МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ
ВА УНИ БОШКАРИШ ТИЗИМЛАРИ
Мавзусини ўқитиш методикаси
Маълумотлар базаси ва уни бошіариш тизими µаіида умумий маълумотлар.
Маълумотлар базасини бошіариш тизимида ишлаш технологияси асослари.
ACCESS маълумотлар базасини бошіариш тизими µа³ида умумий маълумотлар.
Microsoft ACCESSда маълумотлар базасини яратиш.
Маълумотлар базаси объектларини яратиш.
Бобони ўрганишдан асосий мақсад - ўқувчиларга маълумотлар омбори, уни бошқариш тизимлари ҳақида асосий тушунчаларни бериш, ACCESS маълумотлар омборини бошқариш тизими, унинг тузилиши, объектлари, функционал ва техник имкониятларини кўрсатиш, ACCESS да дастлабки ишлаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Мавзуларни ўрганишда қуйидагича мавзувий режалаштириш тавсия этилади.
-
№
|
Маълумотлар мавзуси
|
Маъруза
|
Лаборатория машғулотлари
|
1.
|
Маълумотлар омбори ҳакида умумий маълумотлар ACCESS МОБТ га кириш
|
2 соат
|
|
2
|
ACCESS МОБТ объектлари жадвали
|
2 соат
|
2 соат
|
3
|
ACCESS МОБТ объектлари сўров
|
2 соат
|
2 соат
|
4
|
ACCESS МОБТ объектлари шакл
|
2 соат
|
1 соат
|
|
ACCESS МОБТ объектлари хисобот
|
2 соат
|
1 соат
|
|
Жами
|
10 соат
|
6 соат
|
«Маълумотлар омбори ва уни бошқариш тизимлари» мавзусини умумий ўрта таълим мактабларида, академик лицей ва касб хунар коллежларида, олий ўқув юртларида ўўқитиш тажрибаси шуни кўрсатадики, Ушбу мавзуни ўзлаштириш бошқа мавзуларга нисбатан қийин кечмоқда. Айниқса маълумотлар омборини яратиш, унинг объектларининг структурасини, уларга маълумотлар киритиш ёки чиқариш механизмини тасаввур қилиш ва амалга ошириш масалаларини ҳал этиш анча вақт сарфлашни тақазо этмоқда.
Ўқувчиларга мавзуни осонроқ тушунтириш ва улар томонидан ўзлаштиришга эришиш дидактик тамойилларга таяниш ва уларни амалга ошириш лозим.
Масалан ўқитишнинг илмийлик тамойилини амалшга ошириш учун қуйидагиларни бажариш лозим:
- ўрганилаётган материалнинг ҳар бир илмий қоидаси ёки тушунчаси чуқур ва далиллар Билан очиб берилиши, ҳато ва ноаниқликларга йўл қўйилмаслиги;
- ўргинилаётган материалдаги дунёқарашга оид ва маънавий – эстетик ғоялар батафсил очиб берилиши;
- мавзунинг ўқувчининг келажак касбий имкониятида тутадиган ўрнинин кўрсатиб бериш.
Кўргазмалилик тамоилини амалга ошириш Ушбу мавзуни ўрганишда ката ёрдам беради. Шунинг учун маърузаларни шахсийц компьютерлар ёрдамида ва ахборот технологияларининг бошқа воситаларини қўллаб олиб бориш ката Самара беради.
Мавзуни ўрганишда ўқитишнинг бошқа тамоилларидан ҳам ўз жойида муваффақиятли фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |