Pdf-файлидаги расмий манба



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/65
Sana21.04.2022
Hajmi1,09 Mb.
#569707
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   65
Bog'liq
«ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЎРТАСИДА НАЗОРАТСИЗЛИК ВА ХП ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА

6-модда
Вояга 
етмаганлар 
ўртасида 
назоратсизлик 
ва 
ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир фаолиятни ахборот 
билан таъминлаш 
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек фуқаролар: 


21 
прокуратура органларини — вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, 
эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида; 
вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларни — вояга 
етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари 
бузилганлиги 
тўғрисида, 
шунингдек 
вояга 
етмаганлар 
ўртасида 
назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи 
органлар ҳамда муассасалар фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар 
тўғрисида; 
васийлик ва ҳомийлик органларини — етим болалар, ота-она 
қарамоғидан маҳрум бўлган ёхуд ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирадиган 
ёхуд таъминлаш, тарбиялаш ва таълим бериш талабларига жавоб 
бермайдиган шароитда бўлган болалар тўғрисида; 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини — ижтимоий 
жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган ҳамда давлатнинг ижтимоий ёрдамига 
муҳтож бўлган вояга етмаганлар ва оилалар аниқланганлиги тўғрисида; 
ички ишлар органларини — ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда 
бўлган вояга етмаганлар ва оилалар, ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа 
ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этган вояга етмаганлар 
тўғрисида, шунингдек вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа 
ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этишга жалб қилаётган ёхуд 
уларга нисбатан бошқа ғайриҳуқуқий қилмишлар содир этаётган ота-
оналар ва ўзга шахслар ҳақида; 
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш 
муассасаларини — мунтазам равишда спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик 
воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа 
моддаларни истеъмол қилиши оқибатида тиббий текширувга, кузатувга ёки 
даволанишга муҳтож бўлган вояга етмаганлар тўғрисида; 
таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасаларини — 
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларини ёки бошқа болалар 
муассасаларини ўзбошимчалик билан тарк этган ёхуд таълим 
муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз келмаётган ёки 
мунтазам равишда қатнашмаётган ҳамда давлатнинг ижтимоий ёрдамига 
муҳтож бўлган вояга етмаганлар тўғрисида зудлик билан хабардор қилади. 
1

Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг 
профилактикасига доир фаолиятни самарали амалга оширишнинг ҳал 
қилувчи омилларидан бири бу борадаги ахборот алмашинувининг ҳажми ва 
сифати ҳисобланади. 
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг 
профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ва 
муассасалар ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида аён бўлган вояга 
етмаганлар ўртасида назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликлари тўғрисидаги 
ахборотлар билан тегишли субъектларни хабардор қилишлари шарт. 


22 
Ахборот
манбалари ва тақдим этилиш шаклидан қатъи назар шахслар, 
предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги 
маълумотлар ҳисобланади
2

Ўзига керакли бўлган ахборотни излаш ва олиш фуқароларнинг 
Конституциявий ҳуқуқларидан бири бўлиши билан бирга ахборот бошқарув 
фаолиятининг муҳим ресурсларидан бири ҳисобланади. Тегишли бошқарув 
фаолиятининг шу жумладан, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва 
ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси фаолиятининг самарадорлиги ушбу 
фаолиятнинг 
керакли 
миқдордаги 
ахборот 
билан 
ўз 
вақтида 
таъминланганлигига боғлиқ ҳисобланади. 
2. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек фуқаролар 
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг 
профилактикасига доир ахборотларни қуйидаги субъектларга тақдим этиши 
лозим: 

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish