Педагогика коллежи ўқувчиларини инновацион таълим технологияларидан фойдаланиб касбий фаолиятга тайёрлаш муаммосини назарий жиҳатдан ўрганиш натижасида қуйидаги хулосаларга келинди.
1. Инновацион таълим технологияси қуйидаги талабларга жавоб берса самарали бўлади: дидактик, ҳаракатчанлик, таълим жараёнини тизимлаштиришни имконияти, таълим мазмунининг шартлилиги, педагогик маданият ва ўқитувчининг касбий маҳорати; натижаларнинг мезони, такрорийлиги ва узвийлиги. Бўлажак педагог-тарбиячини инновацион таълим технологияларидан фойдаланиб касбий фаолиятга тайёрлашда қуйидагиларга асосланиш лозим: умумлаштириш, концентратив; яхлитлик ва ички мантиқ; узвийлик.
2. Инновацион таълим технологияларидан фойдаланиб бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари унинг компонентларининг шаклланишини мониторинг қилиш орқали ўқувчиларнинг методик маданиятини шакллантириш жараёнини таъминлаш; услубий ва дидактик таъминотни, шу жумладан, ўқувчиларни инновацион таълим технологияларидан фойдаланиб касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини оширишга алоҳида аҳамият касб этади.
Инновацион таълим технологиялари фойдаланиб бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш модели қуйидаги компонентларини ўз ичига олади: мақсадли компонент, таҳлилий компонент (таълимда мақсадини белгилаш ва вазиятни таҳлил қилиш), лойиҳавий мазмунли компонент (таълим мазмунини қуришда ёндашувлар ва тамойилларни шакллантириш), фаолиятли-жараёнийкомпонент (таълим жараёнининг муайян мазмуни асосида фаолиятини ривожлантириш, рефлексив-баҳоловчи компонент (инновацион таълим технологияларидан фойдаланиб ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёргарлик даражаларини аниқлаш, мониторинг қилиш).
4. Бўлажак педагог-тарбиячиларни инновацион таълим технологияларидан фойдаланиб касбий фаолиятга тайёрлаш мазмуни уч босқичдан иборат бўлди:
- ўқувчилар томонидан фанларни ўзлаштириш жараёнида ўқитувчи томонидан қўлланиладиган инновацион таълим технологияларининг мазмунини ўрганиш (кириш босқичи);
- "Инновацион таълим технологиялари ва методлари" курси доирасида ўқув жараёнига мувофиқ алоҳида технологияни танлаш ва уни ўзгартириш, мўлжалланган ўқув машғулотини педагогик амалиётга тадбиқ этиш (шакллантирувчи босқич); ўз-ўзини баҳолаш, методик маданият компонентларини шакллантириш (рефлексив босқич);
5. Тажриба-синовнатижасига кўра тадқиқот мавзусининг долзарб эканлиги исботланди.Тажриба-синов иши тажриба ҳамда назорат гуруҳларида қиёсий тавсифга хос тарзда олиб борилди. Қиёсий тажриба ўтказиш вақтида тажриба ҳамда назорат гуруҳлари ўқувчилари таълимининг самарадорлик даражаси ўртасидаги фарқ аниқланди, инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш натижасида ўқувчиларга бериладиган саволларига жавобларда касбий фаолиятга тайёргарлик даражалари аниқланди. Фанлараро интеграцияни таъминлаш орқали таълим бериш натижасида тажриба-синов гуруҳидаги ўқувчиларнинг топшириқни бажарганлар сонини, назорат гуруҳидаги топшириқни бажарган ўқувчилар сонига нисбатан доим юқори бўлди. Бундан биз томонимиздан ишлаб чиқилган методик модел самарали эканлиги исботланди.