Pdf-xchange 0 Examples


МОДУЛЛИ БЛОКЛИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ



Download 6,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet226/253
Sana26.03.2022
Hajmi6,97 Mb.
#510918
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   253
Bog'liq
konf02

МОДУЛЛИ БЛОКЛИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ 
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯСИ 
Мадолимов Ф., Кирйигитов Б., Зияйиддинов Ж. 
Андижон давлат университети 
Таълим тизимини модернизациялаш жараёни кечаётган бир вақтда 
йўналишга қараб ҳар бир талабанинг ижтимоий ва индивидуал ўқув 
материалини ўзлаштириш қобилиятини инобатга олган ҳолда таълим бериш 
усулини жорий этишга муҳим эътибор қаратилмоқда. 
Жамиятнинг замонавий ахборот коммуникация технологиялари 
асосида изчил суръатларда ривожланиб бориши таълим тизими ўқув 
материаллари мазмунига тегишли ўзгартиришлар киритилишини тақозо 
этмоқда. Ахборот коммуникация технологияларини ривожланиши халқаро 
миқёсда мулоқотни таъминлаш учун таълимнинг барча босқичларида чет 
тилларини мукаммал ўзлаштиришга зарурат туғдирмоқда. 
Таълим тизимида модулли блокли ўқитиш методикасини жорий 
этишни тавсия этар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, таълим 
олишда ўзига хос ҳусусиятлар, яратилган шарт шароитлар, ўрганилаётган 
материални дифференциаллаш, юқори даражада умумийлаштириш 
қобилияти 
шаклланишини 
кўрсатган. 
Таълим 
жараёнларида 
қўлланилаётган тамойиллар онглилик, активлик, яққоллик, тизимлилик, 
кетма-кетлик, осонлик, илмийлик, назарияни амалиёт билан боғлиқлиги 
модулли блокли ўқитиш методикаси концепциясининг асосини ташкил 
этади. Бундан ташқари модулли блокли ўқитишда когнетивлик- мантиқий 
маъно бўйича таҳлил қилиш ва эслаб қолиш; креатив – янги ғояни қабул 
қилиш ва ҳар қандай масалани назарий ечиш; рефлектив – талаба нимага 
эришди ва нимани ўзлаштирди, мавжуд муаммони шакллантириш ва ечиш 
йўлларини билиш тамойиллари ҳам инобатга олинди. Блокли ўқитиш усули 
– ахборот, текширув, мослашиш, муаммоли масалани ечиш, кирувчи 
текширув, чиқариш назорати каби жараёнларни ўз ичига олади. Доимо 
юқори даражада самара берувчи ўқитиш усули мавжуд эмас. Эришилган 
натижага ўқув фани ҳусусияти, дастурлар, талаба ва ўқитувчининг шахсий 
такомили, ўзлаштириш қобилиятига бевосита боғлиқ. Ўқитувчининг асосий 
вазифаси ҳар бир ҳолат бўйича энг самарали ўқитиш усулини тўғри 
танлаши билан характерланади. 
Блокли ўқитиш мувофиқ дастур асосида олиб борилади, ҳамда 
талабага турли интеллектуал операцияларни бажариш имконини яратади ва 
эришган билимларини ўқув масалаларини ечишда тадбиқ этади. Маълум 
бир мавзу материалини ўзлаштиришни кафолатлайдиган ўқув дастурининг 
қуйидаги кетма-кетлигини келтириш мумкин: 
-
ахборот блоки; 
-
ахборот – тести (ўзлаштирилган материални текшириш); 
-
ахборот – коррекцияси (нотўғри жавобда – қайта ишлаш); 


377 
-
муаммоли блок: олинган билим асосида масалани ечиш
-
текшириш ва коррекция блоки. 
Модулли ўқитиш – ўқишни шундай ташкил этилишики, бунда талаба 
модуллардан иборат ўқув дастури устида ишлайди. Модулли ўқиш 
технологияси мустақил билим олишга, яъни мустақил таълим олиш, иш 
жараёни жадаллиги ва ўқув материалини ўзгартиришга асосланган. Ўқув 
курси модули одатда уч босқичдан оборат бўлиши мумкин: тўлиқ, 
қисқартирилган ва чуқурлаштирилган.
Дастур материали бир вақтда турли код расм, сон, белги ва сўзлар 
кўринишида берилиши мумкин. Ўқиш модули ўқув материалининг маълум 
бир қисми бўлиб қуйидаги компонентлардан иборат бўлиши мумкин:аниқ 
шаклланган ўқув мақсади (мақсадли дастур); ахборот банки: ўқув материали 
ўқув дастури кўринишида;мақсадга эришишда услубий қўлланма; 
билимларни шакллантириш учун амалий машғулот; модулда кўзда тутилган 
мақсадга мос келувчи назорат ишлари. 
Олий ўқув юрти ўқитувчиси у фақат ўқитувчи – билим узатувчи
тадқиқотчи – олим бўлибгина қолмай, балки у талабанинг руҳий ҳолатини, 
ёшларнинг ўсмирлик ҳусусиятларини билиши учун малакали руҳшунос ҳам 
бўлиши керак.Меҳнат бозорининг изчил ўзгариб туриши мутахассис 
кадрлар тайёрлаш таълим тизимида янги ҳолатларни юзага келтирмоқда. 
Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда ўқув масканларининг 
асосий вазифаси ёшларга билим ва мутахассислик бериш билан 
чегараланмай, янги техника ва технологияларни ўргатишга мослашиш, 
шаклланиш, янги мутахассислик малакаларини оширишдан иборат. Бугунги 
кундаги таълим тизимини модернизацияланишуви инновацион ҳарактерга 
эга, яъни таълим мазмунини, фаолият шаклини ўзгартиришни талаб этади. 
Модулли блокли ўқитиш – педагогик технологиянинг бир тури 
ҳисобланиб, якка шахсга қаратилган. У бир вақтда ўқув жараёнларини 
оптималлаштириш, ўқув мақсадига эришишда унинг тўлиқлигини 
таъминлаш, талабанинг шаклланиши ва англаш доирасини кенгайтиради. 
Ушбу технология талабаларнинг мустақил равишда илмий оммабоп ва 
адабиётларни ўрганиш, ўқиш билан ишлаш жараёнида билимга эришишга 
асосланган.
Ҳулоса қилиб айтганда модулли-блокли ўқитиш технологиясини 
амалда, таълим тизимида жорий этилиши талабанинг олган назарий 
билимларини бевосита тажрибада қўллаш амалий кўникмаларини 
шакллантиришга, унинг фан материалларини ўзлаштиришга ижодий 
ёндошишига, инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш 
сирларини ўрганишга олиб келади. 


378 

Download 6,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   253




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish