Фойдаланилган адабиётлар:
1.«Компютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-
коммуникасия технологияларини жорий этиш тўғрисида» ги Ўзбекистон
Республикаси Президенти Фармони // «Халқ сўзи» газетаси, 2002 йил 6
июн.
2.«Компютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-
коммуникасия технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Қарори
//«Халқ сўзи» газетаси, 2002 йил 8 июн.
3.Ғуломов С.С., Бегалов В.А. “Информатика ва ахборот технологиялари”.
Тошкент, Фан. 2010.-686 б.
4.Арипов М., Бегалов В., Бегимқулов У., Мамаражабов М. “Ахборот
технологиялари”. Тошкент. Ношир, 2009. -368 б.
5.А.А.Абдуқодиров, А.Х.Пардаев. “Масофали ўқитиш назарияси ва
амалиёти”. Тошкент.Фан.2009.-145 б.
350
МАКТАБ ИНФОРМАТИКА КУРСИДА МАСАЛАЛАРНИ
ТАСНИФЛАШ ҲАҚИДА
Аҳмедов Ф.К., Бобобеков Ш.Р.
Жиззах давлат педагогика институти
Масалалар информатикани ўқитишнинг мажбурий элементи
ҳисобланади. Чунки, масалаларни ечиш орқали информатика дарсларида
ўқувчилар назарий билимларни амалиётга қўллаш кўникма ва малакаларини
эгаллайди. Ўқитишга фаолиятли ёндошув нуқтаи назардан эса
масалаларини ечиш орқали ўқувчиларда амалий ҳаракатларни бажариш
кўникма ва малакалари шаклланади.
Ўқув жараёнида масалаларни ечиш мақсад бўлмасдан, балки
мақсадга эришиш яъни, ҳаракат усулларини шакллантириш воситаси бўлиб
ҳисобланади. Айнан, ўқув масалаларини ечиш жараёнида ҳаракатнинг
турли усуллари шаклланади. Шунинг учун ҳам информатика дарсларида
масалани ечиш орқали олинадиган натижа эмас, балки уни ечиш жараёни
муҳим ҳисобланади. Тўғри жавоб эса ҳаракатнинг ушбу усули тўғри олиб
борилаётганлигидан гувоҳлик беради. Мактабда математика, физика ва
информатика каби фанларни ўқитиш жараёнида масала атамаси билан бир
қаторда “ўқув масаласи” атамаси ҳам қўлланилади.
“Ўқув масаласи” атамасини эса ечиш аниқ ўқув мақсадига
эришишга йўналтирилган ихтиёрий топшириқ сифатида тушиниш мумкин.
Шунинг учун ҳам ўқув масалалари кўп ҳолларда топшириқлар кўринишда
берилади.
Мактаб информатика курсини ўқитишда масалалардан, шу жумладан
ўқув масалаларидан фойдаланиш биринчи навбатда уларни таснифлаш
масаласини ҳал этишни тақозо этади.
Информатика
бўйича
масалаларни
таснифлаш
масаласи
дидактикада етарлича ишлаб чиқилмаган. Бу бир томондан масаланинг
мураккаблиги билан, бошқа томондан эса мактаб информатика курси
мазмунининг тезкор ўзгариши, унга янги бўлимларни киритилиши,
ўрганишга мансуб аппарат ва дастурий воситалар рўйхатининг кенгайиши
билан боғлиқ. Мактаб информатика курси бўйича дарсликларга кўпроқ
математик масалалар киритилган бўлиб, улар мантиқий ва алгоритмик
масалалар, комбинаторка масалалари, саноқ системаларига оид масалалар,
ўлчашга оид ва бошқа масалалардир.
Мактаб информатика курсидаги масалаларни қуйидаги белгилар
бўйича таснифлаш мумкин: мазмуни бўйича; дидактик мақсади бўйича;
ечиш усули бўйича; шартнинг берилиш усули бўйича; қийинлик даражаси
бўйича; фойдаланиладиган дастурий воситалар бўйича; фойдаланиладиган
аппаратли воситалар бўйича.
