Pdf-xchange 0 Examples


ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАСОФАЛИ ЎҚИТИШНИНГ ON-LINE ВА



Download 6,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet209/253
Sana26.03.2022
Hajmi6,97 Mb.
#510918
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   253
Bog'liq
konf02

ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАСОФАЛИ ЎҚИТИШНИНГ ON-LINE ВА 
OFF-LINE ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Абдурахмонов O. 
Андижон Қишлоқ хўжалик институти 
Таълим тизимида ўқув жараёнини янгидан ислоҳ қилиш, янги ахборот 
технологияларига асосланган ўқитиш усулларини ишлаб чиқиш, уларни 
кенг жорий қилиш бугуннинг талабидир. Бунда масофавий таълим 
тизимини жорий қилиш мақсадга мувофиқдир. Ўтган асрнинг 90-йиллари 
бошларида Интернетнинг кенг оммалашиши, айниқса, WWW тизимининг 
жорий этилиши бутун дунё таълим тизимига янги «Масофавий таълим» 
йўналишини олиб кирди. 
Масофавий таълим - бу ахборот ва коммуникация технологиялари 
Интернет, электрон почта, видео анжуман, аудио, видео маълумотлар ва 
мультимедиа ўқув қўлланмаларига асосланган узоқдан туриб ўқитиш, 
ўргатиш усулидир. Масофали таълимнинг, анъанавий таълимга қараганда 
бир қатор илғор йўналишларининг борлиги билан ажралиб туради, десак 
муболаға бўлмайди. Бундай йўналишларнинг ўқув-тарбия жараёнида 
фойдаланиш мумкин бўлган икки: on-line ва off-line турларини ажратиш 
мумкин. Буларнинг биринчиси ҳақиқий вақтда ахборот алмашинишни 
таъминлайди, яъни жўнатувчи томонидан юборилган маълумот, 
адресатнинг компьютерига етгач, ўша заҳотиёқ мос чиқариш қурилмасига 
жўнатилади. 
Оff-line технологияни фойдаланилганда олинган маълумотлар адресат 
компьютерида сақланади. Фойдаланувчи уларни махсус дастурлар орқали 
ўзига қулай вақтда кўриши мумкин. Оff-line технологиянинг асосий 
қулайлиги, компьютер қурилмаларига ва алоқа линияларини ўтказиш 
қобилиятига қўйиладиган талабларни камроқлигидадир. Улар, ҳатто 
коммутацияланган линиялар (Internetга доимий уланиш имконияти 
бўлмаган ҳоллларда) бўйича Internet уланишда ҳам фойдаланилиши 
мумкин. Ушбу турдаги технологиялар қаторига электрон почта, жўнатмалар 
рўйҳатлари ва виртуал анжуманларни киритиш мумкин. List-сервер 
ёрдамида ўқув ахборотларни жўнатишни ташкил этиш мумкин, электрон 
почта орқали ўқитувчи ва ўқувчи орасида шахсий мулоқот ўрнатилади, 
Виртуал анжуман эса, ўзига хос мураккаб бўлган масалаларни ёки курснинг 
қийнчилик туғдирган саволларини жамоавий муҳокама қилишни ташкил 
этиш имкониятини беради. Ушбу барча тахнологиялар Internet га уланган 
турли компьютерлар орасида маълумотлар алмашиниш имкониятини 
берадилар.


349 
Off-line технологиянинг муҳим устунлиги, электрон почта ва виртуал 
анжуманлар билан ишлаш учун дастурий воситаларни танлаш имконияти 
катталигидадир. Замонавий почта дастурларида маълумотларни гиперматн 
кўринишида (гипермурожаатлар, матнларни шрифтли ва рангли ажратилган 
лавҳалари, график тасвирларни жойлаштириш билан) жўнатиш имконияти 
мавжуд. Бундан ташқари, хатга ихтиёрий форматдаги, масалан, MS Word 
форматидаги файлини жўнатишни ташкил этиш мумкин бўлган файл 
бириктирилиши мумкин. Оff-line технологиянинг самарадорлиги жорий 
консультация, назорат ва мустақил ишлар асосида ўқитувчи томонидан 
«қўлда» текшириладиган жорий назоратларни ташкил этишда кўринади.
Оn-line технологиялардан даставвал Internet орқали ҳақиқий вақтда 
матнли маълумотларни алмашинишни амалга ошириш имкониятини 
берадиган chat ни эслатишимиз керак. Энг содда ҳолда «гап» икки 
фойдаланувчи орасида амалга ошади. Жамоавий суҳбат учун махсус Irc-
серверга уланиш зарур. У ҳолда иш мобайнида фойдаланувчи ўз олдида 
маълумот юборувчиси кўрсатилган маълумотли экранни кўради. Кўпгина 
дастурлар, 
шунингдек 
фойдаланувчилар 
ичидан 
бошқа 
фойдаланувчилардан ажралган кимнидур «хусусий» мулоқотга чақириш 
имконияти мавжуд. Сhat билан ишлаш учун жуда кўп сонда дастурлар 
мавжуд, масалан mirc. Оn-line технологиянинг самарадорлиги айниқса 
тармоқли семинар машғулотлар ва гуруҳий консультацияларини ўтказишда 
каттадир. 
Хулоса қилиб айтганда, таълимда ва ўқув-тарбия жараёнида 
фойдаланиш мумкин бўлган технологияларнинг икки: on-line ва off-line 
турларидан фойдаланишнинг афзаллик ҳамда қулайлик томонларининг 
кўплиги, барча ахборот коммунакация технологиялардан фойдаланувчилар 
эътиборига ҳавола этилган. 

Download 6,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   253




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish