоционал маданияти юксак булсагина, у одамларга нисбатан мехрибон, саховатли була олади, уларни хамиша хурмат килади. Бунинг учун у очик кунгил, катъий булиши узини тута билиши, бардошли булиши билан кийинчилик олдида эсанкираб, узини йукотиб куйиб, муомалада куполлик килишдан саклана олиши, узига ва болаларга нисбатан талабчан булиши билан бирга уз шахсига танкидий нуктаи назардан карай олиши керак.
Укитувчининг билимлари:

  1. Тарбия жараёнининг назарий ва методик асосларини;

  2. Укитиш асосларини (уз предметини ва уни укитиш методини);

  3. Анатомия-физиология ва гигиена асосларини;

  4. Педагогика ва психологияни;

  5. Сиёсат, тарих, адабиёт, санъат, этика, эстетика, хукук, фан, техника каби сохаларга оид умумий билимларини кенг эгаллаши керак.

Укитувчининг малакаси:
Педагогик малака – эгаллаган билим ва куникмалари асосида фаолиятининг маълум турни уддалай олиш, яхши бажара олиши кобилиятидир. Укитувчи фаолиятига оид бундай малакаларга куйидагиларни курсатиш мумкин:
а) Амалий малакалар;
б) Ташкилотчилик малкалари;
в) Узаро алокаларга оид малакалари.
Укитувчининг фаолияти кирралари:

  1. Билимдонлик;

  2. Ривожлантирувчилик;

  3. Йуналтирувчилик;

  4. Сафарбарлик;

  5. Лойихачилик;

Укитувчининг малакаси:
а) Амалий малакалар:

  1. Таркибий ишларни режалаштира билиш, фаолиятнинг энг максадга мувофик турларини танлай билиш.

  2. Хар бир укувчига нисбатан уни жамоа шароити тарбиялашнинг индивидуал программасини амалга ошира билиш.

  3. Укувчиларнинг ёшлик ва шахсий хусусиятини хисобга олган холда уларга нисбатан индивидула муносбатни амалга ошира олиш.

б) Ташкилотчилик малаклари:

  1. Укувчилар орасида фаол болаларни аниклай билиш.

  2. Укувчиларга берилган жамоат топширикларнинг бажарилиши юзасидан назорат урнатиш ва уларга зарур вактда амалий ёрдам бера олиш.

  3. Ота-оналар ва кенг жамоатчилик уртасидаги ишларни ташкил эта билиш.

в) Узаро алокаларга оид малакалари:

  1. Укувчилар, ота-оналар, укитувчилар, жамоатчилик вакиллари билан педагогик жихатдан максадга мувофик келадиган алокалар урната олиш.

  2. Укувчиларни узига мойил килиб олиш ва улар билан алоканинг энг макбул формасини топа билиш.

Фаолият турли максад ва объектдан ташкари касбий-педагогик вазифалар туркими билан тавсифланади. Педагогик вазифаларнинг кетма-кетликда ечилиши куйидагича:

  • педагогик вазиятни тахлил килиш, диагноз натижаларини лойихалаш ва педагогик таъсирчанлигини режалаштириш;

  • укув-тарбиявий жараённи конструкциялаш ва амалга ошириш;

  • педагогик жараёнга узгартиришлар киритиш;

  • якуний хисобот, олинган натижаларни бахолаш ва янги педагогик вазифаларни аниклаш.

Бу вазифалар педагогик фаолиятнинг умумлашган иккинчи даражасини хосил килиб, касбий-педагогик малака таркибини аниклаш учун асос булади. Психолог, педагог ва социологларнинг илмий-тадкикотлари натижаларига асосланиб малаканинг шаклланиш жараёнини куйидаги схемада кабул килиш мумкин:
Б ИЛИМ КУНИКМА МАЛАКА.
Бундан кейин эса касбий таълимнинг охирги максади, яъни махорат шаклланади.

Download 118 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish