ШАХСИЙ КОМПЬЮТЕРЛАР
Мавзусини ўқитиш методикаси
Шахсий компьютер ҳар кандай замонавий офиснинг зарур атрибутига(жиҳозига) айланиб колди. Шунинг билан бирга у ахборот технологиясининг асосий техник воситасидир. Купчилик одамлар узининг касбий компетенциясининг зарурий қисми сифатида шахсий компьютерларнинг аппарат ва дастурий кисмларини, жуда бўлмаганда унинг асосий техник характеристикаларини билиш деб карайди.
Шахсий компьютернинг имкониятлари унинг функционал блоклари характеристикалари билан аниқланади. Бир блокни иккинчига алмаштириш ҳозирги кунда ҳеч бир муаммо туғдирмайди. Зарур бўлган пайтда компьютерни модернизация килиш мумкин. Лекин замонавий компьютер техникаси бозори шунчалик ранг-барангки, керакли блокни танлаб олиш, зарурий характеристикаларга эга булган компьютер конфигурациясини аниқлаш осон иш эмас. Бунда махсус билимлар талаб этилади.
Ушбу бобни ўрганишдан асосий мақсад - компьютернинг аппарат кисмининг тузилиши ва функциялари, уларнинг турлари хақида асосий тушунчалар бериш, ўқувчиларга компьютер индустриясининг техник воситалари бозорида ўз йўлини топа олишга ўргатишдан иборат.
Шахсий компьютер тузилишини ўқув фильмлари ёки ўргатувчи дастурлар (агар мавжуд бўлса) оркали ўрганиш мумкин. Бу ҳолда курилмани батафсил, кисмлари буйича, конкрет мисолларда ўрганиш мумкин.
Маълумотларни киритиш/чикариш курилмаларини ўрганишда турли методикаларни кўллаш мумкин. Масалан, клавиатурани ўрганишда турли ўргатувчи дастурлар, тренажёрлар, ўқитувчининг тушунтиришидан фойдаланиш ёки баъзи клавишларнинг вазифасини ўқувчининг ўзи мустақил аниклаши мумкин.
Мониторлар хакида гапирганда унинг техник характеристикаларини чукур ўрганиш шарт эмас. Мониторнинг вазифаси, яъни матнли ва график ахборотни чикаришга мўлжалланганлиги, унинг рангли ва манохром турлари борлиги хақида маълумот бериш етарли. Бунга кушимча мониторлар суюк кристалли (микрокалькулятордаги каби) бўлиши хам мумкинлигини айтиб ўтиш ва бор бўлса, уларнинг расмларини кўрсатиш билан кифояланиш мумкин.
Компьютер билан биринчи бор танишган ўқувчига хотиранинг ташки ташувчилари ҳақида маълумот бериш фойдалидир. Агар иш жараёнида ахборотни ўқиш ёки сақлашга тўғри келиб қолса, у ҳолда дискеталар (диск юритувчилар), винчестер ёки бошқа қурилмалар ҳақида ҳам батафсил маълумот бериш зарурати этади.
Агар синфда компьютернинг атроф қурилмалари бўлса, у холда ўқувчиларга улар ҳақида маълумот бериш билан бир қаторда, қурилмалар имкониётини амалда ҳам кўрсатиш мумкин. Атроф қурилмалар ҳақидаги слайдлар, ёки уларнинг расмларидан фойдаланиш, (уларни интернетдан олиш мумкин), ва улар ҳақида қискача маълумот бериш мумкин.
Бобни ўрганишда мавзусини қуйидагича режалаштириш тавсия этилади.
№
|
Машғулотлар мавзуси
|
Маърузалар
|
Лаб. ишлари
|
1
|
Шахсий компьютер ва унинг қурилмалари. Компьютер турлари
|
2 соат
|
|
2
|
Компьютерда ахборотни қайта ишлаш ва сақлаш
|
2 соат
|
2 соат
|
|
Жами
|
4 соат
|
2 соат
|
Do'stlaringiz bilan baham: |