Масалаларни мазмуни бўйича турларга ажратиш эса ўқув
материалига боғлиқ. Масалан, ахборот кўринишларига оид масалалар,
351
ахборотни ўлчашга оид масалалар, ЭҲМ архитектурасига оид масалалар,
моделлаштиришга оид масалалар, алгоритм бўйича масалалар ва бошқалар
ана шулар жумласидандир.
Дидактик мақсад бўйича масалалар қуйидаги кўринишларга
ажратилади: дастлабки масалалар; машқ қилувчи масалалар; ижодий ёки
эвристик масалалар; муаммоли вазият масалалар.
Ечиш усули бўйича масалалар қуйидаги кўринишларга ажратилади:
оғзаки, ҳисоблаш, график ва экспериментал. Экспериментал масалалар
кимё ва физика каби умумтаълим предметлари учун характерли бўлсада,
информатикани ўрганишда ҳам ўз ўрнига эга.
Экспериментал масала -деганда одатда экспериментда илгари
сурилган фаразни текшириш, ҳисоблаш ёки масала шартида қўйилганга
жавоб олиш учун ҳизмат қиладиган масала тушунилади.
Шартнинг берилиш усули бўйича масалалар қуйидаги турларга
бўлинади: матнли, график ва масала-расм.
Қийинчилик даражаси бўйича эса масалалар содда, мураккаб ва
ижодий масалаларга ажратилади. Содда масалалар одатда ечиш учун битта
формулани талаб этади ва кўпи билан бир ёки иккита ҳулосани
шакиллантиришга имкон беради. Содда масалалар билан янги материал
мустаҳкамлана бошлайди, шунинг учун улар баъзан машқ қилувчи
масалалар деб аталади. Мураккаб масалаларни ечишда бир неча
формулалардан фойдаланиш, информатиканинг бошқа бўлимидаги
маълумотларни жалб қилишни талаб этади ва бир неча хулосаларни
чиқаришга имкон беради.
Ижодий масалалар кенг кўламли бўлиб, улар орасида “нима учун”-
деган саволга жавоб талаб этиладиган тадқиқотчилик ва “қандай қилиш
керак” деган саволга жавоб талаб этиладиган конструкторлик масалалари
муҳим ҳисобланади.
Ечиш учун фойдаланиладиган дастурий воситалар бўйича
масалаларни операцион тизимларни, матнли муҳаррирни, график
муҳаррирни, электрон жадвални, маълумотлар базасини бошқариш
тизимларини, бошқа шу каби амалий дастурларни қўллашни таълаб этувчи
масалаларга бўлинади.
Ечиш учун фойдаланиладиган аппарат воситалар бўйича ҳисоблаш
техникаси ва бошқа қурилмаларнинг турли воситаларии қўллашни талаб
этувчи масалаларга бўлинади.
Сифатий масала - деб шундай масалага айтиладики, унда асосий урғу
ходиса ва жараёнларнинг сифатига қаратилади. Уларни баъзан масала-савол
ҳам деб аташади. Бундай масалалар мантиқий мулоҳаза юритиш йўли билан
математик ҳисоб-китоб ишларини қўлламасдан графиклар, расмлар
ёрдамида ҳал этилади.
Информатика бўйича сифатий масалалар хилма-хил бўлиб, улар
бугунги
кунда
кўпчилик
ўқитувчилар
томонидан
дарсларда
352
фойдаланилмоқда. Улар билим ва кўникмаларни текшириш воситаси бўлиб
ҳизмат қилади, уларни чуқурлаштиради ва мустаҳкамлайди. Шунингдек
ўқувчиларнинг информатика дарслардаги фаоллигини қўллаб-қуватлайди,
уларнинг информатикага қизиқишини оширади. Бундай масалалардан
асосан миқдорий масалаларни ечиш мумкин бўлмаган информатиканинг
бўлимларини ўрганишда масалан, моделларни, информатик тарихини, матн
муҳаррирлар ва бошқа шу каби бўлимларни ўрганиш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |