Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

1. 6. 
УМУМИЙ ПАТОГЕНЕЗ
 
Патогенез ҳақида тушунча
 
Патогенез (грекча сўз бўлиб “pathos” – касаллик, “genesis” – юзага келиши, 
пайдо бўлиши маъносини билдиради) касалликни юзага келиши, ривожланиши, 
оқибатларнинг механизмлари ҳақидаги таълимотдир. 
Патогенез этиология билан чамбарчас боғлиқ, аммо унга айнан ўхшаш эмас. 
Баъзида бу икки алоҳида тушунчаларни сунъий (механик) ягона термин равишда 
бирлаштириб, уни этиопатогенез деб атайдилар, ваҳолангки уларнинг маъноси ҳам, 
мазмуни ҳам ўзгачадир. Бундай ифодалаш бутунлай нотўғри, чунки этиология 
деганда касалликни пайдо қилувчи сабаб ва шароитлар назарда тутилади, патогенез 
деганда эса, ҳужайра, тўқима, орган ва яхлит организмнинг жавоб реакцияларини 
механизмлари тушунилади.
Касалликни сабаби таъсирига организмни жавоб реакциялари, кўп қиррали 
мураккаб бўлиб, ҳимоя аҳамиятига эга. Улар ҳайвонот оламининг эволюцион 
тараққиёти жараёнида ҳосил бўлган ва организмларни ҳаёти ва соғлиғини сақлашга 
йўналган. Умумий ва хусусий патогенез тафовут қилинади.
Умумий патогенезнинг вазифаси бўлиб, ҳар хил касалликлар учун хос бўлган 
патологик жараёнларни пайдо бўлиши, ривожланиши ва оқибатларнинг энг умумий 
механизмлари (қонуниятларини) ўрганиш хисобланади. 
Хусусий патогенезни вазифасига алоҳида, аниқ касалликларни, масалан, 
пневмонияни (ўпкани яллиғланиши, бронхиал астмани ва бошқа касалликларни пайдо 
бўлиши), ривожланиши ва оқибатларини механизмларини ўрганиш киради. Умумий 
ва хусусий патогенезлар бир – бири билан чамбарчас боғлиқ. Аниқ касалликлар 
патогенезни 
мукаммал 
аниқлаш 
патогенезни 
умумий 
қонуниятларини 
шакллантиришни ишлаб чиқишга имконият беради. Умумий патогенез 
шакллантирган асосий қоидалар ва хулосалар алоҳида касалликларни 
ривожлантириш механизмларини ўрганишда муваффақият билан қўлланилмоқда.
Касалликларни патогенези ўрганилганда қуйидаги масалаларга эътибор 
қаратилади: этиологик омилнинг аҳамиятига, организмни реактивлигига, маҳаллий ва 
умумий ўзгаришларга ва ўзаро алоқадорлигига, патогенезни асосий халқасига ва 
сабаб – оқибат муносабатига, организмда органлар ва системаларни функцияларини 
бузилишига ва ҳ.к. эътибор қилинади. 


33 
Патогенезда этиологик омилларни аҳамияти
Касалликнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва оқибатларини механизмида 
этиологик омилнинг аҳамияти ҳар хил. Бир томондан бу этиологик омилни кучига ва 
уни шикастловчи таъсирини давомийлигига боғлиқ бўлса, бошқа томондан эса 
этиологик омил таъсирига организмни кўрсатган қаршилигига боғлиқ. Каcалликнинг 
ривожланиш механизмида этиологик омил таъсирининг қуйидаги уч асосоий типи 
фарқ қилинади: 

Этиологик омил азалдан катта зарар келтирувчи кучга эга бўлиб, касалликни 
пайдо бўлиши, ривожланиши ва оқибатини давомида таъсири давом этади ва 
организмни халок қилади. Бундай омилларга ўлим билан якунланувчи механик, 
термик, электрик жароҳатланишларни, заҳарларни кўрсатиш мумкин. 

Этиологик омил унча катта кучга эга бўлмаслиги ва организмни халок бўлиши 
учун, кучи етарлича бўлмаслиги, унинг устига организмга қисқа муддатли 
шикастловчи таъсир қилиши мумкин. Бундай пайдо бўлган патологик жараён 
кейинчалик этиологик омилни иштирокисиз организмни шикастланган тўқимасида 
пайдо бўлувчи иккиламчи этиологик омиллар таъсирида ривожланади. Бундай ҳолда 
таъсир этувчи этиологик омил патологик жараённи фақат ҳарактга келтиради. Унинг 
давомийлиги эса, организмнинг қаршилик қилиш қобилияти билан иккиламчи 
(
эндоген) этиологик омилларни зарарловчи кучларнинг нисбатига боғлиқ. 
Масалан, термик этиологик омил (қиздирилган металл нарса, ёнаётган гугурт 
чўпининг алангаси, қайнаётган сув) боланинг танасининг терисида бир неча секунд 
ичида кичик куйиш чақириши мумкин. Кейинчалик этиологик омил ўз таъсирини 
тўхтатганига қарамай, болада куйиш касаллиги яна бир неча хафта давом этиши 
мумкин. Бундай ҳолда патологик жараён шикастланган тўқимада ҳосил бўлган 
иккиламчи эндоген этиологик омиллар таъсири хисобига сақланиб туради. Бемор 
болада куйиш касаллигини давом этиши этиологик омилларнинг таъсирини 
зарарловчи кучига ва организмнинг ҳимоя мослашув хусусиятларига, яъни уни 
қаршилик қилиш қобилиятини даражасига боғлиқ. 
Худди шундай йўл билан бошқа этиологик омиллар: қуёш нури, рентген ва 
радий нурлари (нурланиш касаллиги), (механик жарохатланиш), (травматик шок), 
салбий эмоционал стресслар (руҳий ва соматик касалликлар) ва ҳ.к. ҳам таъсир 
қилади. 

Этиологик омил касаллик пайдо бўлиши, ривожланиши ва оқибатининг ҳамма 
даврлари мобайнида ўз таъсирини давом эттиради, лекин унинг шикастловчи 
таъсирини кучи касалликни ривожланиш даврида ёки кучайиб ёки заифлашиб бир 
неча марта ўзгаради. 
Масалан, бола организмига патоген микроорганизмларни кириши юқумли 
(
инфекцион) касалликни дарҳол пайдо қилмайди. Бу этиологик омилни – микробни 
кучини касалликнинг бошланғич инкубацион даврида касаллик чақиришга етарли 
эмаслиги, қолаверса организм қаршилигини етарли даражада юқорилиги билан 
тушунтирилади. Кейинчалик микроорганизмларни кўпайиб бориши ва улар ишлаб 
чиқарган токсинлари ортиши, шунингдек организмнинг қаршилик қилиш 
қобилиятининг пасайиши натижасида инфекцион касаллик пайдо бўлиши мумкин. 
Организмнинг ҳимоя – мослашув қобилиятининг орта бориши оқибатида этиологик 
омилнинг зарарловчи кучи пасаяди ва бемор болалар юқумли касалликлардан 
соғаяди. Этиологик омилларнинг аҳамияти юқорида келтирилган 3 ҳолат билан 
чегараланмайди. Касалликлар патогенезида этиологик омилнинг ролини баҳолаганда 


34 
этиологик омил билан организмнинг мураккаб ўзаро муносабатларини эътиборга 
олиш зарур. 
Яна болаларни ҳар бир касаллигини кечишида сабаб ва оқибатларни 
характерли равишда алмашинувини ҳисобга олиш зарур. Касалликни ривожланиши 
табиийки, этиологик омилнинг патоген таъсирига боғлиқ. Аммо касалликни 
ривожланиши фақат бу билан чегараланиб қолмайди. Касалликни ривожланишида 
болалар касалликларини патогенезида, организмнинг ҳимоя – мослашув хусусиятлари 
ҳам анча аҳамиятли ва буни эътиборга олиш зарур. 
Шикастланиш патогенезининг бошланғич қисми (ҳалқаси). 
Патогенезнинг ҳар хил жиҳатларини таҳлил қилишда организмда пайдо бўлган 
шикастланиш аломатлари билан организмнинг ҳимоя – мослашув хусусиятларини 
ўзаро муносабатлари масаласини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. 
Бирламчи шикастланиш ҳар хил савияда (даражада) пайдо бўлиши мумкин: 
молекуляр, ҳужайра, орган, система ва яхлит организм ҳолатида бўлиши мумкин. 
Мана шу даражаларнинг ҳаммасида шикастланишга жавобан ҳимоя – мослашув 
менханизмлари қўшилиб кетади. Масалан, мутаген этиологик омиллар таъсирида 
шикастланиш одатда генетик аппаратда содир бўлади, яъни молекуляр даражада 
ўзгариш пайдо бўлади. Бунда моддалар алмашинувининг бузилиши қайд қилинади ва 
бу органлар, системалар, бутун организмнинг функцияларига салбий таъсир қилувчи 
морфологик ҳамда функционал ўзгаришларни пайдо бўлишига олиб келади, натижада 
организмнинг резистентлиги пасаяди, генлар ёки хромасомалар шикастланишига хос 
патология юзага келади. Бундай шикастланишга жавоб тариқасида организмнинг 
органлари ва системаларида специфик ва носпецифик ҳимоя компенсатор 
механизмлари пайдо бўлади. 
Ҳужайралар шикастланганида ва ҳалок бўлганида компенсатор механизмлар 
уларини атрофини ўраб турган зарарланмаган ҳужайраларнинг популяцияларини 
регенерацияси хисобига юзага келади. 
Агар бунинг имконияти бўлмаса, дефицит қўшувчи тўқима хисобига 
алмаштирилади. Ҳужайралар ичидаги тузилмалар ҳам регенерацияга учрайди. Бундай 
реакция кўпайиш қобилиятига эга бўлмаган ҳужайраларда айниқса яхши 
ривожланган.
Бирламчи шикастланиш орган даражасида бўлиши мумкин: буларга юрак 
пороклари, нефритлар, пневмониялар, гепатитлар, колитлар ва бошқалар мисол 
бўлади. Бундай ҳолларда компенсатор – ҳимоя реакциялар органлар ва системалар 
даражасида, бутун организмда пайдо бўлади. 
Масалан, юракнинг клапанлари шикастланганда юракнинг гипертрофияси, 
ўпканинг бир томондагиси ишдан чиққанида, қолган соғлом қисмининг функционал 
фаоллиги ортади. Худди шундай ходиса буйраклардан бирортасини олиб ташлаганда 
ҳам пайдо бўлади. Организмда сақланиб қолган иккинчи буйракнинг функционал 
фаоллиги ортади, викар гипертрофия юзага келади, организмдан зарарли қолдиқ 
маҳсулотларни ажратилиши таъминланади. 
Шикастланиш система даражасида юзага келганида мураккаб патологик 
ўзгаришлар пайдо бўлиб, организмининг ҳар хил органлари ва системаларини 
тузилишига ва функциясига салбий таъсир кўрсатади. 
Бу вақт органлар функцияларини ва моддалар алмашувини гуморал ва нерв 
рефлектор регуляцияси бузилади. Ҳимоя компенсатор механизмлар бу даражада ҳам 
пайдо бўлиб, улар касалланган организмда ўзгарган мувозанатни тиклашга имконият 
яратади. 


35 
Шуни қайд қилиш керакки, кўпчилик ҳоларда бирламчи шикастланиш ҳужайра 
ва унинг органоидлари даражасида кузатилади. Бундай вақтда ҳужайра 
органеллалари ва мембраналарининг функцияларини бузилаши муҳим аҳамиятга эга. 
Кўпчилик бирламчи шикастланишлар касалликка олиб келиши шарт эмас. Бу 
организмнинг ҳимоя – мослашув қобилиятлари етарли даражада яхши намоён 
бўлиши ва органлар ва системаларда функционал ва тузилиши жиҳатдан резервлар 
(
захиралар) мавжудлиги билан тушунтирилади. 
Шундай қилиб касаллик пайдо бўлиши масаласи энг сўнгида шикастланишни 
даражаси билан организмнинг ҳимоя – мослашув реакцияларининг ўзаро нисбатига 
боғлиқ бўлади. Касаллик ҳамма вақт шикастланишнинг салмоғи катта, организмнинг 
ҳимоя – компенсатор реакциялари кучсиз бўлганида пайдо бўлади. Акс ҳолларда эса 
организм ҳамма вақт соғломдир. 
Патогенезда морфологик ва функционал ўзгаришларни бирлиги 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish