3-Жадвал
Инсон
37,0
36,5-37,5
246
От
38,0
37,5-38,5
Эшак
38,8
38,0-40,0
Чўчқа
38,5
38,0-40,0
Ит
38,5
37,7-39,0
Мушук
39,0
38,0-39,5
Сигир
39,0
37,5-39,5
Қуён
39,0
38,5-39,7
Денгиз чўчқаси
39,0
37,9-39,4
Эчки
40,0
37,6-41,0
Қўй
40,0
38,0-41,0
Товуқ
-
40,5-42,0
Ўрдак
-
41,0-42,0
Инсон ва олий ҳайвонлар таналарининг ҳароратини доимийлигини
яъни гомойотермияни иссиқликни ҳосил бўлиши ва иссиқликни ажратилиш
жараёнлари билан бошқарилади. Лекин бу ҳолат фақат ички органлар учун
хосдир. Тананинг ҳар хил соҳаларида ҳарорат турличадир. Масалан:
инсоннинг қўлтиқ ости чуқурлигида ҳарорат 36,6-36,0
0
С, тўғри ичакда 37,5
0
С
ва оғиз бўшлиғида 37,2
0
Сга яқиндир. Ички органларнинг ҳарорати
териникига қараганда 1-2
0
С юқорироқдир. Инсон танасининг териси ва
бошқа сатҳлари (қобиғи -пўсти) ҳарорати ички органларникидан анчагина
пастдир. У кийимнинг турига, атроф-муҳитнинг ҳароратига, микроиқлимига
(шамол, атмосфера босими, намлик) боғлиқ.. Шундай қилиб, тананинг бу
қисмлари нисбатан пойкилотермлидир. Инсон тери сатҳининг ҳар хил
қисмлари ҳам ҳар хил ҳароратга эга. Инсоннинг пешонаси, бурни ва оёқ-
қўлларининг бармоқларида ҳарорат энг пастлиги кузатилади. Инсонни совуқ
ёки иссиқ муҳитда бўлиши организмда иссиқлик ҳосил бўлишини
бузилишига ва патологик ҳолатларнинг (иссиқлик уриши ёки совуқ уришига)
ривожланишига олиб келади. Терининг йирик артерияларга яқин (қўлтиқ
ости чуқурлиги, чови, тақим чуқурчаси) соҳаларида тери ҳарорати энг
юқоридир. Меъёрда (норма) ҳамда патологик ҳолатларда (иссиқ уриши,
иситма, коллапс) тери ҳароратининг ўзгариши иссиқликни ажратилиши ва
иссиқлик ҳосил бўлиши жараёнларини акс эттиради.
Инсоннинг тана ҳароратини қўлтиқ ости чуқурлиги ва тўғри ичакда
ўлчаш энг қадимги ва энг кенг қўлланиладиган усули бўлиб, бемор одамнинг
иссиқлик алмашинуви ҳамда реактивлигининг ҳолатини баҳолашга хизмат
қилади. Бу усул амалий тиббиётда кенг қўлланилади.
Иситма ҳолатида тана ҳароратини кўтарилиши ички органлардан
(жигар, меъда ости бези) бошланади ва у тери тўқималари ҳам шиллиқ
пардаларга қараб тарқалади. Иситма ҳолатида ички органлар билан тери
ҳароратининг ўртасидаги фарқ организмни соғлом ҳолатида шу кўрсатгичга
мос келади.
12 бармоқли ичакнинг ҳарорати тўғри ичакникидан 0,15° С юқоридир.
Жигарнинг ҳарорати (итларда 0,76.° С, қуёнларда 1,8°С) тўғри ичакнинг
247
ҳароратидан юқоридир. Одамнинг қўлтиқ ости чуқурлигининг максимал
ҳарорати соат 16-18 да, минимал кўрсаткичи эса 24- дан эрталабки соат 6 га
тўғри кeлади. Қўлтиқ остида ҳарорат тўғри ичакдан 0,5
0
C пастдир. Одамда
иссикликни бошқарилишида хусусан иссиқликни ажратилишида кийимнинг
аҳамияти каттадир. У асосан иссиқликни конвeкция йўли ажратилишга
таъсир қилади, яьни кийим ҳавони терининг сатҳига яқинидаги ҳаракатини
тўхтатади. Ҳар хил кийимларни иссиқликни йўқолишига йўл қўймаслиги
турличадир, аммо у терини шу қобилятидан ҳамма вақт ортиқдир. (4-Жадвал)
Do'stlaringiz bilan baham: |