103
автоматлаштирувчи тизим ва уни яратиш технологиялари ҳақида сўз
боради.
Информацион тизимни тармоқда жорий
этилишини осонлаштириш
учун серверли дастурлаш тили бўлган PHP тили ва маълумотларни базада
сақловчи ва уни таҳрирловчи тил MySQL асос қилиб олинди.
Тизимнинг веб кўринишидаги асосий саҳифаси қуйидагилардан
иборат:
Ушбу саҳифанинг гипермурожаатли «Маълумотларни киритиш»
банди активлаштирилганда маълумотларни базага киритиш ишларини
амалга оширувчи қуйидаги гипремурожаатли элементлар ҳосил бўлади:
Булар орқали керакли маълумотлар базага киритилади.
Тизим соатларни ҳисоблаш икки вариантда ташкиллаштирилган:
таълим йўналишлари ўқув режаси соатларини ҳисоби ва кафедра ўқув
режаси соатларининг ҳисоби тарзида. Соатларни ҳисоблаш ўқув режадаги
«Соатларнинг курс, семестр ва ҳафталар бўйича тақсимоти» бандидаги
семестрдаги аудитория машғулотлари ҳафталарининг сони ҳамда ҳафта
ичида ўтиладиган машғулотнинг соати асосида олиб борилади, яъни
берилган берилган маъруза, амалий машғулот, лаборатория машғулоти ва
семинарлар семестрларга тақсимланади.
Жумладан, машғулотнинг
(маъруза, амалий машғулот, лаборатория машғулоти, семинар машғулоти)
i- чи семестридаги соати
𝐶
𝑖
=
𝑆∗𝑆
𝑖
𝑊
формула асосида ҳисобланди. Бу ерда
𝐶
𝑖
-семестрдаги
машғулот соати, S – машғулотнинг умумий соати,
𝑆
𝑖
– семестрдаги ҳафта
ичида олиб бориши лозим бўлган соатлар. Масалан, 5130200-«Амалий
математика ва информатика» таълим йўналиши ўқув режасида семестрдаги
аудитория машғулотлари ҳафта ичида ўтиладиган машғулотнинг соати
8,6,4,3,0,0,0,0 кўринишида ва умумий маъруза соати 180 ни ташкил этса
тизим маърузанинг семестрлардаги тақсимотини 66, 50, 34, 30, 0,0,0,0
шаклда олади. Бунда тизим ҳақиқий сонни энг яқин бутун сонга айлантириш
104
принципига асосланиб иш олиб боради. Таълим йўналиши ёки кафедранинг
ўқув юкламасини ҳисоблашда семестрдаги маъруза соати потоклар сонига
кўпайтирилади, амалиёт соатлари семестрда таълим оладиган гуруҳлар
сонига, лаборатория соатлари семестрда таълим оладиган гуруҳларнинг
иккиланган сонига кўпайтириш орқали ҳисобланади.
Кафедра тўлиқ юкламаси битирув малакавий ишларни бажаришлари
учун кафедрага бириктирилган талабаларнинг сони ҳамда
малакавий ва
педагогик амалиёт соатлари ҳисоби қўшилган ҳолда шакллантирилади.
Оралиқ ва якуний назорат соатлари чиқарилади. Бунинг учун маълумотлар
базаси тўлиқ шаклланган бўлмоғи зарур.
Дастурий воситанинг учинчи банди «Соатларни таҳрирлаш» деб
номланади. Бу ерда базага киритилган барча маълумотлар таҳрирланиши
мумкин.Таҳрирлаш ойнасига ўтиш фақат администраторга (махсус логин
ива пароли мавжуд бўлган ходимга) рухсат этилган бўлиб у қуйидагиларни
бажариши мумкин:
Таълим йўналишлар ўқув режаси соатларини таҳрирлаш;
Таълим йўналишлари БМИ соатларини таҳрирлаш;
Таълим йўналишлари малакавий (педагогик) амалиёт соатларини
таҳрирлаш;
Таълим йўналишлари контентини таҳрирлаш.
Олийгоҳ ўқув бўлими иш ҳужжатларини автоматлаштирувчи «Ўқув
бўлими ахборот тизими»ни барча олий ва ўрта таълим муассалари иш
фаолиятларида фойдаланиш мумкин. Яратилган «Ўқув бўлими ахборот
тизими» дастурий воситаси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк
агентлигида электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурни расмий
рўйхатдан ўтказишга топширилган.
Самадов Азиз – СамДУ Амалий математика ва информатика
факультети 2-босқич талабаси.
Туракулов И.Н. СамДУ «Ахборотлаштириш технологиялари»
кафедраси доценти, т.ф.н.
Do'stlaringiz bilan baham: