Информатика кабинети,
унинг асосий мақсади ва вазифалари
Информатика кабинети – бу умумўрта мактаблар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларнинг ўқув-тарбиявий қисми бўлиб, ўқув ҳисоблаш техникаси комплекти (ЎХТК) билан, ўқув кўрсатиш қўлланмалари, ўқув жиҳозлари, мебеллар ва информатика курси бўйича назарий ҳамда амалий дарсларни ўтказишга мўлжалланган кабинет.
Информатика кабинетидаги дарслар:
ўқувчиларда компьютер саводини шакллантириш,
ўқувчиларни ҳисоблаш техникасини ишлаб чиқаришда, проект-конструкторлик ташкилотлари, илмий муассасаларда, ўқув жараёни ва бошқаришда ишлатиш билан таништириш,
информатика асосларини ўрганиш жараёнида ўқувчиларда назарий фикрлашни ривожлантириш,
мактабда ўқув-таълим жараёнини ташкил этишни ва ўқитиш услубларини такомиллаштиришга хизмат қилиш керак.
Информатика кабинетида қуйидагилар ўтказилади:
информатика дарслари ва ҳисоблаш техникасини, кинофильм, диапозитивлар, таблица ва бошқа ўқув кўрсатиш қўлланмаларидан фойдаланиб алоҳида умумтаълим ўқув предметлари,
информатика курси бўйича дарсдан ташқари ва факультатив дарслар,
эксперимент дарслар ва амалий машғулотлар ва бошқ.
Информатика кабинетида психологик, гигиеник ва эргономик қулай муҳит бўлиши керак, у шундай ташкил этилган бўлиши керакки, муваффаққиятли таълимга, ақлий ривожлантириш ва ўқувчиларни ғоявий-сиёсий тарбиялашга, информатика ва фан асосидан мустаҳкам билим, малака ва маҳорат олишга таъсир кўрсатиш керак ва хавфсизлик ҳамда соғлиқни сақлаш талабларга жавоб бера олиши керак.
Информатика кабинетини жиҳозлаш:
таълимда якка мулоқотни амалга ошириш, компьютерда мустақил иш ва машқларни ташкил этиш учун вазифалар;
илмий ва услубий адабиётлар тўплами;
ЭҲМ учун ўқувчилар томонидан тузилган энг яхши дастурлар тўплами;
ўқувчилар учун журнал;
иш жойида ЎХТКдан фойдаланиш журналлари;
машиналар ишламай қолиши ва ремонти журналлари;
ўт ўчириш воситалари.
ўқув жиҳозилари кабинетида мавжуд ҳисоб учун инвертарь дафтари.
Ўқувчи ва ўқитувчи иш жойларини жиҳозлаш асосан шахсий компьютер бўлган ўқувчини иш жойи ва ўқитувчини иш жойлари ХТХ ни негизини ташкил этади.
Ўқувчини иш жойи ва ўқитувчини иш жойлари таркибини кўриб чиқамиз.
Ўқитувчининг иш жойи ўз ичига монитор, системали блок, клавиатура, босмага чиқариш ускуналари ва бошқа қўшимча ускуналарни (мультимедия, сканер ва бошқалар) олади.
Ўқувчиларнинг иш жойлари таркибига фақат компьютернинг асосий элементлари (клавиатура, системали блок, монитор) киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |