Гипервитаминоз В
1
.
Тиаминнинг ортиқча дозада бўлиши жигар
ферментлари активлигини бузиши мумкин. Тиаминнинг юқори дозаси
ганглиоблокатирлик ва миорелаксантлик эффектига эга бўлади, артерил
босимни пасайтиради. Нафас ва кўндаланг тарғил мускулларни қисқаришини
бузади, МНС ни чарчатади. Тиаминни қабул қилиш анафилактик шокка олиб
борувчи аллергик реакция келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Гипервитаминоз РР.
Никотин кислотасини юқори дозада узоқ вақт
қабул қилиш жигар функциясини бўзади. Бунда жигарда НАД ва НАДФ
дегидрогеназасини активлиги кескинлашади. Никотин кислотани қабул
қилиш томирларнинг интенсив кенгайиши билан кечади ва бу артериал
босимни пасайишмга олиб келади. Гистаминнинг ажралишини кўпайиши
натижасида терининг кичиши, тошмалар пайдо бўлиши мумкин.
12.5. ЁҒ АЛМАШИНУВИНИНГ БУЗИЛИШИ
Ёғ ҳазм бўлиши ва сурилишининг бузилиши
Ёғ ҳазм бўлиши ва сурилиши чақалоқларда бузилади. Бу ёшдаги
ошқазон ширасидаги липаза ферменти жуда фаолдир. У сут таркибидаги
эмульсияли ёғни гидролизга учрашини таминлайди. Жигар ҳужайраларининг
функциональ етилмаганлиги учун ўт кислоталари нисбатан кам ишлаб
чиқарилади, бу ўз навбатида ёғнинг 12 бармоқ ичакда кам парчаланишига
олиб келади. Ўт кислоталари ёғни эмульсия ҳолига келтириш учун зарурдир
улар ёғ кислоталари билан биргаликда холеинатлар ҳосил қилади.
Холеинатлар эса ўз навбатида ёғ кислоталарини ингичка ичакда сурилишини
таминлайди.Шунинг учун ёш болаларда овқатланиш тартибининг бузилиши,
уларни ҳар ҳил касалликларга чалинишини пайдо қилади, оқибатда
липидларни ҳазм бўлиши ва сурилишини издан чиқаради. Бундай хол
болаларда стеаторияга (нажасда ёғ миқдорининг кўпайиб кетиши) ва ич
кетишига олиб келади.
Ўспиринларда ёғнинг ҳазм бўлиши ва сўрилиши ошқазон ости безини
липаза ферменти, ичак липазаси кам ишлаб чиқарилганда,ҳамда ичакка ўт
суюқлиги кам тушганда бузилади (овқат ҳазм қилиш патофизиологияси
бўлимига қаранг).Овқат билан биргаликда ортиқча кальций ва магний
тузларининг тушиши ва уларнинг ёғ кислоталари билан эримайдиган тузлар
ҳосил қилиши ёғ кислоталариннинг сурилишининг бузилишига олиб келади.
Ёғ сурилишининг буткул бузилиши ёш бола организми учун ҳаётий
зарур бўлган ёғда эрувчи витаминларнинг (А,Д,Е,К) йўқолишига олиб
келади.Шунга тегишли гиповитаминозлар ривожланади,боланинг ўсиши ва
ривожланиши бузилади.
292
Do'stlaringiz bilan baham: |