"Беш минутлик эссе"
Ёзма вазифанинг ушбу тури дарс охирида қўлланилади. Унинг мақсади ўқувчиларга ўрганилаётган мавзу бўйича билимларига хулоса ясаш бўлса, ўқитувчи учун ўкувчилари онгида нималар рўй бераётганлигини билишдан иборат. Ўқувчилардан қуйидаги икки вазифани бажариш сўралади:
мазкур мавзу бўйича нималарни билиб олганликларини ва ўзлари жавоб ололмаган бирор саволни ёзиб бериш.
Ўқитувчи ёзма ишларни дарҳол йиғиб олади, кейинчалик эса, уларни таҳлил этиб, унинг натижаларидан кейинги дарсни режалаштиришда фойдаланиши мумкин.
Информатика фанидан
ўқувчилар билимини назорат қилиш усуллари
Ўқувчи билими, малака ва маҳоратини текшириш ва баҳолаш таълим жараёнининг муҳим тузилиши компонентидир ва бутун ўқув йили давомида системали изчиллик ва таълимнинг пухталиги принципларига мувофиқ олиб борилади. Шу билан билимни текшириш ва баҳолаш турлари мавжуд.
Қандай ечилаётганига, яъни ўқувчи қандай билимга, малака ва маҳоратга, дунё қараши ва ахлокий-эстетик қарашлар ҳолда ижодий фаолиятига эга эканлигига эътибор қаратиш муҳим. Асл мохияти яна ўқувчини ўқишга қандай муносабатда бўлишига, қандай шуғулланяпти ва ҳоказаларга боғлиқ.
Буларнинг барчаси билимни текшириш ва баҳолашнинг турли усулларини қўллашнинг зарурлигини кўрсатади. Информатика бўйича бир даврда ўқувчилар билимини жорий назорат қилишнинг турларини классификациясини кўриб чиқамиз:
огзаки сўроқ,
уй иши,
ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини кузатиш,
лаборатория иши назоратининг ижодий шакли.
Ўқувчиларнинг билимини назоратнинг қизиқарли шакллари сифатида турли информатикадан рефератлар, кроссвордлар, ребуслар таклиф қилиш мумкин.
Оралиқ назорат жорийга қараганида кўпроқ мустақил назорат тури. Унда ўқув дастурларини ва аниқ ўқув фанининг ўзига хос хусусиятларини чуқур ҳисобга олиш имконияти бор. Оралиқ, жорий ва якуний назоратнинг турли мақсадлари уларнинг турли функцияларида ўз аксини топади. Оралиқ назоратнинг қуйидаги функциялари бор: ўқув фаолиятининг самара даражасини (бахолаш) текширув, диагностик (орқада қолиш сабабларини эълон қилиш); ташкилий (қўлланилаётган методлар самаралари); тарбиявий-мотивацион (оралиқ назорат натижалари билан ўқувчиларнинг ўзларини ўзлари баҳолашни мустаҳкамлаш.)
Оралиқ назоратнинг мақсади ўқувчиларнинг ўқув соҳасида маълум бир мавзуларининг ўзлаштирилгалигини текшириш. Оралиқ назорат ўқитувчи томонидан оғзаки ва ёзма шаклда ўтказилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |